Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/52
Sana25.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#269099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Тошназаров Автореферат

И.Н. Қўзиев 
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент 
С.У. Меҳмонов 
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
котиби, иқтисодиёт фанлари доктори, 
профессор 
Ж.И. Каримқулов
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
қошидаги илмий семинар раиси, иқтисодиёт 
фанлари номзоди, доцент 



КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё 
мамлакатларида чуқурлашиб бораётган глобаллашув ва интеграция 
жараёнлари умумтан олинган халқаро меъёрлар ва стандартларга ўтиш ҳамда 
уларга амал қилишга бўлган талабларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Бу 
бевосита «халқаро бизнес тили» сифатида умумтан олинган бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботига ҳам дахлдордир. Ҳозирги кунда «1 та халқаро 
концептуал асос, 29 та Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (БҲХС) ва 
17 та Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва 33 та 
стандартларга интерпретациялар»
1
амалиётга жорий қилинган. Дунёда турли 
соҳаларда фаолият юритаётган барча акциядорлик компаниялари,
трансмиллий корпорациялар ва йирик компаниялар ўзларининг шўъба ва 
бошқа боғлиқ компаниялари билан биргаликда МҲХСларига мувофиқ 
молиявий ҳисоботларни ихтиёрийлик асосда тузмоқдалар. Шу боис, 
МҲХСларини эътироф этувчи мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Ҳисоб ва 
ҳисоботни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, шу асосда 
молиявий ҳисоботнинг дунё миқёсида гармонизациясига эришиш, илғор 
тажрибалардан миллий даражада самарали фойдаланиш барча мамлакатлар 
учун энг долзарб масаладир. 
Жаҳонда замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг 
интеграциялашуви 
шароитида 
молиявий 
ҳисобот 
унификацияси, 
ривожланаётган мамлакатларда инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини халқаро стандартларга 
мувофиқлаштириш, 
молиявий 
ҳисобот 
конвергенцияси 
ва 
гармонизациясининг 
методологик 
масалалари, 
молиявий 
ҳисобот 
элементларини таснифлаш, тан олиш, баҳолаш ҳамда ҳисоботларда акс 
эттириш методологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий 
изланишларга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу тадқиқотлар натижасида 
молиявий инструментлар, операцион сегментлар, қўшма тадбиркорлик 
фаолиятлари натижалари, ҳаққоний қийматда баҳолаш, шартномалар бўйича 
тушумларни тан олиш ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириш, 
шунингдек, қўшимча молиявий ҳисобот масалаларини такомиллаштиришга 
эришилган. Лекин ушбу натижаларнинг барча мамлакатларда тўлиқ жорий 
қилиниши амалга оширилган эмас, шунингдек, МҲХСларини қўллаш ҳар 
бир мамлакатда ўзига хос хусусиятларни инобатга олишни кўзда тутади.
Мамлакатимизда молиявий ҳисоботни МҲХСларга мувофиқлаштириш 
ҳамда унинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида кенг 
кўламли ишлар олиб борилиб, муайян натижаларга эришилди. Жумладан, 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, уларни халқаро аудит 
стандартлари асосида аудитдан ўтказиш ва нашр эттириш тартиблари 
амалиётга жорий этилди. Халқаро стандартларнинг амалиётга жорий 
этилиши натижасида мамлакатимизда «700 дан ортиқ акциядорлик 
1
https://www.ifrs.org.ua/mezhdunarodny-e-standarty-finansovoj-otchyotnosti/; 
www.ifrs.org/issued-standards/list-
of-standards/ 



жамиятлари, 5008 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар»
2
МҲХСлар асосида молиявий ҳисобот тузишга ўтмоқдалар. Бироқ ушбу 
эришилган ютуқлар республикамизда молиявий ҳисобот муаммолари тўлиқ 
ҳал этилганлигини билдирмайди. Шу билан бир қаторда, таъкидлаш жоизки, 
стратегик 
вазифалардан 
келиб 
чиқиб, 
молиявий 
ҳисоботни 
такомиллаштириш борасида ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжуд. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «корпоратив 
бошқарувнинг замонавий стандартлар ва усулларини жорий этиш, 
корхоналарни 
стратегик 
бошқаришда 
акциядорларнинг 
ролини 
кучайтириш»
3
устувор вазифасининг қўйилиши ҳам сифат менежментига 
ўтишда асосий стандартлар сифатида МҲХСларини тан олиш ва уни кенг 
жорий этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди. Мазкур 
вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашда молиявий ҳисобот 
воситасида ахборотларни халқаро стандартлар талабларига мос ҳолда 
хорижий инвесторлар ва бошқа ахборот фойдаланувчиларига тақдим этиш, 
МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот трансформацияси методологияси 
ҳамда молиявий ҳисоботнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш юзасидан 
илмий изланишларни олиб боришни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2018 йил 21 сентябрдаги
ПФ-5544-сонли 
«2019-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ииновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги, 2015 йил 24 апрелда 
ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив 
бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармонлари, 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сонли «Ўзбекистон 
Республикасида аудиторлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2015 йил 28 июлдаги 207-cонли «Давлат улуши бўлган акциядорлик 
жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти 
самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори 
ҳамда мазкур соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни бажаришга мазкур диссертация муайян даражада хизмат 
қилади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish