Рақамли иқтисодиётнинг асосий ҳал қиливчи кўксатгичларинималарданиборат?
Республикамиз учун рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнималаргаолиб келади?
Рақамли фазода электрон тижорат ва электрон бизнес қандай амалгаоширилади?
Рақамли иқтисодиёт тушунчаси ва унинг аҳамияти
Рақамли иқтисод - хўжалик юритишнинг янги замонавий шакли бўлиб, унда ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг асосий фактори сифатида рақамли кўринишдаги катта маълумотлар мажмуи ва уларни қайта ишлаш жараёни ҳизмат қилади. Олинган натижаларни амалиётда ишлатиш эса анъанавий ҳўжалик юритиш шакллрига нисбатан анча катта самарадорликка эришишга имкон беради. Мисол сифатида турли хилдаги автоматик ишлаб чиқариш жараёнларини, 3D-технологиясини, булутли технологияларни, масофавий медицина хизматлари кўрсатишни, ақлли технологиялар ёрдамида махсулот
етиштиришни ва уни еткасиб беришни, турли хилдаги товарларни сақлаш ва уларни сотиш жараёнларини келтириш мумкин.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш нимани англатади? - деган саволга қуйидагича қилиб жавоб бериш мумкин:
Рақамли иқтисодиётга ўтиш деганда компъуйтерлар ва билимларга асосланган ҳолда жамият ва иқтисодиётнинг янги турини барпо этишни тушунамиз;
Рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнининг асосий таркибий қисмлари сифатида маълумотлар билан ишлашни амалга ошириб берадиган мобил ижтимоий тармоқлар, булутли технологиялар, сенсор тармоқлар, буюмлар интернети ҳамда сунъий интеллект технологиялари мисол сифатида кўрсатиш мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган технологиялар биргаликда “ақлли” объект ва жараёнларни (ақллидавлат,ақллиуй,ақллишаҳар,соғлиқнисақлаш,транспортва тадбиркорлик) яратишга имкон беради.
Рақамли иқтисодиёт қуйидагиларда намоён бўлади:
Бу янги кадрлар ва янги иш жойлари ҳосил бўлишида
Бу янги корпоратив маданият барпо бўлишида
Бу янги бошқарув ва назорат усулларининг юзага келишида
Бу катта маълумотлар базалари (биг дата) ва аниқликка эришишда
Бу сунъий интеллект ва интеллектуал бошқарув тизимларининг ҳосил бўлишида
Бу таълим, ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги виртуализация жараёнлари амалга ошишида
Бу буюмлар интернети ва масофавий таълим (МООC) нинг кенг миқёсда қўлланилишида
Бу блокчейн ва у орқали юрутиладиган турли-туман жараёнларнинг ҳаётга тадбиқ қилинишида
Бу майнинг жараёни ҳамда мустақил бизнез юритиш имкониятининг юзага чиқишида
Бу янги пул-кредит тизими ва банклар фаолиятининг кенгайишида
Бу катта инвестицялар жалб қилиш имконини берадиган ICО (Initial Coin Offering) жараёнинг амалга оширилишида
Бу мустақил пул бирлиги ва криптовалюталарнинг амалиётга кириб келишида
Бу электрон тижорат ва электрон бизнеснинг ривожланишида
Ва бошқа жуда катта имкониятлар юзага келишидадир.
Рақамли технологияларининг ривожланиш босқичлари сифатида эса қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
Босқич:
Жараёнларни компъютерлаштириш ва автоматлаштириш (шужумладан,