Тошкент молия институти с. С


Рақамли иқтисодиёт янги моделларининг электрон тижоратда ишлатилиши 458



Download 2,7 Mb.
bet6/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодиёт янги моделларининг электрон тижоратда ишлатилиши 458

  • Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг ривожланиш йўналишлари 464

    14-Боб бўйича савол ва топшириқлар: 469
    Ҳулоса ва таклифлар 469
    Атамалар ва уларнинг маъноси 477
    Фойдаланилган адабиётлар руйҳати 507

  • Хеч нимани билмаган инсон фароғатда бўлади, чунки у бошқаларга тушунарсиз бўлиб қолишдан қўрқмайди”


    КИРИШ


    Ҳозирги даврда рақамли иқтисодиёт ва у билан боғлиқ бўлган бир қанча самарадор технологиялар, шу жумладан, электрон тижорат ва электрон бизнес ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Ҳудди шунинг учун ҳам, давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида, республикамиз раҳбарияти бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Масалан, президентимиз 2019 йил 20 ноябр куни Тошкент шахри Мирзо Улугбек туманида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ИТ- паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди ва бу муносабат билан ўтказилган йиғилишда қуйидаги сўзларни айтди: «Иқтисодиётимиз барқарорлиги, ҳар бир соҳанинг сифати ва санарадорлиги, аҳолига қулайликлар яратиш ахборот технологиялари билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу соҳада янада кенг имконият, зарур инфратузилма яратиш, мутахассисларни ҳар томонлама рағбатлантириш, қобилиятли ёшларни тарбиялаш керак”. Технопаркда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2020 йилда 10 миллион доллардан ортиши, 2025 йилга эса 100 милилион долларга етиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қуввати эса 150 миллион доллардир. Бу технопаркда ахборот технологиялари, молия технологиялари, электрон тижорат, логистика, электрон таълим, биотехнология ва бошқа бир қанча йўналишлардаги илк илмий-амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Яна шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 28 декабрдаги 2019 йил учун энг муҳим устивор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаъатномасида ҳам мамлакатимизда рақамли иқтисоднинг ривожланиши бўйича қуйидагиларни айтиб ўтган эди: “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгиланишини кўзда тутадиган “Рақамли иқтисодиёт миллий концепцитаси”ни ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга тадбиқ этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли ҳалқаро
    ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда.Шунинг учун Ҳукуматга икки ой муддатда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича “йўл ҳаритаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот ҳавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур”. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349 сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш борасида 1 , шунингдек, республикамизда рақамли иқтисодиётни давлат бошқарув тизимига тадбиқ қилиш учун замонавий ахборот технологияларни жадал ривожлантириш бўйича шароитлар яратиш, шунигдек, ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 31 августда рақамли иқтисодиётнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб берадиган “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор қабул қилди, ҳамда ЎзР Президентининг ПҚ-3832 03.07.2018 даги “Ўзбекистон Ресбубликасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини ҳам шу тадбирлар жумласига киритиш мумкин. Ушбу қарор бўйича қуйидагилар Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг
    муҳим вазифалар деб кўрсатилган:

    • Инвестиция ва тадбиркорликни диверсификация қилиш учун криптоактивлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан, майининг, смарт контракт, консалтинг, эмиссия, айрибошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фундинг (жамоавий молиялаштириш), шунингдек, блокчейн технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш.

    • Блокчейн технологияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида амалий иш кўникмаларига эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш.

    • Рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат




    1 O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 19 fevraldagi PF-5349 sonli “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi Farmoni


    органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш.

    • Криптоактивлар бўйича фаолият ва блокчейн технологиялари соҳасида ҳалқаро ва ҳорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали ҳорижлик мутаҳассисларни жалб қилиш.

    • Ҳориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда блокчейн технологияларини жорий этиш учун ҳуқуқий база яратиш2.

    Юқоридаги кўрсатма фармон ва қарорларнинг муваффақиятли бажарилиши учун рақамли иқтисодиётнинг моҳияти нима ва унинг асосий тушунчалари нималардан иборатлигини пишиқ-пуҳта билиб олиш талаб қилинади. Ушбу қизиқарли ва жозибали рақамли иқтисодиёт соҳасига саёҳатимизни бошлашдан аввал, ахборотлашган жамият ва у билан узвий боғлиқ бўлган бир қанча асосий тушунчалар билан яқиндан танишиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Чунки шундагина ушбу ўқув қўлланмада акс эттирилган масала, муаммо ва концепцияларни тўғри тушуниш мумкин бўлади. Қисқа ва лўнда қилиб айтганда, рақамли иқтисодиёт – бу жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган инсоннинг хўжалик фаолиятини тадқиқ этувчи фандир. Рақамли иқтисодиёт атамаси икки хил турли тушунчаларни ифодалаш учун ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ривожланишнинг замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ўзига ҳос назария бўлиб, унинг ўрганиш объекти, ахборотлашган жамиятжараёнлари ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт назарияси ўз ривожланишининг бошланғич давридадир, чунки цивилизациянинг рақамли


    2 O’zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-3832 03.07.2018dagi “O’zbekiston Resbublikasida raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish chora- tadbirlari to’g’risida”gi qarori


    ахборот босқичига ўтиши бир неча ўн йилаввалгина бошланган. “Рақамли иқтисодиёт” атамаси илмий амалиётга испаниялик ва америкалик социолог, ахборотлашган жамиятнинг етакчи тадқиқотчиси Мануел Кастелс томонидан киритилган. Бу борада у ўзининг “Ахборот даври: иқтисод, жамият ва маданият” номли уч жилдли монографиясини чоп этган. Ҳозирги вақтга келиб, рақамли иқтисодиёт назарияси тўлалигича ҳали шаклланмаган ва кўпчилик иқтисодчилар томонидан кенг миқёсда ўрганилмоқда. Илмий адабиётларда ҳозирги замон “Янги рақамли иқтисодиёти” турли хил атамалар билан номланади. Масалан, “постиндустриал иқтисодиёт” (Д.Белл), “ахборотлашган иқтисодиёт” (О.Тоффлер), “мегаиқтисодиёт” (В.Кувалдин), “ахборот ва алоқага асосланган иқтисодиёт” (И.Нинилуто), “техноиқтисодиёт ёки рақамли иқтисодиёт” (Б.Гейц), “билимларга асосланган иқтисодиёт” (Д.Тапскотт). Ушбу тушунчаларни боғлаб турадиган омил – бу иқтисодий жараёнларнинг глобаллашув жараёнида рақамли ахборот технологияларининг бирламчи ўринни эгаллаши бўлиб ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт ҳақида сўз борар экан, ахборотлашган жамиятга таъриф бериб ўтиш ўринлидир. Ахборотлашган жамият деб, унда фаолият юритаётган кишиларнинг кўп қисми ахборотни, айниқса, унинг энг олий шакли бўлган билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлган жамиятга айтилади. Жамият ва иқтисодиёт ривожланишининг бу босқичига жамият ҳаётида ахборот, билим ва ахборот технологиялари аҳамиятининг янада ошиши хосдир. Рақамли иқтисодиёт устивор бўлган ахборотлашган жамиятгатаъриф беришдаиқтисодчилар турли технологик, иқтисодий, меҳнат, фазовий, истеъмол ва креатив мезонлардан фойдаланадилар. Юқоридаги ахборотлашган жамият билан боғлиқ бўлган масалаларни ойдинлаштиргандан сўнг, электрон тижотат ва электрон бизнес оламига саёҳатимизни бошлаймиз. Ҳозирги даврда барча ривожланган мамлакатларда тезкор суръатлар билан ривожланаётган рақамли иқтисодиётнинг асосий қўлланилиш соҳаларидан бири –електрон тижорат, электрон бизнес ҳамдаблокчейн ва криптовалюталар билан амалга
    ошириладиган турли хилдаги молиявий операциялар бўлиб, уларда фаол ва ишнинг кўзини билган холда иштирок этиш учун уларнинг маъно-моҳиятини билиш жуда муҳимдир. Шуни алоҳида та`кидлаш керакки, электрон тижорат тизимлари, блокчейн ва криптовалюталар билан ишлашнинг бошқаларидан асосий фарқи – уларнинг тузилмаси тарқоқ (марказлашмаган) холдалигидир. Бундай тизимларда бирор бир ягона марказ ёки банк мавжуд эмас ва барча иштирокчилар тармоқ P2P (peer to peer) кўринишидигаги пирринг архитектураси асосида ишлайди. Я`ни, бундай тармоқ бир ҳуқуққа эга бўлган мижоз дастурларидан иборатдир. Блокчейн ва криптовалютанинг ҳар бир мижоз дастури, ўз навбатида, ўз-ўзини та`минловчи тузилмадан иборат бўлиб, улар глобал криптовалюта тармоғига уланадилар ва суткасига 24 соат мобайнида батамом автоматик равишда ишлайдилар. Криптовалюталарнинг эмиссияси эса майнинг (маъдан қидириб топиш) тамоили асосида амалга оширилади. «Майнинг» – бу компютер тизимларининг ҳисоблаш қувватларини криптовалютанинг транзакциялари занжирини хосил қилиш учун ишлатилиш жараёнидир. Бунда ҳар бир блок қандайдир тўғрилик критерияларига ҳамда мураккаблик даражасига эга бўлиши лозим. Бунинг учун хешлаштириш алгоритмларидан фойдаланилади. Шундай қилиб, майнерлар бир вақтнинг ўзида янгикритптопулларни топадилар ва криптовалютанинг барча мумкин бўлган турлардаги транзакцияларини амалга оширадилар. Агарда майнерлар ўз ишларини тўхтацалар, криптовалюта ҳам юқолиб кетади.
    Умумжаҳон тенденциялари ва ташқи сиёсатда рўй бераётган ҳодисалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон олдида глобал рақобатбардошлик ва миллий ҳавфсизлик масаласи турибди ва ушбу масалани ҳал қилишда мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш муҳим ва ҳал қилувчи рол ўйнайди. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг айрим элементлари аллақачон муваффақият билан ишламоқда. Ҳозирги кунда, ҳужжатлар ва коммуникацияларнинг оммавий равишда рақамли воситаларга ўтказилишини ҳисобга олиб, электрон имзога рухсат бериш, давлат билан мулоқот қилиш
    ҳам электрон платформаларга ўтказилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма муаллифлари рақамлаштириш сабабларини таҳлил қиладилар, рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат пайдо бўлишининг сабаблари ва мақсадларини кўриб чиқадилар ҳамда рақамли иқтисодиёт фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳизмат қиладиган усуллар ва технологияларни таҳлил қиладилар. Иқтисодий жараёнларни рақамлаштириш нафақат бевосита ахборот-коммуникация тармоғини, балки мамлакат хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини ҳам қамраб оладиган кенг қамровли тенденсияга айланиб бормоқда. Интернет-савдо, рақамли қишлоқ хўжалиги, «ақлли» электр-тармоқ тизимлари, ҳайдовчисиз транспорт, шахсийлаштирилган соғлиқни сақлаш тизимигаҳам рақамли иқтисодиёт инқилоби кучли таъсир қилмоқда. Нафсиламбирини айтганда, рақамли иқтисодиёт - бу инновацион ғоя ва бу фикр Жаҳон банки томонидан 2016 йил «Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза
    2016: рақамли дивидендлар» маърузасида маълум қилинган. Бундай шароитларда алоҳида компаниялар, минтақалар, мамлакатлар ва уларнинг бирлашмалари технологиялар, товарлар ва ҳизматларнинг янги турлари бозорларида янги шаклланадиган узоқ муддатли рақобатли устунликларни таъминлашга интилиб, рақамли иқтисодиёт соҳасида стратегик қарорларни шакллантириш ва амалга ошириш жараёнига фаол кириша бошлайдилар.Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат – реал воқеълликни тўлдириб турадиган ўзига ҳос виртуал муҳитдир. Ғарб мамлакатлари экпертлари рақамли технологиялар иқтисодиёт субъектлари ва бошқарув ўртасидаги муносабатлар созланмаган бўлса, иш бермаслиги борасида якдил фикр билдирадилар.Фаол ахборотлаштириш жараёни истеъмолчиларнинг хулқ-атворини ўзгартириб юборади. Электрон маркетинг ҳам аста-секинлик билан тўхтовсиз равишда иқтисодий ўзаро алоқаларнинг моҳиятига, ҳар бир кишининг иқтисодий ўзаро алоқаларга киришишга мажбур қиладиган асосий ҳаракатлантирувчи куч – эҳтиёжларга яқинлашмоқда. Рақамли иқтисодиётдаги электрон тижоратнинг бошқарув жараёни (профессионал кадрлар орқали) – ўзаро алоқаларни бошқаришнинг
    компъютерлаштирилган тизими бўлиб, инсониятнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш борасида электрон маълумотлардан фаол фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб боради. Масалан, унда тизим фаолиятини башорат қилиш, режалаштириш, ташкил қилиш, ижро этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш кўзда тутилган. Яъни, мамлакатни ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш учун маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш асосида халқ хўжалиги мажмуини бошқаришнинг умумий интеграллашган тизими бўлиши лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги пайтда рақамли олам ва жисмоний (ёкимоддий) оламлар кундан-кунга бир-бирига тезкорлик билан яқинлашиб келмоқда. Бу икки оламнинг жипслашуви, охир-оқибат, ўзаро боғлиқлик тушунчаси катта аҳамият касб этувчи идрокли оламга олиб келади. Глобал рақамлаштириш жараёни эса жисмоний шахслар, корхоналар ва ҳукуматларнинг барқарор ўсиши ва уларга қулайлик яратишни таъминлаган ҳолда тезлигини оширишда давом этмоқда. Бундай глобал рақамлаштириш шароитида ривожланишнинг суст бўлиши Марказий Осиё мамлакатларида регресс ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Бу мамлакатларга фақатгина етакчи тажрибалар яратишда янги рақобатбардош устунликларни, янгича ғояларга асосланган қарорларни қидириб топишни таъминловчи ўсиш жараёни ёрдам беради, холос. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, электрон тижорат соҳасидаги информатион тизимларга киритилган инвестициялардан тушадиган асосий фойда иқтисодиёт ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Мисол сифатида шуни кўрсатиш мумкин: 2017 йили Huawey_ва_Oxford_Economics'>Huawey ва Oxford Economics биргаликда Digital Spillover (рақамли таъсир) ҳисоботини тақдим этдилар. Ушбу ҳисоботда рақамли технологиялар учун бир АҚШ долларлига тенг бўлган ҳар бир инвестиция бўйича даромад миқдори охирги 30 йил ичида 20 АҚШ долларигача кўтарилганини кўрсатди. Рақамли технологиялар учун инвестицияларни узоқ муддатдаги қайтаруви (ROIретурн оф инвестмент) анъанавий инвестициялардан 6,7 баровар кўпроққа, рақамли иқтисодиёт эса ўртача дунё ЯИМ таркибида 2,5 бароварга ўсди. Борган сари
    кўпроқ мамлакатлар ва минтақалар ривожланиш жараёнида рақамли технологияларнинг аҳамияти анча катта эканлигини тан олмоқдалар. Ҳудди шунинг учун ҳам Германияда 4.0 Индустрия, Сингапурда Smart Hamion ва эвропа Иттифоқида Horizon 2020 каби миллий стратегияларни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Шунингдек, Марказий Осиёда жойлашган Қозоғстон ва Қирғизстон мамлакатлари Digital Kazakstan ва Kirgizstan taza qoom деб номланган миллий рақамли технологияларини ривожлантириш режаларини кенг жамоатчиликка тақдим этиб келмоқдалар. Бироқ, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳозирги ахборот коммуникацион тузилмалар даражаси дунё бўйича ўртача қийматдан анча пастдир. Бу эса пировард натижада, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасининг аксарият қисми рақамли иқтисодиёт талаблари даражасидаги эҳтиёжларни тўлиқ қондира олмаслигига олиб келади. Ҳозирги даврда Марказий Осиё давлатлари кўпинча инвестицияларни тўлиқ қоплай олмасликка ҳамда рақамли инфратузулмада келиб чиқиши мумкин бўлган инвестицион муаммоларга дуч келадилар. Бу каби муаммоларни ечишда барча иштирокчиларнинг саъйи-ҳаракатлари бирдек талаб қилинади. Шу сабаб, мазкур мамлакатлар ҳукуматлари рақамли иқтисодиёт ривожини қўллаб-қувватлаш учун солиқлар ва ИТ соҳасидаги қобилиятларни, шуларга тегишли фондларни ривожлантириш йўлида самарали сиёсат ишлаб чиқиши ва ўзларининг сиёсий қобилиятларини ишга солишда ижодий ёндашиши мақсадга мувофиқ бўлган бўлар эди. Шундагина ҳукуматлар рақамли информатцион-коммуникацион технологияларини барча соҳаларга татбиқ этувчи мустаҳкам муҳитни яратган ҳолда алоқа операторларига инвестициялар билан боғлиқ ҳавф ва муаммоларни бартараф этишда ёрдам бера олишлари мумкин. Рақамли АКТ масалалари таъминотчиси сифатида яхши танилган Huawey компанияси мижозларига янгича технологик ғоялар ёрдамида инвестициялар қайтаруви (ROI)ни максималлаштиришда кўмак беради. Масалан, Huawey Марказий Осиё ҳудудлари учун мобил алоқа талабларига жавоб берувчи сайт учун унча
    қиммат бўлмаган ва юқори самарали - Raral Star ечимини ишлаб чиқди. Бу ечим қишлоқ ҳудудларидаги алоқа инфратузилмаси учун мўлжалланган инвестиция самарадорлигини оширди ва уяли алоқа қамровини яхшилашга олиб келди. Huawey томонидан ишлаб чиқилган Интеллигент Пипелине ечими Қозоғистон газ қувурларидаги асосий трансмиссион ускуналар орқали овоз, маълумот ва видео тасвирларни етказишни таъминлайди. Иш жойидаги рақамли технологияларга яна бир мисол Душанбедаги интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) бўлган «Интеллектуал транспорт фазаси №1» лойиҳасини мисол сифатида келтириш мумкин. ИТТни татбиқ этиш натижасида бир йил давомида тезлик оширилиши билан боғлиқ жиддий йўл транспорт ҳодисалари сони 50%га камайди. Бундай турлардаги рақамли муҳитлар биз банд бўлган жараёнлар ва бизга дахлдор бўлган ҳамкорлар томонидан тақдим этилувчи ишончли контент ўсишини таъминлашнинг янада
    «рақамлаштирилган», автоматлаштирилган ва аниқроқ бўлишига ёрдам бериши мумкин. Агар мамлакатимиз рақамли иқтисодиёт соҳасидаги фундаментал тадқиқотларга ва сифатли таълим олишга асосий эътиборини қаратмаса, турли соҳаларнинг жадал ривожига ва амалий ҳаётдаги янгича ғояларга эриша олмайди. Масалан, мамлакатимиздаги кўпчилик олим ва соҳа мутахассисларнинг фикрича, рақамлаштириш жараёни мамлакат иқтисодиётида борган сари кучайиб боради ва трансмиллий корпорацияларнинг мамлакат минтақавий ва миллий иқтисодиётларидаги роли ортиб боради. Янги рақамли технологиялар ва платформалар жисмоний шахслар ва корхоналар менежментига тобора кенг кўламда ўзаро алоқаларда трансаксия ҳаражатларини қисқартириш ҳамда давлат тузилмалари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан яқин алоқаларни амалга оширишга имкон беради. Буларнинг натижасида тармоқ сервисларига асосланган рақамли ёки электрон иқтисодиёт шаклланади. Рақамлаштириш тушунчасининг ўзи буюмлар интернетидан тортиб, электрон ҳукумат технологияларигача бўлган замонавий ахборот технологияларини «ёппасига» қўллаш асосида товарлар ва ҳизматлар ишлаб чиқаришни бошқариш ва ишлаб
    чиқаришнинг ўзини такомиллаштиришнинг янги босқичидан далолат беради. Рақамли сектор таркибига қуйидагилар киради: давлат бошқаруви, консалтинг ва ахборот ҳизматлари кўрсатиш, молия, улгуржи ва чакана савдо, шунингдек, турли коммунал, персонал ва ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш. Технологик жиҳатдан, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг ривожланишини тўртта асосий тренд белгилаб беради: булар, мобил технологиялар, бизнес-моделлар, булутли технологиялар ва ижтимоий медиа воситалари. Бу эса ўз навбатида шуни англатадики, миллий сегментни шакллантиришда уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.Шу билан бир вақтда, миллий рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратга ички ва ташқи инвестицияларни самарали жалб этиш ва ундан дивидендлар олиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, салмоқли инсон капиталини тайёрлаш, бошқарув жараёнини ҳам ривожлантириш зарурдир.



    Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish