Амортизация нормаси
-
№
|
Аосий воситалар гуруҳлари
|
Амортизация нормаси
|
1.
|
Е нгил автомобиллар, такси, йулларда фойдаланиладиган автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жихозлар, компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни кайта ишлаш ускуналари
|
20 фоиз
|
2.
|
Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар,
саноатнинг барча тармоклари, металл куйиш корхонаси учун машиналар ва ускуналар, темирчилик-пресслаш ускуналари, курилиш ускуналари, кишлок хўжалик машиналари ва ускуналари, офис учун мебель
|
15 фоиз
|
3.
|
. Темир йул, денгиз, даре ва хаво транспорта воситалари, куч-кувват
берадиган машиналар ва ускуналар: иссиклик-техника ускуналари, турбина
ускуналари, электр двигателлари ва дизель генераторлар, электр ўзатиш ва
алока қурилмалари, трубопроводлар
|
8 фоиз
|
4.
|
Бинолар. иншоотлар ва иморатлар
|
5 фоиз
|
5.
|
Бошқа гурухларга киритилмаган, амортизация қилинадиган активлар
|
10 фоиз
|
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда «Асосий воситалар» номли 5-сон БХМС ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига амал қилиш лозим.
Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди.Ер, кутубхона фонди, маҳсулдор ҳайвонлар
Бюджет ташкилотлари, шу жумладан, илмий-тадқиқот, конструкторлик ва технологик ташкилотларнинг воситалари
Белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган асосий воситалар; Тўлик амортизацияланган асосий воситалар.
Тўғри чизиқли усул асосий воситани фойдали ишлатишнинг бутун даври мобайнида экиришнинг доимий суммаларини ҳисоблаб ёзишдан иборат.
Камайиб борувчи қолдик усули бўйича мунтазам ҳисоблаб ёзилаётган суммалар фойдали ишлатиш муддати давомида камаяди.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усулига биноан амортизация миқдори фақат асосий восита қанча марта ишлатилишига ёки қанча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганига боғлик бўлади.
Кумулятив усулда амортизация суммаси ҳисоблашиш коэффициентининг махражи бўлган объектнинг хизмат муддати йигиндиси билан аниқланади. Бу коффициентнинг суратида объектнинг хизмат муддати охиригача коладиган йиллар сони тескари тартибда кўрсатилади. Амортизацияни ҳисоблашишда унинг тугатилиш қийматига эътибор бериш лозим. Агар бошқа суммани ишончли тарзда Ҳисоб-китоб қилиш мумкин булмаса, асосий Йоситанинг қолдик қиймати нолга тенг бўлади.
Тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблашиш. Тўғри чизикли усул деб тугатилган қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблашиш усулига айтилади. Амортизация суммаси амортизацияланаётган қийматни (тугатиш қиймати айрилган объектнинг дастлабки қийматини)кўзда тутилган фойдаланиш даврлари сонига бўлиш йули билан топилади:
Йиллик амортизация суммаси = (дастлабки қиймати-тугатиш қиймати) /хизмат қилиш муддати.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида асосий воситага эскириш хисоблаш бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд;
Асосий воситанинг баланс қиймати - 5000 минг сум;
Тугатилиш қиймати - 200 минг сум;
Хизмат муддати - 5 йил.
Йиллик амортизация суммаси = (5000-200)/5= 960 минг сум.
Do'stlaringiz bilan baham: |