Тошкент молия институти с. С


боб учун савол ва топшириқлар



Download 2,7 Mb.
bet92/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

боб учун савол ва топшириқлар


  1. Криптовалюталар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд?

  2. Криптовалюталар ёрдамида электрон тижорат қандай амалга оширилади?

  3. Криптовалюталар электрон тижоратининг ривожланиши қандай босқичлар ёки даврлардан иборат?

  4. Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимларининг ишлатилишини қандай амалга оширилади?

  5. Криптовалюталар электрон тижоратида блокчейн технологиялардан фойдаланиш қандай амалга оширилишини тавсифлаб беринг ва бунга мисоллар келтиринг.

  6. Смарт контрактлар нималиги ва қандай ишлатилишини реал мисоллар воситасида тушунтиринг.

  7. Електрон тижоратда қўлланиладиган криптовалюталарнинг тариф ва тавсифи мисоллар ёрдамида та]рифлаб беринг/



  1. БОБ. КРИПТОВАЛЮТАЛАР эЛЕКТРОН ТИЖОРАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Ушбу бобни ўқиб чиққандан сўнг, қуйидагиларни билиб ва тушуниб оласиз:

    1. Криптовалюталар электрон тижорат бозорининг ривожланиш йўналишларини;

    2. ИCО (Инитиал Cоин Офферинг) нима эканлигини ва унинг ташкил этилишини;

    3. Инвестициялар жалб қилишда ИCО нинг аҳамиятини;

    4. Електрон тижоратга инвестициялар жалб қилиш қандай амалга оширилишини;

    5. Криптовалюталар электрон тижоратида биржалардан фойдаланишни;

    6. Криптовалюта биржаларининг қандай турлари борлигини;

    7. Криптовалюталар электрон тижоратининг келажак ривожланиш истиқболларини.

    1. Электрон тижоратда ИCО дан фойдаланиш

Енди ИCО (Инитиал Cоин Офферинг – криптовалюта тангаларини бирламчи жойлаштириш)) нималиги ва ундан электрон тижоратда қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Буни тушуниш учун аттраксионлар паркини тасаввур қилинг.
Унинг кириш қисмида парк эмблемаси туширилган жетонни ҳарид қиласиз ва турли кўнгилочар ўйинлар ва аттраксионлар учун у орқали тўловлар қиласиз. Блокчейнлар билан ишловчи турли лойиҳалар (масалан, маълумотларни сақлашга ихтисослашганлар) ҳам худди ана шундай жетонлар чиқарадилар. Улар танга ёки токен деб аталади. Ҳаридор ана шундай токен ҳарид қилиб, унинг ёрдамида лойиҳанинг бирор-бирҳизмати, айтайлик, маълумотлар базасидаги ўз сақлаш жойи ҳажмини ошириш учун тўловни амалга оширади. Агар бундай лойиҳа оммалашса, токенларнинг ҳам қиймати ошади. Блокчейн-лойиҳалар токенлар чиқарганда, уларни одамлар ҳарид қила олиши учун бозорга жойлаштиради. Бу танга-токенларни бирламчи жойлаштириш ИCО - Инитиал Cоин Офферингдир. ИCО лар ичида энг таниқли бўлганлардан бири ГНОСИС деб номланган ва у ишга тушурилгандан сўнг 15 дақиқа ичида 12 миллион долларга эквивалент бўлган маблағ йиғишга эришган. Аммо бу пайтда у ўзининг фақатгина 5% ГНО токенларинигина чиқарган эди холос. Бу дегани, ГНОСИС 300 миллион потенциял долларга тенг бўлган токенлар капитализациясига эга бўлган холда,бирор бир ҳаётчан тижорий маҳсулот ишлаб чиқармасдан туриб, яхшигина маблағга эга бўлишидир. ГНОСИС бўйича материалларни ўрганиш ИCО нинг тузилишини, унинг ишлашини, ГНО токенларининг қандай фаолият кўрсатишини ва харидор учун фойдасини тушуниш имконини беради. Гносис Лимитед компаниясининг “Токенларни сотиш шартлари” деб номланган хужжатда унинг хуқуқий томонлари ҳар қандай молиявий инструмент каби жуда чуқур ёритилган, аммо ундаги иқтисодий томонлар ва мураккаликлар деярли кўриб чиқилмаган. Молиявий инжиниринг соҳасидаги мутаҳассислар учун ҳам бундай чалкаш масалаларни чуқур ўрганиб чиқиш унчалик осон эмас. Агарда токенлар янги криптовалюталарнинг токенлари бўлмасалар, ИCО да фойдаланиладиган токенларнинг криптовалюталар билан ҳеч қандай умумий томони йўқ. Криптовалюта – оммавий блокчейннинг ички ҳисоб бирлиги бўлса, токенлар – инвесторнинг компания томонидан пулга алиштириладиган
рақамли активидир. Криптовалютани майнинг ёрдамида топадилар, токенлар эмиссиясини эса уни чиқарган ташкилот амалга оширади. Криптовалюта билан токеннинг асосий фарқи шундаки, токенда блокчейн ҳам, ҳамён ҳам йўқ, лекин криптовалютада буларнинг иккаласи ҳам бор. ИCО бирор бир лойиҳага пул жалб қилиш учун чиқарилади ва сотилади, пул тўлаб контракт функциясини бажарувчи токенлар сотиб олган инсонларга эса токенлар ўрнига нимадир бериш таклиф этилади. Демак, инвестор криптовалюта ёки токенлар эвазига келажакда ниманидир олиш ҳуқуқига эга бўлади. Унинг келажакда нима олиши, стартап лойиҳанинг қанчалик муваффақиятли чиқишига боғлиқ бўлади. Деярли барча ИCО лар бир хилда амалга оширилади: ташкилотчилар электрон ҳамённинг адресини билдирадилар ва маълум бир шартлар асосида унга пул жўнатишни таклиф қиладилар. Маблағлар йиғилиб бўлинганидан сўнг, инвесторларнинг электрон ҳамёнларига рақамли акцияларни жўнатадилар. Токенлар харидорларнинг ИCО га жўнатган пуллари миқдорига пропорционал равишда тақсимланадилар. Масалан, агарда тизимда мавжуд бўлган токенларнинг умимий миқдорини 100% деб олсак, у холда уларнинг ҳаридорлар орасидаги тақсимланишини қуйидагича қилиб кўрсатишимиз мумкин. Яъни, токенларнинг 60% қисми уларни сотиб олишни истаган актив ҳаридорларга тақсимланади, токенларнинг тахминан 28% қисми эса бу тизимда фаол иш олиб бораётган ИCО командаси аъзолари орасида тарқатилади. Токенларни сотишда иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахслар, яъни бошқача қилиб айтганда, дистрибюторларга эса токенларнинг 10% қисми ажратилади. Ва ниҳоят, токенларнинг қолган 2% қисми ИCО жараёнига у ёки бу кўринишда иштирок этган ҳамкорларга ҳамда маслаҳатчиларга берилиши мумкин.Токенларни биржа орқали, ИCО жараёнида ёки бошқа инсонлардан сотиб олиш мумкин. Баъзи холларда ИCО сайтида регистрация қилиниш талаб этилиши мумкин – шартларга розилик берилади ва токенлар сотиб олинади. Шундан сўнг, токенлар биржаларда турли нархларда сотилиши мумкин, аммо ҳеч қачон унинг нархи ортади деб ишнош мумкин эмас.
Инвесторлар ўз токенларини биржаларга киритиши ва уни бошқа криптоактивларга ёки анъанавий валюталарга алмаштиришлари ҳам мумкин. Албатта токен сотиб олган инвестор уни кейинчалик сотиб фойда олишни ёки ИCО ташкил қилган компания ҳизматларидан фойдаланиб, нималаргадир эришишни режалаштиради. Токенларни сотиш уни сотиб олинган жойида амалга оширилиши ёки бунга қизиққан ҳаридорга сотилиши мумкин. Токенларни муомалага чиқариш учун мўлжалланган маҳсус платформалар ҳам мавжуд, масалан, уларнинг ичида энг оммавийлари - этҳереум, Wавес, НЕМ, эОС ва КиcкИCО лардир. Уларнинг ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Масалан, этҳереум да энг катта аудитория (фойдаланувчилар сони 5 миллион) бўлса, Wавес да токенларни жуда тезкорлик билан чиқарилади, КиcкИCО да эса ИCО ташкил этиш ва уни амалга ошириш учун тайёр ускуналар мавжуд. Шунинг учун янги токенлар пайдо бўлишини ИCО-чилар амалга оширадиган платформалар орқали кузатиб туриш ҳам мумкин. И ларга қанча маблағ жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади деган саволга жавоб барча турдаги юқори таваккалчилик даражасига эга бўлган инвестицияларга бўлган кабидир – яъни, ИCО га ўзингиз йўқотиб қўйишдан қўрқмайдиган суммани инвестиция қилган маъқулдир. Юқоридагиларни диққат билан ўқиб чиққанларда криптовалюталарнинг ёки токенларнинг ҳаммага маълум ва машхур бўлган молиявий пирамидаларга ўшаб кетишини англаш мумкин. Эслатиб ўтамиз, молиявий пирамидаларнинг асосий мақсади — унинг яратувчисини янги иштирокчилар киритган маблағлар ҳисобидан бойитишдир. Бундай пирамидаларнинг активлари ташқи бозорда ҳеч кимга керак эмас, улар фойдаланишда ҳеч қандай афзалликларда эга эмас, ҳеч қандай муаммони ҳам ҳал қилмайдилар. Криптовалюталар билан боғлиқ ҳолатда эса ҳаммаси аксинча — улар молиявий бозорнинг катта муаммосини ҳал қилади, уларнинг айланмаси қулай ва иштирокчилар учун манфаатли бўлиб, бу уларни ҳарид қилишга реал талабни юзага келтиради.Бироқ эртага бозор технологик жиҳатдан янада мукаммал ва қулай ниманидир ихтиро қилса,
йирик ўйинчилар ва инвесторлар биткоинга бўлган ишончини йўқотиши мумкин. Бу эса курснинг тушиб кетиши ва капиталнинг бошқа қулайроқ воситага ўтиб кетишига олиб келиши мумкин. Аммо ҳозирда биткоинлар ва бошқа криптовалюталарни мукаммаллаштириш устида дунё бўйлаб шунчалик кўп иқтидорли программистлар ва математиклар меҳнат қилмоқдаки, навбатдаги кескин технологик ўзгариш эҳтимол мавжуд технологиялар доирасида юз бериши мумкин. Биткоин ва бошқа криптовалюталар қиймати ошишининг асосий сабаби бозорга йирик ўйинчиларнинг кириб келишидадир. Инвестиция жамғармалари, халқаро корпорациялар, миллиардерлар ва ҳатто баъзи давлатлар ҳам бир қатор валюта ва технологик блокчейнларни қўллаб-қувватлаши ва фойдаланишни бошлаши ҳақида маълум қилди. Бу эса инвесторлар ва криптовалюта соҳибларида ишонч уйғотади. Биткоинни мураккаб, аммо, реал молиявий актив деб аташ мумкин.ИCОеса криптовалюталардан фойдаланган холда компания томонидан молиявий маблағ йиғишнинг замонавий усулидир. Бу усул кўпроқ биржада қимматли қоғозларнинг жойлаштирилишига ўхшаб кетади. Биткоин ва эфириумларнинг эгалари эса компаниядан токен деб аталмиш бошқа турдаги криптовалютани оладилар. Токенларни эса ИCО га кирган компания махсулотларига алмаштириш мумкин бўлади. Руна Cапитал венчур фондининг мутахассиси билдиришича, 2016 йили жаҳонда жами 150 та ИCО ташкил қилиниб, улардаги рақамли валюта миқдори 500 миллион долларга етган. Унинг фикрича, давлат органлари ИCО ва рақамли валюталар билан боғлиқ контрактларни текшириш механизмини ҳақида қуйидаги сайтдан маълумот олиш мумкин: ҳттп://www.рбc.ру/финанcес/19/07/2017/596еcфc19а7947д191а18дc3?фром=

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish