Ғарбий Европанинг айрим мамлакатларида инновацион
ривожланишга қилинган молиявий қуйилмалар
94
ИТТК фаолиятига йўналтирилган
маблағларнинг манбалари
Бе
ль
г
и
я
Ф
р
ан
ц
и
я
Г
ер
ман
и
я
Бую
к
Бр
и
т
ан
и
я
Е
И
27
92
Realising Britain’s Potential: Future strategic Challenges for Britain. he Strategy Unit, 2008. Science and
Innovation Framework 2004–2014.
93
Колесова В.П., Осьмова М.Н. Национальные инновационные системы: монография. М.: МАКС
Пресс, 2011.
94
Annual Report on Science and Technology Indicators for Belgium 2013
68
ИТТК
харажатларининг
ЯИМга
нисбатан
улуши, % ҳисобида
2,21 2,24
2,88
1,77
1,94
Корхоналар ИТТК харажатларининг ЯИМга
нисбатан улуши, % ҳисобида
1,52 1,42
1,94
1,09
1,20
Саноат корхоналари ИТТК харажатларида
давлатнинг улуши, % ҳисобида
6,24 8,51
4,46
8,61
7,17
ИТТК харажатларида чет эл капитали улуши,
% ҳисобида
12,96 7,61
3,88 16,98 9,03
5-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Буюк Британия ИТТК
харажатларининг ЯИМга нисбатан улуши 1,77 % ни ташкил этган ҳолда, бу
кўрсаткич ЕИ бўйича ўртача 1,94 % дан камроқни ташкил эмоқда. Лекин,
эътиборли жиҳати шундаки, саноат корхоналарининг илмий-тадқиқот ва
тажриба конструкторлик харажатларида давлат маблағларининг улуши 8,61
%ни ташкил этиб, бу кўрсаткич бўйича ЕИда юқори ўринда туради.
Шунингдек, Буюк Британия ИТТК ишлари харажатларидаги чет эл
капиталининг улуши ҳам 16,98 %ни ташкил этиб, ЕИнинг ўртача
кўрсаткичидан юқори ҳисобланади. Хулоса қилганда илмий тадқиқот
харажатларида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг ўрни
алоҳида аҳамиятга эга.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2000 йилдан Буюк Британия
инновацион ривожланишнинг янги босқичига ўтди. 1999 йилда мамлакатда
интеллектуал мулкка бўлган хуқуқни ҳимоялаш мақсадида хукумат
комиссияси (Intellectual Property Group)ни ташкил этилди. Бунда АҚШнинг
Бей-Доул қонунига ўхшаш тарзда илм-фан ютуқларидан кўриладиган
манфаатдорлик ортди. Давлат, университетлар ва бизнес ўртасидаги
инновацион технологияларни трансфери ва уларнинг савдоси бўйича
тузиладиган шартномавий муносабатлар тартибга солинди. Шунингдек,
ҳукумат
ўзгариб
бораётган
бозор
коньюктурасини
ва
замонавий
иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, 2000 йилнинг июль
ойида “Буюк Британиянинг XXI асрдаги илмий ва инновацион сиёсати –
69
имкониятлар ва устунлик” номли “Оқ китоблари” чоп этилди
95
. Жумладан,
Буюк Британия 2005 – 2008 йилларда миллий инновация тизими тузилишида
таркибий ўзгаришлар бўлиб ўтди
96
.
2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози
аксарият мамлакатлар миллий ривожланиш стратегиясини қайта кўриб
чиқиш ва замонавий иқтисодиётнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга
олишни тақозо этди. Буюк Британия хукумати ҳам 2008 йилда жаҳон
молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олиш
мақсадида 2014 йилга қадар ва ундан кейинги даврда кутилаётган глобал
иқтисодий муносабатларни инобатга олиб, миллий инновация сиёсатини
қайта кўриб чиқди ва 2008 йилда таҳлилий ва режалаштириш хусусиятига эга
бўлган “Давлат ва инновациялар” номли китобни чоп этди. Унга асосан
миллий инновация тизими диверсификация қилинди. Чунки, ўша вақтда
Буюк
Британия
Инновация
Департаментининг
ҳисоботларига
кўра,
инновацион технологияларни молиялаштириш ва уларнинг савдоси билан
боғлиқ масалалар ўзининг ижобий ечимини топмаётган эди. Шу нуқтаи
назардан, Буюк Британия ҳукуматининг энг асосий стратегик вазифаларидан
бири сифатида келгусида дунё инновацион технологиялар бозорида етакчи
бўлишнинг асосий омилларидан “Инновацион миллат”ни шакллантириш
эканлигини таъкидлади
97
.
Замонавий иқтисодиётни шакллантириш ва инновацион жараёнларни
чуқурлаштиришнинг яна бир омили инновацион кластер сиёсатини юритиш
ҳисобланади. Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича бундай
ёндашув Европа мамлакатларига ўтган асрнинг 90 йилларида кириб келди.
Хусусан, БМТнинг “Саноатни ривожлантириш” ташкилоти (UNIDO)
“Хусусий секторни ривожлантириш” (Private sector development branch)
95
The Science and Innovation White Paper-Excellence and Opportunity: a science and innovation policy for the
21st century.
96
Realising Britain’s Potential: Future Strategic Chal-lenges for Britain / Cabinet Oice. he Strategy Unit.
2008. February.
97
Innovation Nation. Background analysis: strengths and weaknesses of the UK Innovation system /
Department for Innovation, Universities and Skills (DIUS), 2008.
70
бўлими билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар дастурини ишлаб
чиқди. Унда Европа давлатлари ва Европа бизнеси ўртасидаги ҳамкорлик
алоқаларини чуқурлаштириш ҳамда ҳудудий инновацион кластерларни
ривожлантириш дастури жорий қилинди. 2008 йилнинг январ ойида эса
“Европа кластер Меморандуми” имзоланиши Буюк Британияда ҳам ҳудудий
иқтисодиётни ривожланишига сабаб бўлди. Эътироф этиш жоизки, Европа
Иттифоқи давлатларида худудларни инновацион ривожлантириш учун
кластер стратегияси самарали дастак бўлиб, ЕИда 2 мингдан зиёда
кластерларда иқтисодий фаол аҳолининг 38 % меҳнат қилмоқда
98
. Буюк
Британия хукумати худудларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиб
инновацион кластерларни қуйидаги афзалликларини келтиради
99
.
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |