Тошкент молия институти с. С


Битфлип биржасида wебманига, долларга, эврога ва рублга криптовалюта сотиб олиш мумкин. Бинанcе



Download 2,7 Mb.
bet97/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Битфлип биржасида wебманига, долларга, эврога ва рублга криптовалюта сотиб олиш мумкин.

Бинанcебиржаси ҳам замонавий криптовалюта савдо майдони ҳисобланади ва у орқали фойдаланувчилар қулай ва ҳавфсиз равишда рақамли валюталар сотиб олишлари ва уларни бошқаларига алмаштиришлари мумкин. Шанхайда жойлашган бу биржа 2017 йилда ишга тушган бўлиб, жуда кўп миқдордаги мижозларга эга ва анча оммабоп
ҳисобланади. Савдо ҳажми бўйича бу биржа топ 14 та биржалардан бири ҳисобланади. Унинг яна бир асосий фаолият доираларидан бири блокчейн активларидир. Биржани илгари ОКCоин, Блоcкчаин.инфо ва Блоомберг компанияларида юқори мансабларда ишлаган инсон Чжао бошқаради. Ҳозирги кунда Бинанcе биржаси савдо обороти бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллайди (суткасига 0,6 миллиард доллар). Биржада аккаунт ҳосил қилиш учун сайтга кириш ва регистрация формасини очиб, унга эмаилни, паролни ва каптчани (тасвирли символларни) икки босқичда киритиш керак бўлади. Кўрсатилган почта қутисини тасдиқлаш учун унга юборилган хатдаги иловага ўтилади. Шу харакатлардан сўнг, аккаунт ҳосил бўлади ва шундан кейин авторизацияга ўтиш мумкин бўлади. Верификация қилиш жараёни уч қадамдан иборат бўлади. Биринчи қадамда эмаилни тасдиқлашдан ўтасиз ва энди тизимдан кунига 2 биткоиндан ортиғини чиқара олмайсиз. Иккинчи қадамда “шахсни текширишни тугаллаш”бўлимини туртиш керак бўлади. Бунинг учун эса телефон рақамини тасдиқлаш лозим бўлади. Буни амалга ошириш учун бир қанча хужжатлар талаб қилинади. Агарда бу қадамни тугалласангиз, энди тизимдан кунига 100 тагача биткоин чиқара оласиз. Агарда учинчи қадамни ҳам амалга ошириш керак бўлиб қолса, у холда техник ёрдам ҳизматига мурожаат қилиш керак бўлади.Бинанcе да фиат воситалар билан ҳисоб рақамини тўлдириш кўзда тутилмаган. Ҳисобни тўлдириш учун энг олдин Биткоин ёки эфир сотиб олиш лозим. Шундан сўнг сотиб олинган криптовалютангизни Бинанcедаги ҳисоб рақамига киритасиз. Ҳисоб рақамини тўлдириш учун курсорни “актив”га келтириб, сўнгра “Баланс” тугмачаси босилади. Шундан сўнг сиз ишлай олиш мумкин бўлган валюталарни кўрасиз ва “Депозит” тугмачасини туртиб, керакли воситани киритишингиз мумкин. Хозирги кунга 44 валюта билан ишлай олиш мумкин. Савдони амалга ошириш учун “Савдо маркази” га ўтилади ва ундаги савдо жуфтлари танланганида график ва ордер саватчаси пайдо бўлади. Агарда бу ердан керакли жуфтликни топа олмасангиз, у холда Море тугмачасини босиб, руйҳатдан кераклисини танлаб
оласиз. Ҳозирги кунда ордерларнинг икки вариант - Лимит ва Маркет дан фойдаланиш мумкин. Агарда биринчи вариантни танласангиз, бошланғич нархни ва криптовалюталар сонини аниқлаб, сотув ёки харид тугмачасини босасиз. Биржа комиссияси савдо ҳажмининг 0,1% ни ташкил қилади.
ҲитБТC биржаси олти миллион доллар бошланғич капитал билан 2013 йилда эстония дастурчилари томонидан ташкил этилган бўлиб, у янги иш бошлаганлар учун ҳам, малакали трейдерлар учун ҳам жуда қулай. Унда 330 та валюта жуфтликлари билан савдо қилиш мумкин ва ҳозирги кунда унинг савдо обороти салкам 500 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Биржада аккаунт очиш учун фойдаланувчи ўз электрон почтасини кўрсатиб, минимум олти символдан иборат бўлган парол ўйлаб топиши керак бўлади. Бу маълумотларни киритганингиздан сўнг, почтангизга аккаунт активация қилингани ҳақидаги маълумот келади. Аккаунтни верификация қилиш учун қуйидаги маълумотларни киритиш керак бўлади:

    • Исми-шарифи

    • Қайси мамлакатда яшайди

    • Туғилган санаси

    • Манзили

    • Банк реквизитлари

    • Шахисни тасдиқловчи ҳужжатлар сканлари

Биржадаги ҳисоб рақамидан пулларни чиқариш ва пул қўйиш учун қуйидаги усуллардан фойдалсниш мумкин:

  • Асосий валюталардан (Битcоин, Етҳереум, Даш, Литекоин ва бошқалар)

  • Долларлардаги СWИФТ-тўловлардан

  • Евродаги СЕПА-тўловлардан

Аммо евро билан ишлаш биржа сайтида келтирилган руйҳатдаги мамлакатлар учунгина руҳсат этилади. Шахсий ҳисоб рақамидаги пул воситаларини алмаштиришни бошлаш учун “Ехчанге” бўлимига ўтиш керак бўлади. ҲитБТC кўпгина валюталар билан пул операциялари амалга
328
оширишга имкон беради. Уларнинг ичида энг актуаллари Битcоин, Етҳереум, Даш, Литеcоинва бошқалардир. Савдо жуфтликлари ичида эса энг кўп амалга оширадиганлари БЧ/БТC ва БТC/УСДТлардир. Бир суткада амалга ошириладиган пул операциялари ҳажми 150 миллион долларга етади. Агар операция дарҳол амалга оширилса, биржа комиссияси 0,1% бўлиб, бошқалари учун 0,01% дир. ҲитБТC биржасининг афзалликлари:

  • Валюта жуфтликларининг кўплиги

  • Пулларни фиат валюталарда чиқариш мумкинлиги

  • Савдони аккаунтни верификация қилмасдан ҳам амалга оширилиши мумкинлиги

  • Юқори даражадаги ҳавфсизлик таъминланганлиги

ҲитБТC биржасининг камчиликлари:

  • Рус тилида ишлайдиган фойдаланувчилар учун бироз ноқулайликлар борлиги.

  • Русизабон мамлакатлар учун еврода ишлаш мумкин эмаслиги

  • Бошқа биржаларга нисбатан савдо ҳажми бироз камчиллиги

Кракен биржаси ўз фаолиятини СанФранцискода 2011 йилда бошлаган ва унда нафақат криптовалюталар билан, балки америка ва канада долларлари, британия фунтлари ҳамда япон иеналари билан ҳам савдо операцияларини амалга ошириш мумкин. Ушбу биржа Блоомберг терминалида котировка қилинадиган биринчи криптовалюталар бижаси бўлган эди. Кракен криптовалюталар биржасининг бир кунлик обороти дунё миқёсида 5-7 чи ўринларда туради. Аммо унда фақат энг таниқли криптовалюталар билан 68 та савдо жуфтлигида савдо қилинади ва суткали оборот 200 миллион АҚШ доллрига етади. Комиссия миқдори эса савдо ҳажмига боғлиқ бўлиб, 1.6% дан 0.26% гача етади. Биржада регистрация қилиниш учун ўз э-маилингизни, логин ва парол киритишингиз кифоя бўлади. Шундан сўнг капчани киритиб, қоидалар билан танишиб, уларга рози бўлиш керак бўлади. Кейин эса электрон почтага кириб, қайд қилишни тасдиқлаш қолади ҳолос. Биржада
верифилаця қилиниш учун “Гет Верифиед” вкладкасига ўтиш талаб этилади. Унда верификациянинг бешта даражаси мавжуд. Кредит воситаларга савдо қилиш худди Форехга ўхшаш холда амалга оширилади. Биржанинг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Бу ерда маржинал савдо имконияти бўлиб, у орқали фойдани анчагина миқдорга ошириш мумкин.

  • Биржа кўп миқдордаги валюта жуфтликларинива оммабоп криптовалюталарни таклиф қилади.

  • Кучли ҳимоя воситалари мавжуд.

  • Планшет ва мобил телефонлар орқали савдо қилиш мумкин.

Биржанинг камчиликларига эсақуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Инглиз тилини билмайдиган фойдаланувчилар учун бу биржада ишлаш анча мураккаб кечади.

  • Верификация жараёнини ўтмасдан туриб савдога киришиш мумкин эмас.

  • Комиссия миқдори бошқа биржаларга қараганда бироз каттароқ.

  • Депозитни рубл билан тўлдириш мумкин эмас.

  • Яндех-мани ва Wебмани билан ишлаб бўлмайди.

Енди биткоин ва алткоинлар билан ишлайдиган бир қанча валюта алмаштириш сервислари билан ҳам танишиб чиқишга ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари билан танишишга ҳаракат қиламиз. Бизлар учун ишлаш осон бўлишини ҳисобга олиб, рубл зонасида ишлайдиган мулътивалюта алмаштириш пунктларига кўпроқ аҳамият берамиз. Албатта, катта ҳалқаро сервислар ҳам назардан четда қолмайди.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish