46
4-мавзу ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИНГАМЕРИКА
ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎСИШИНИ
ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ
Режа
1. Уч ёқлама спираль (Triple Helix) модели.
2. АҚШнинг миллий инновация тизимининг концептуал асослари.
3. АҚШнинг миллий инновация тизими бўғинлари.
4. АҚШнинг патент ва савдо белгилари тўғрисидаги Бей-Доул акти.
5. АҚШда инновацион технологияларни ривожланишига таъсир
кўрсатган омиллар.
Халқаро амалиётда мамлакатлар миллий инновация тизимини
шакллантириш бўйича турли моделлар мавжуд. Айниқса, АҚШ Стенфорд
университети профессори Генри Ицковиц томонидан таклиф қилинган “Уч
ёқлама спираль”
(Triple Helix) модели энг самарали моделлардан
ҳисобланади. АҚШнинг миллий инновация
тизими ушбу модель асосида
шакллантирилиб, бугунги кунда инновацион ривожланиш бўйича етакчи
давлатлардан ҳисобланади. Ушбу модель моҳиятига кўра, худудни
ривожлантириш ва билимга асосланган иқтисодиётни барпо этишда
университет, тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларга аҳамият
берилади.
Моделнинг самарадорлигини муаллифлар ўтган асрнинг 30 йилларида
«буюк инқироз» даврида саноат ишлаб чиқариш пасайиб бораётган
АҚШнинг Янги Англия ҳудуди мисолида илмий асослаб берган.
Бундай
вазиятда ҳукумат вакиллари ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида
илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратди. Ўз
навбатида бу жараёнларда Массачусет технология институти
(Massachusetts
Institute of Technology, MIT) ҳал қилувчи роль ўйнади
53
.
53
H. Etzkowitz, L. LeydesdorffrResearch Policy 29 2000 page. 115
47
1930 йиллардан бошлаб, Массачусет технология институти нафақат
фундаментал балки, амалий тадқиқотларни олиб боришда ҳам АҚШда етакчи
таълим муассасалардан ҳисобланган. Бундан ташқари институт раҳбарияти
тадқиқотларга дунёнинг турли давлатларидан физика, химия,
математика ва
бошқа йўналишлардаги етакчи олимларни жалб қилиб, тадқиқотларни
амалиётга жорий қилишга аҳамият қаратган. Мамлакатнинг илмий
салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ишлаб чиқариш билан
интеграциясини чуқурлаштириш борасидаги қарашлар дастлаб MIT асосчиси
У.Б.Роджерс
(Barton Rogers) томонидан 1846 йилда илгари сурилган
54
.
Таъкидлаш
жоизки,
илмий
асосланган
янгиликларни
ишлаб
чиқаришга жорий этиш иқтисодчи У.Б.Роджерснинг “университет-ишлаб
чиқариш” концепциясида ўз аксини топган бўлиб, улар ўртасидаги алоқалар
фақатгина маслаҳат кўринишида қисқа муддатли эмас, балки узоқ
муддатга
мўлжалланган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилишини таъкидлайди.
Бугунги кунда жаҳон бозоридаги инновацион технологиялар ва илмий
ишланмаларнинг йиллик айланмаси 4,5 трлн АҚШ долларидан ортиқ
ҳисобланади
55
.
Фикримизча, ушбу кўрсаткич кейинги йилларда ортиб бориш
тенденциясига эга бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг
инновацион сектори бошқа тармоқларни ҳам ривожланишига замин яратади.
Шунингдек, иқтисодий адабиётлардаги таҳлиллар миллий инновация тизими
ривожланган давлатларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
оқибатлари сезиларсиз даражада бўлганини кўрсатмоқда
56
.
Миллий инновация тизими – бу
давлат, хусусий сектор ва жамоат
ташкилотларининг янги билим ва технологияларни яратиш, сақлаш ва
54
В. А. Сергеев, Е. В. Бабкина. Тройная спираль инновационного развития: опыт США и Европы,
возможности
для
России.
IX
Международная
конференция
«Тройная
спираль».
http://
www.triplehelixconference.org/ru/the-triple-helix-concept.html
. 2011 г. стр 69
55
Сайт РАН: URL: http://www.ras.ru
56
НТР и мировая политика: Учеб. пособие / Под ред. А.В. Бирюкова, А.В. Крутских. Моск. гос. ин-т
межд. отношений (Ун-т) МИД России. М.: МГИМО – Университет, 2010. Стр 36
48
тарқатиш
фаолияти
доирасидаги
механизмлар,
ўзаро
алоқалар
мажмуасидир
57
, - дея таъриф берилган.
Американинг AUTM
(Association of University Technology Managers)
ассоциацияси маълумотларига кўра, 1991 – 2009 йилларда АҚШда давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан 588 млрд АҚШ доллари миқдоридаги илмий тадқиқотлар
молиялаштирилган. Бунинг натижасида 249
минг ихтиролар амалга оширилди,
жумладан 130 мингтаси ихтиро учун лицензияга ариза бериш, 51 мингтаси
патентлар кўринишида расмийлаштирилган. Буларнинг натижасида 2009 йил
ҳолатига АҚШда 38030 та янги ишланмаларга лицензиялар берилган бўлиб, 6272
та янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 300 мингдан
зиёд иш ўринлари яратилган
58
.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: