(Loughborough)
университетида фойда қуйидагича тақсимланади: аввал илмий ишланмани
бозор харажатлари, яъни патентлаштириш, маркетингини юритиш, сафар ва
бизнес-режа кабилар тўлиқ қопланади. Шундан сўнг қолган даромаднинг 50
%ни кашфиётни амалга оширган олим, 25 %ни – факультет ва 25 %ни
университет қошидаги илмий ишланмаларни тижоратлашувини ташкил
қилуви офис олади
86
.
84
Huggins R. The evolution of knowledge clusters: Progress and policy // Economic development quarterly. –
L., 2008. – Vol. 22, N 4. – P. 277–289.
85
Realising Britain’s Potential: Future Strategic Chal-lenges for Britain / Cabinet Oice. he Strategy Unit.
2008. February.
86
Колесова В.П., Осьмова М.Н. Национальные инновационные системы: монография. М.: МАКС
Пресс, 2011. Стр 51
64
Албатта,
интеллектуал
мулк
хуқуқини
юқори
даражада
ҳимояланганлиги илмий ишланмаларнинг манфаатдорлигини оширади ва
илмий кадрларнинг салмоғини ортишига хизмат қилади. Буюк Британия
таълим муассасалари илмий-тадқиқот ишланмалари бўйича патентлардан
олинадиган даромадларни асосан икки хил шаклда амалга оширади. Бу -
саноат корхоналарига маслаҳатлар бериш ёки “spin-out” ташкил этиш, яъни
университет қошида ёки алоҳида компанияларни очиш орқали бўлиши
мумкин.
Масалан, бугунги кунда юқори таълим сифат кўрсаткичига эга бўлган
Оксфорд университети қошида ташкил қилинган “Isis Innovation”
компанияси асосан инновацион технологияларни трансферини ва илмий
ишланмаларни савдосини ташкил этади. Шунингдек, компания илмий
тадқиқотчи олимларнинг муаллифлик хуқуқларини ҳимоя қилади, маркетинг
тарғиботини юритади ва турли рискларни олдини олиш бўйича чораларни
ишлаб чиқади.
Эътиборли жиҳати шундаки, “Isis Innovation” компанияси 1997 йилда
ташкил этилган бўлсада, 10 йилдан кейин фойда олишга эришган.
Фикримизча, гарчи компания фойда олмаётган бўлсада, улар бозорга таклиф
қилаётган инновацион технологияларнинг иқтисодий самараси миллий
иқтисодиёт барқарорлигига мисли кўрилмаган даражада фойда келтирган.
Бундай вазият илмий тадқиқот институтларини ва таълим муассасаларини
давлат томонидан молиялаштиришни тақозо этади.
Қуйидаги расмда Оксфорд университети қошида ташкил қилинган
“Isis
Innovation”
компаниясининг
2012–2015
йилларда
инновацион
технологияларга қилинган харажатлари ва даромадлари тўғрисидаги
маълумотлар келтирилган
87
.
87
University of Oxford. Isis Innovation Annual Report 2012, P 5. 2013, p 6. 2014, p 18. 2015, p 5.
TECHNOLOGY & EXPERTISE
65
12-расм. Оксфорд университети қошида ташкил қилинган “Isis Innovation”
компаниясининг 2012-2015 йиллардага илмий тадқиқотлар бўйича айрим иқтисодий
кўрсаткичлари.
12-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, “Isis Innovation”
компанияси томонидан 2012-2015 йиллардаги илмий тадқиқот ва тажриба
конструкторлик ишларига сарфлаган маблағлари ўсиш тенденциясига эга
бўлиб, 2012 йилда 5,3 миллард долларни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 13,6
миллард долларга етган ёки 2012-2015 йилларда илмий тадқиқотларга
қилинган харажатлар деярли 2,7 баробарга ўсган. Ўз навбатида, 2012-2015
йиллардаги компания даромадлари ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлган. Агар
2012 йилда 10,2 миллард доллар миқдорида даромад олган бўлса, 2015 йилга
келиб 24,6 миллард доллар миқдорида даромад олган ёки ушбу давр
оралиғида бу кўрсаткич 2,4 баробарга ўсган. Албатта, университет қошидаги
ушбу
компаниянинг
иқтисодий
манфаатдорлиги
нафақат
таълим
муассасасига балки, мамлакат миллий иқтисодиётида алоҳида аҳамият касб
этади. Чунки, бир вақтнинг ўзида компания spin-out янги компанияларни
ташкил этишда ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қуйидаги жадвалда “Isis
Innovation” компанияси ҳақида айрим маълумотлар келтирилган.
66
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |