Тошкент молия институти с. С


ПайПал тўлов тизими Ер йўлдошоли телевидение провайдери Диш



Download 2,7 Mb.
bet96/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

ПайПал тўлов тизими

  • Ер йўлдошоли телевидение провайдери Диш Нетwорк

  • Латия авиакомпанияси АирБалтиc

  • Хайдовчилар чақириш он-лине сервиси Wҳеелй

  • Легал Приме ГС Cонсултинг юридик фирмаси

  • Он-лине супермаркет Юлмарт

    Давлатлар томонидан ҳам блокчейн технологияларга қизиқиш ортгани билан криптовалюталарнинг қонуний жиҳатдан бошқарилувини йўлга қўйиш жараёни анча паст даражада. Масалан, Узбекистон, Россия, Қозоғстон ва бошқа ҳамдўстлик мамлакатларида 2018 йил ҳолатида криптовалюталарнинг статуси умуман аниқланган эмас. Уларнинг конституцияларида криптовалюталарга ўхшаш пул суррогатларининг пул айланишида ишлатилиши қатъиян маън этилган. Аммо криптовалюталардан фойдаланиш
    асосида ётган блокчейн технологиясидан фойдаланиш маън этилган эмас. Лекин баъзи мамлакатларда нолегал транзакцияларга қарши кураш олиб бориш учун криптовалюталардан фойдаланиш мумкинлиги билдирилган ва уни қонунийлаштириш зарурлиги бир қанча мамлакатларда тан олинган. Агарда “барча қонуний равишда маън этилмаган амаллардан фойдаланиш мумкин” деган мантиқий қоидадан фойдалансак, у холда ИCО иштирокчилари қонунни бузмайди деб ўзимизни овунтиришимиз мумкин, албатта. Аммо томонлар орасида тушумовчилик келиб чиққанда, уларнинг ўз қонуний хуқуқларини ҳимоя қилишлари катта муаммо бўлиб қолиши мумкин. Яъни токенларни криптовалюталарга сотиб олиш томонлар орасидаги ўзаро келишувдай бўлиб, ўзаро келишмовчилик келиб чиққан тақдирда шартномани бажармаслик учун етарлича хуқуқий асос топиш мумкин бўлади. Шунинг учун ҳам бизда хозирча криптовалюталардан фаол фойдаланишга шошилмаган маъқул.
    Кейинги пайтларда кўплаб компаниялар томонидан ИCО га қизиқиш тобора ортиб бораётгани туфайли Статус деб номланган Сингапур блокчейн- стартапи токенларини жойлаштиришда этҳереум платформаси ишида бузилишлар рўй берди. Криптовалюталарни ўрганишга бағишланган илмий- изланиш Смитҳ + Cроwн он-лине ресурси хозирги вақтда ИCО ташкил қилаётган ёки 2017 йил ноябригача бу ишни амалга оширмоқчи бўлган 50 компания ҳақида маълумот берган. Бунинг маъноси шундаки, ИCО лар атрофида молиявий пуффак хосил бўлмоқда ва агарда бу пуффак ёрилса, ушбу сегментгаи инвесторларнинг криптовалюта ва токенларга бўлган қизиқиши сезиларли равишда камайиши мумкин. ИCО ларга бўлган катта қизиқиш унчалик ҳайратланарли эмас, чунки ИCО лар стартап бизнесга венчур инвестицияларга нисбатан тезроқ ва қулайроқ холатда яхшигина капитал жалб қилиш ва тезда биржага чиқишга имкон беради. Ҳақиқатан ҳам классик усулдаги инвестицияда янгишга cапитал жалб қилиш учун сиз инвесторлар учун тақдимот қилишингиз керак, биржага келиб, маслаҳатчилар ёллашигиз лозим, акциялар эмиссия қилишингиз зарур,
    эмиссия эса махсус органлар томонидан назорат қилинади ва хакозо. Бу қийинчиликларни айланиб ўтиб, инвестициялар учун керакли бўлган маблагларъни хозирда бошқарилмайдиган криптовалюталар бозоридан жалб қилиш жуда ҳам осон йўл албатта. Лекин бу ишларнинг ҳавфли томонлари ҳам бор. Бу худудни терра инcогнито деб билиб, қонун билан тўқнашиб қолмаслик учун эхтиёткорлик билан иш олиб бориш лозим бўлади. Исталган хуқуқий ёки жисмоний шахс, агар уларнинг ишончини қозона олмасангиз, сизни “компания мени бу иш билан боғлиқ таваккалчиликлар ва рисклар билан тўлиқ таништирмаган” деб, компанияни фирибгарликда айблаб, судга бериши мумкин. “Криптовалюталар юқори даражадаги рискка эга бўлгани учун, хозирча уларга пул тикмаган маъқул, чунки компаниянинг сизга қандайдир даромад бериши ичун ҳеч қандай ҳуқуқий асос мавжуд эмас” деб маслаҳат ҳам берадилар. Лекин кўпчилик экспертларнинг фикрига кўра, узоқ муддатли перспективада криптовалюталар бозори ўсишда давом этади, блокчейн технологияси эса анъанавий молияда янада кенгроқ миқёсда қўлланилаверади. Хозирда эса криптовалюталар оламида инвесторлар ва компаниялар орасида ҳеч қандай қонунчиликда кўзда тутилган хуқуқий асос бўлмагани туфайли, инвесторларнинг жуда катта миқдордаги даромад олишларига имкон яралади ҳамда фирибгарлик учун ҳам катта имконият пайдо бўлади. Хозиги даврда ИCО ларда майда инвесторларнионг пуллари айланаяпти, кейинчалик эса бу сохага банклар, фондлар ва давлат жалб қилиниши туфайли криптовалютага қизиқиш янада ортади. Хозирча криптовалюталар курсининг бир ошиб ва бир камайиб туриши табиий бир холдир.

      1. Криптовалюта электрон тижоратида биржалардан фойдаланиш Ушбу бўлимда криптовалюталар бўйича реал операцияларини мустақил равишда амалга ошириш мумкин бўлган бир қанча биржалар ва уларнинг алмашинув пунктлари билан танишиб чиқамиз ҳамда бўлим охирида криптовалюталар бозирида ишлашни бошлаш учун зарур бўлган энг муҳим масалани – уларни қандай қилиб сотиб олиш мумкинлигини батафсил

    кўриб чиқамиз. Мицубиши УФЖ Финанcиал Гроупбанки ҳам ўз криптовалюта биржасини ҳамда миллий валютага боғлиқ бўлган токенларни ишга туширишни режалаштираяпти. Алоҳида биткоин аккаунтларни бошқарувчи сервисни ташкил қилиш ҳам кўзда тутилаяпти. Ушбу банк бу ишни 2018 йилда амалга оширмоқчи ва молиявий ҳизматлар бўйича агентлик ФСА бу ишни кўриб чиқмоқда. Бу криптовалютанинг номи банк аббревиатурасидан келиб чиққан холда МУФГ Cоин деб номланар экан. Ишончлиликни таъминлаш учун бу криптовалюта япон тангаси билан 1:1 нисбатда бўлади ва кейинчалик курси ўзгариши мумкин бўлади. Бундай қилишдан мақсад,нархлар тез-тез ўзгаришининг олдини олиш ва фойдаланувчиларнинг ишончини қозонишдир. Банкдан олинган маълумотларга кўра, у криптовалюта трейдерлари учун шаҳсий сервис ташкил қилиш устида ҳам ишлаяпти. Шу сервис туфайли савдоларни ташқи биржаларсиз амалга ошириш мумкин бўлади ва натижада барча валюта банк иҳтиёрида қолади. Шундай қилиб, банк ҳар қандай холатда ҳам мижозларнинг маблағлари ҳавфсизлигини таъминлаб беради. Сервис ҳар бир аккаунтдаги кўзда тутилмаган фаолликларни таҳлил қилиб, уларнинг ҳимоясини қаттиқ назорат қилади. Бундай криптовалюта ўзаро ишончга эмас, балки криптографик кодлаш тизимига асосланган бўлиб, ўзаро ҳеч қандай воситачиларсиз (банк ёки бошқача молиявий ускуналарсиз) тўловларни бевосита иштирокчилар орасида амалга оширилишини таъминловчи тўлов тизими валютасининг бир туридир. Тавсиф этилаётган криптовалютанинг транзакцияси деганда унинг воситасида амалга ошириладиган анъанавий ёки ноанъанавий пул ўтказишлар амалиёти тушунилади. Ҳавфсизлик тизимининг калитлари эса сақлашнинг аппарат модулларида ёки смарт карталарда сақланади (ҲСМ Ҳардwаре Стораге Модуле).Яна бир криптовалюта биржаси Битфлип (БитФлип) деб номланади ва унда биткоинларни wебманига сотиб олиш мумкин. Қуйида ушбу биржада қандай қилиб ишлаш амалиёти тавсиф этилади.
    1. Битфлип биржасида регистрация қилиниш учун учта майдонни тўлдириш керак бўлади: фойдаланувчи номи, электрон почтаси ва пароли. Шундан сўнг “Регистрация” тугмачаси босилади. Шундан сўнггина ўз аккаунтингизга кирасиз. Қуйидаги тасвирда ўша майдонлар акс эттирилган:


    1. Битфлипда ҳисоб рақамини тўлдириш учун асосий саҳифанинг ўнг юқори бурчагидаги “Мои кошелки” деб номланган тугмачани туртиш керак. Шундан сўнг экранда бир қанча ҳамёнлардан иборат саҳифа очилади. Булардан тўрттаси УСД,ЕУР, РУБ ва ЯН валюта ҳамёнлари бўлиб, 15 таси эса криптовалюталар ҳамёнларидир (БТC (биткоин), ТҲБ, ЛТC (лайткоин), эТҲ (ефириум), ХРП (риппле), ДАШ (даш), ДОГЕ, БЧ (битcаш), ФЛИП, Р, РМC, БТГ, ХРБ (рейблокс), ТРХ (трон), ФООД).


    2. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish