Тошкент молия институти


-мавзу. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

11-мавзу. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ 
ТАЪМИНЛАШДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ МИЛЛИЙ 
ТИЗИМИ 
Режа 
1. Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ошириш вазифалари. 
2. Мамлакатда инновацион муҳитни шакллантириш масалалари. 
3. инновацион инфратузилмани ташкил этувчи таркибий тузилмалар. 
4. Мамлакат саноат корхоналарининг рақобат муҳитига мослашувчан 
жиҳатлари. 
5. Мамлакатимизда бизнес субъектларининг инновацион фаолияти 
ривожланиш даражасини юксалтириш. 
Иқтисодиётни глобаллашуви ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш 
шароитида 
давлатнинг 
устувор 
вазифаларидан 
бири 
мамлакатнинг 
инновацион салоҳиятини ошириш ҳисобланади.
Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида, давлат томонидан 
миллий иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик қайта 
жиҳозлаш, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, 
диверсификация қилиш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 
августдаги “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш 
ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 436-сонли 
ва 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб 
чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар 
тўғрисида”ги 
916-сонли 
Қарорлари 
ҳамда 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2008 
йил 
10 
ноябрдаги 
“Илмий, 
илмий-тадқиқот 
муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 241-сонли ва 2008 йил 15 октябрдаги 
“Технологиялар трансфери Агентлиги” Давлат унитар корхонаси фаолиятини 


126 
такомиллаштириш 
тўғрисида”ги 
228-сонли 
Қарорлари 
шулар 
жумласидандир.
Юқорида 
қайд 
этилган 
ҳолатлардан 
кўриниб 
турибдики, 
Ўзбекистонда инновацион ривожланишни амалиётга жорий этишга оид
Президент ва ҳукуматнинг айрим қарорлари қабул қилинган, лекин 
инновацион ривожланишнинг илмий ва назарий масалалари деярли тадқиқ 
этилмаган, шунингдек инновацион ривожланишнинг миллий моделлари 
яратилмган. Бу ҳақда аввалги мавзуларда етарли даражада фикр билдирилди. 
Ваҳоланки, ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг миллий хусусиятларини 
эътиборга олган ҳолда инновацион ривожланишнинг илмий-назарий 
аҳамиятини тадқиқ этиши ва унинг миллий тизимини яратиши муҳим 
аҳамият касб этади. Буни инновацион ривожланиш ўзининг иқтисодий 
самарасини бераётган мамлакатлар тажрибаси ҳам кўрсатиб турибди.
Дарҳақиқат, замонавий шароитда ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг асосида назария ётибди, бу фикримизни немис классик 
философи Иммануил Кант (1724-1804)нинг “назариясиз амалиёт кўрдир
140
” 
деган сўзлари ҳам тасдиқлайди. Шу нуқтаи назардан, ҳозирда Ўзбекистонда 
миллий инновацион ривожланишнинг назарий асосига хизмат қиладиган 
асосий йўналишларини аниқлаб олишимиз лозим.
Юқорида 
таъкидлаганимиздек, 
инновацион 
ривожланишнинг 
асосини, шунингдек унинг миллий тизимини мамлакатдаги “инновацион 
муҳит” ва “инновацион инфратузилма” ташкил этади. Шу боис мазкур 
мавзуда “инновацион муҳит” ва “инновацион инфратузилма”нинг назарий 
жиҳатларига атрофлича тўхталамиз ҳамда инновацион ривожланишнинг 
миллий иқтисодиётда акс этувчи жиҳатларини ёритамиз. 
Қайд этиш жоизки, замонавий шароитда ҳар қандай мамлакатнинг 
инновацион ривожланишининг миллий тизимини ташкил этувчи ва уни 
рағбатлантирувчи иккита муҳим омил мавжуд: “инновацион муҳит”, 
140
Иммануил Кант. Трактаты и письма. — М.: «
Наука
», 1980, Стр. 523. 710 с 


127 
“инновацион инфратузилма”ни шакллантириш ҳамда уни амалиётга жорий 
этиш омилидир.
Тадқиқотларга асосланиб айтадиган бўлсак, юқорида қайд этилган 
омиллар ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларда “инновацион 
иқтисодиёт” сифатида талқин этишмоқда. Инновацион иқтисодиёт бу 
индустриаллашган иқтисодиётдан кейин миллий хўжалик юритишнинг 
замонавий тизими бўлиб, уни жорий этиш учун аввало мамлакатда 
“инновацион муҳит” ва “инновацион инфратузилма” яратилган бўлиши 
зарур.
Бизнинг назаримизда, “инновацион иқтисодиёт”ни узлуксиз ишлаб 
чиқариш ва рақобатни таъминлашга хизмат қиладиган хўжалик юритишнинг 
замонавий усули сифатида қабул қилиш лозим. 
Юқорида қайд этилганларга таяниб шундай хулоса қилиш мумкинки, 
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун самарали ва 
замонавий миллий инновацион тизимни яратиш зарур. Унинг асосида эса 
“инновацион муҳит” ётади. Амалга оширилган тадқиқотлар натижасида
инновацион муҳитни яратишга хизмат қиладиган таркибий тузилишни 
қуйидаги расмда келтирамиз.
Меъёрий 
ҳужжатлар
Бозор механизмлари 
Инновацион тизим 
Рақобат 
Ташкилий-ҳуқуқий база 
Талаб ва таклиф 
Хусусий мулк 
Фоиз ставкаси 
Баҳо 
Инновацион 
инфратузилма 

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish