Электрон тижоратда молиявий ҳизматларнинг рақамли трансформацияси (Gigitl Transformation)
Молиявий инвестициялар молиявий бозорларнинг самарадор ишлаши ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнида жуда катта ахамиятга эгадир. Рақамли иқтисодиёт давлат органларининг, компанияларнинг, тадбиркорларнинг ва фуқароларнинг иш услубларини ўзгартириб юбориб, уларга турли хилдаги вазифаларни бажаришни анча енгиллаштиради. Рақамли инновациялар рақамли иқтисодиётнинг ва жамиятнинг ривожланишига туртки беради ҳамда янги технологияларни турли йўналишларда ишлатишга имкон беради ва бу орқали иқтисодиётнинг рақамли трансформациясига олиб келади. Юқори даражадаги ташкилий ва инсоний капиталга эга бўлган компаниялар катта эҳтимоллик билан рақамли технологияларга бўлган инвестициялардан катта миқдорда фойда олишлари мумкин. Бундай компаниялар етарли даражада мослашувчан бўлиб, ўз инвестицияларидан келадиган фойдани максималлаштириса оладилар,
сотувларни кўпайтириш учун имкониятлари мавжуд, жараёнларни қайта ташкил эта оладилар ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошира оладилар. Бундай шарт-шароитларда молиявий инвестициялар рақамли иқтисодиётга ўтишнинг асосий драйвери бўлиб ҳисобланадилар. Рақамли трансформация (дигитал трансформатион) жараёни деб, рақамли технологияларни мавжуд бизнес-моделларни мукаммаллаштириш учун ишлатишга ҳамда унинг воситасида фаолият самарадорлигини оширишга айтилади. Бу жараён доимий асосда инновацион технологияларни тадбиқ қилишни кўзда тутиб, бутун иқтисодиётнинг тўлақонли рақамли трансформациясига олиб келади. Рақамли технологиялардан фойдаланиш банкларнинг, давлат органларининг ва потенциал мижозларнинг ўзаро муносабатини мукаммаллаштиради. Рақамли трансформация банк ҳизматлари кўрсатишнинг замонавий усулларининг барча жабҳаларда ишлатишни кўзда тутади. Натижада банкларнинг филиаллари сони камаяди, бир қанча хизматлар, шу жумлдан, кредит бериш ва воситаларни инвестициялаш он-лайн сервислар кўринишига ўтади. Банк секторининг бундай трансформацияси ўзининг камчиликларига ҳам эга – олдинги авлод рақамли иқтисодиёт тушунчаларини ўзлаштиришга қийналади ва унинг учун иш юритишнинг анъанавий усулларидан воз кечиш унчалик ёқмайди, банкларга эса мобил платформаларда ишлайдиган тўлиқ он-лайнга ўтиш жуда ҳам фойдали бир тадбир бўлади. Мисол сифатида Британиядаги мижозлар билан ишлаш учун мўлжалланган моддий бўлимлари йўқ бўлган АтомБанк ни келтириш мумкин. Унда барча операциялар мобил иловалар ёрдамида амалга оширилади. Россияда ҳам он-лайн банкингнинг ривожланиши бўйича бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Масалан, физик шахсларга ҳизмат кўрсатиш бўйича инновацион таклифларни АО “Тинкофф Банк” да кўриш мумкин. Интернет-банкингга ўтмасдан олдин мижозлар базасининг кўпайиши йилига 500 мингни ташкил қилган бўлса, ҳозир ушбу кўрсатгич 1,0-1,8 миллионни ташкил қилади, яъни, янги мижозлар сони 2-3 мартага кўпайган. Ҳуқуқий шахслар учун рақамли технологияларнинг
ишлатилишига мисол қилиб, АО “Модулбанк” ни келтиришимиз мумкин. Унда замонавий он-лайн банкинг тизими ишга тушганидан сўнг, мижозлар сони 1,5 баробарга кўпайган. Рақамли технологияларнинг ютуқларини тадбиқ этиш банк ҳизматлари бутун сутка, ой ва йил давомида тўхтовсиз амалага оширилиши туфайли банкдаги мижозлар сонини оширишга олиб келади. Банк секторини рақамли трансформация қилиш жараёни қуйидаги элементларни ўзичига олади: мижозлар билан ишлаш тажрибасини таҳлил қилиш, кўрсатилаётган ҳизмат ва маҳсулотларнинг рақамлаштирилиши ва ташкилотнинг ички жараёнларини трансформация қилиш. Рақамли трансформация жараёни мижозлар билан ишлаш тажрибасини тўлақонли ўрганиш, мавжуд талабларни таҳлил қилиш ва янги талабларни аниқлаш орқали таъминланади. Банклар инновацион ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи унинг ҳизматларидан фойдаланувчиардир, чунки улар ўз талаблари воситасида замонавий банк ҳизматлари ва маҳсулотларига бўлган реал талабни яратадилар. Мижозлар банклар билан мулоқот тажрибаларини умумлаштириб, у ёки бу ҳизматни қанчалик қулай ва осон олганликлари билан банк ишини баҳолайдилар. Шунингучунҳамбанксекторимутаҳассислари мижозлар билан ишлаш тажрибасини муттасил равишда ўрганишлари ва мавжуд камчиликларни тезлик билан бартараф этишлари талаб қилинади. Олдинги даврларда банклар фаолиятининг самарадорлиги маҳсулот ва товарлар сотишнинг мақсадли кўрсатгичлари қандай бўлгани орқали баҳоланган. Аммо рақамли иқтисодиёт даврида банклар янги шароитарга, яъни, мижозларга йўналтирилганлик ва уларнинг талабларига мослашишлари талаб этилади. Ҳозирги кунда миллиардлаб мижозларга мобил телефонлар орқали ҳизмат кўрсатилиши мумкин. Буесабанкларнирақобатбардошлиликни таъминлаш мақсадида ишлатилаётганрақамлитехнологияларнидоимийравишда мукаммаллаштиришга мажбур қилади. Барcлайс банки он-лайн банкингни тадбиқ этган биринчи банклардан бири бўлган: натижада энди мижозлар банк филиалларига бир ойда бир марта келаяптилар, шу вақтнинг ўзида
мобил банк ҳизматларидан ойига 18 марта фойдаланмоқдалар. Банкларнинг ички жараёнларини трансформация қилиш ҳам банк секторининг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга. Мижозларга йўналтирлган рақамли технологияларнинг тадбиқ қилиниши билан бир қаторда, бошқарув, раҳбарлик ва назорат функцияларини ҳам янада мукамаллаштириш лозим. Банкларнинг тўлақонли рақамли трансформациясини амалга ошириш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири ҳизмат кўрсатувчи персоналда рақамли иқтисодиёт шароитларида ишлаш кўникмаларининг йўқлигидир. Мижозлар билан ишлашни мукаммаллаштиришда CРМ (Cустомер Релатионшип Манагемент) тизими банклар рақамли трансформациясини амалга оширишнинг муҳим элементларидан биридир.
Банкларнинг рақамли трансформацияси рақамли стратегияни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ комплекс ёндошувни талаб қилади. Трансформация молия-кредит фаолиятини юритишнинг барча жиҳатларини, шу жумладан, банкнинг бошқарув механизмини рақамлаштиришни ҳам қамраб олади ва самарадорликни максимал равишда оширишга ёрдам беради. Рақамли стратегия қуйидаги тўрт асосий масалани ҳал қилишга йўналтирилган бўлиши керак:
Рақамли технологияларни иш фаолиятига тадбиқ қилиш;
Ҳизматлар баҳоси яратилиш жараёнининг трансформацияси;
Рақамлаштиришнинг молиявий аспекти;
Ташкилий тузилманинг ўзгариши.
Бу соҳа бўйича жаҳондаги давлатларнинг ўрни қуйида келтирилган:
Сингапур - 6.0
Финяндия - 6.0
Швеция - 5.8
Норвегия - 5.8 5. АҚШ - 5.8
Нидерландия - 5.8
Швейцария - 5.8
Британия - 5.7
Люксембург - 5.7
Япония - 5.6
Дания - 5.6
Гонконг - 5.6
ЖанубийКорея - 5.6
Канада - 5.6
Германия - 5.6
Исландия - 5.5
ЯнгиЗеландия - 5.5
Австралия - 5.5
Тайван, Хитой - 5.5
Австрия - 5.4
* Жаҳон Иқтисодий Форуми маълумотлари асосида тузилган: УРЛ: ҳттп:/ / репорц.wефорум.орг/глобал-информатион-течнологй-репорт- 2016/нетwоркед-реадинесс-индех/
Янги рақамли технологик босқични ҳозирги Ҳигҳ-Теч давридан фарқли ўлароқ, Ҳигҳ-Ҳуме босқичи деб номлана бошланди. Ушбу технологик уклад интеллеcтуал капиталнинг баҳосини анча оширади ва натижада инсоний фаcтор (билим, ижод ва кўникмалар) глобал рақобатда катта аҳамиятга эга бўла бошлайди. Бундай технологик инқилобнинг юз бериши учун рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ чора-тадбирлар кўриш лозим: УРЛ: ҳттпс://www.ведомости.ру/опинион/артиcлес/
2016/07/18/649546-ҳигҳ-теч-вместе-ҳигҳ-ҳуме.
Рақамли трансформация жараёнини амалга ошириш учун давлат ҳам маълум бир чора-тадбирлар кўриши лозим, шу жумладан, қонуний ҳамда норматив-ҳуқуқий асосларни яратиши ва уларни реал шароитларга мослаштириши керак. Бу ишлар натижасида реал ҳаётга бир қанча янги технологиялар ва бизнес моделлар кириб келади, шу жумладан, рақамли экотизимлар, рақамли платформалар, буюмлар интернет, рақамли аналитика,
Биг Дата, Индустрия 4.0 технологиялари, роботозация ва 3Д-печатларни қўллаш кенг миқёсда амалга оширилади. Бу ҳолда эса рақамлаштиришни қуйидаги кўрсатгичлар билан ўлчаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |