Тошкент молия институти с. С


боб учун савол ва топшириқлар



Download 2,7 Mb.
bet115/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

боб учун савол ва топшириқлар:


  1. Електрон тижорат муҳитини шакллантиришда рақамли технологияларнинг роли нималардан иборат?

  2. Сунъий интеллект технологиялари нима ва у электрон тижоратда қандай ишлатлади?

  3. Компъютерлар ёрдамида ўқитиш технологиялари нима эканлигини мисоллар ёрдамида тишунтириб беринг.

  4. Булутли технологияларнинг маъно ва моҳиятини тушунтириб беринг.

  5. Булутли технологиялардан қандай фойдаланиш ва у қандай натижалар бериши мумкинлигини тавсифлаб беринг.

  6. Булутли технологиялардан электрон тижоратда фойдаланиш қандай амалга оширилади?

  7. Буюмлар интернетинингмоҳияти нима эканлигини ва у қандай натижаларга олиб келиши мумкинлигини тушунтириб беринг.

  8. Биг Дата технологияси нима ва ундан қандай фойдаланиш мумкин?

  9. Дигитал Аналитикс қандай технология ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлигини мисоллар воситасида тушунтириб беринг.

  1. БОБ. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА БАНК-МОЛИЯ ҲИЗМАТЛАРНИ РАҚАМЛАШТИРИШ


Ушбу бобни органиб чиққандан сўнг, қуйидагиларни билиб оласиз:

    1. Електрон тижоратда банк-молия ҳизматларини рақамлаштириш нима учун керак ва қандай амалга оширилади;

    2. Молиявий ҳизматларни рақамлаштириш жараёни қандай амалга ошади;

    3. ФинТех деган тушунча нимани англатади ва унинг маъно-моҳияти нимадан иборат;

    4. Електрон тижоратда рақамли банк фаолияти қандай амалга ошади ва у нималардан иборатлигини;

    5. Дигитал Трансформатион қандай амалга оширилишини;

    6. Електрон тижоратда молиявий ҳизматлар нималардан иборат эканлигини.

    1. Молиявий ҳизматларни (FinTex) рақамлаштириш жараёнини амалга ошириш


Финтех молиявий технологиялар сўзининг қисқартмасидан иборат. Ушбу тармоқ тўловлар, кредитлаш ва инвестициялаш концепцияларини замонавий рақамли электрон технологияларга мос равишда ўзгартириш мақсадида яратилган. Булар ичида энг перспектив ва тез ривожланаётган йўналиш тўловлар ва пул жўнатмалари тармоғи ҳисобланади. Копчиликка ТрансферWизе (мобил пул ўтказмалари), Сқуаре (мобил тўловлар), краудфондинг (Киcкстартер, Cроwдcубе, Смарт Ангелс ва бошқалар), кредитлаш тизимлари (ЛендингCлуб, Зопа, Прет дъУнион) каби номлар ва тушунчалар жуда яхши таниш. Уъқувчиларимиздан баъзи бирлари эса бундай тизимлардан фаол равишда фойдаланадилар ҳам. Бундай технологиялар молиявий тахнологиялар бўйича энг ривожланган давлатларда
– Британия, АҚШ, Франция, Гонконг, Сингапур ишлаб чиқишган ва ривожлантиришмоқда. Бундай технологияларнинг ривожланиши анъанавий молиявий технологияларнинг кризисидан ва унга бўлган ишончнинг йўқолиши туфайли пайдо бўлди. Шу туфайли янги ва жуда арзон хизматлар таклиф этадиган финтех-провайдерлар пайдо бўлди ва бу хизматлар мобил иловалар платформалари орқали амалга қулай усулда оширила бошланди. Бундай замонавий молиявий технологиялар оддий интерфейсли технологик сервислар таклиф қилган холда омманинг ишончини қозондилар. Банкларга бўлган ишончга путур етиши шароитида молиявий стараплар паст нархлардаги шаффоф хизматлар таклиф қилиш воситасида аҳоли ишончига
сазовор бўлдилар. Молиявий технологияр – финтех нинг моҳиятини иккитагина сўз билан ифодалаш мумкин “ўзимбошқараман”. Масалан, стартаплар томонидан ишлаб чиқилган пул ўтказиш механизмини кўриб чиқамиз. Бунда фойдаланувчи ўз пуллари билан нималар бўлаётганини кўриб ва кузатиб туради, воситачи учун комиссион тўлов тўламайди – яъни ўз молиявий воситаларини ўзи мустақил равишда бошқара олади ва бунга олдингидан кўра кам пул сарф қилади. Худди шунинг учун ҳам финтех жуда катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган инновациядир. Ҳозирги даврда чет элда ишлайдиган ходимларнинг ўз ватанларига пул жўнатишлари учун мўлжалланган WорлдРемит ва Ремитлйсервислари жуда оммабоп бо;либ кетгани туфайли улар мос равишда $100 миллион $12,5 миллион инвестициялар йиға олдилар. Молиявий инқироз даврида банклар нафақат ишончни йўқотдилар, балки кредти олиш жараёнини ҳам анча мураккаблаштириб юбордилар. Тенг ҳуқуқли кредитлаш деб номланган янги молиявий технологиялар эса кредит олишни осон, шаффоф, имконли ва тезкор қилишга муваффақ бўлдилар. Кредит олишнинг бундай усули дезинтермедиация принципи (воситачилардан воз кечич)асосида ишлайди. Кредит олувчи ва кредитт берувчи орасидаги молиявий келишувлар маҳсус савдо майдонларида амалга оширилади. Бу йўналиш бўйича энг катта муваффақиятларга эришга компаниялардан бири бўлган Лендинг Cлуб ИПО2014 да салкам $900 миллион йиға олган. Финтех инвестицион имкониятларни краудфондинг механизми ёрдамида анча кенгайтирши мумкин. Булар жумласига Киcкстартер, Индиегого, Cроwдcубе компанияларини мисол қилиб келтира оламиз. Робот-маслаҳатчилар ҳам инвестициялар оламида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлдилар. Кеарней консалтинг компанияси ҳисоботига кўра 2020 йилга келиб, Робоинвесторлар АҚШ инвестицион активларининг 5,6% ни ташкил қиладилар ёки $2 триллоин жалб қила оладилар.Молиявий масалалар бўйича кўзга кўринган мутахассис Джон Чаплиннинг айтишича, яқин икки йилларда финтех ишланмалар бўйича энг илғор ҳудудларга Осиё, Африка, Шимолий Америка,
Лотин Америкаси ва эвропа мамлакатлари кириши кутилаяпти. Бу эса анъанавий молиявий инфратузилмалар ва қотиб қолган қўпол банк тизимлари уларда йўқ бўлгани учун, ривожланаётган мамлакатларга янги молиявий технологияларни қўллаган холда ўз муаммоларини муваффақиятли ҳал қилишларига ва тез суръатлар билан ривожланишларига имкон яратади. Мамлакатимиз бундай имкониятдан фойдалана оладими ёки йўқми – бу олий бошқарув органларининг иродасида боғлиқдир.
Ривожланган мамлакатларда финтех ишланмалар энг аввало онлайн сервисларни ривожлантиришга қаратилган, ривожланаётган давларларда эса бундай стартаплар мобил телефонларнинг кенг бозорига йўналтирилган. Телекоммуникациялар халқаро иттифоқи маълумотига кўра, дунё аҳолисининг 95,5% қисми мобил телефонлардан фойдаланадилар – бу маънода мобил сервисларнинг интернетдан кўра самарадорроқлиги маълум бўлади. М-Песа деб номланган мобил пул ўтказмалари сервиси банк ташкилотлари етишмаслиги шароитида Кения ва Бангладешдаги иқтисодий ҳолатни ўзгартиришга таъсир қилди. Бангладешда микромолиялаштириш (гаровсиз кам миқдордаги кредит бериш) тармоғи яхши ривожлангани туфайли бКаш сервиси пулларни олувчиларга тез ва осонгина ўтказишга имкон беради. Финтехнинг Африка қитъасидаги ҳолати таҳлил қилингануда ундаги 16 давлатда мобил пул ҳисоб рақамларининг банк хисоб рақамларидан кўра анча кўплиги маълум бўлди. Демак, ривожланган мамлакатлардаги финтех-компаниялар нафақат молиявий ҳизматлар қулай бўлишига интиладилар, балки улар миллионлаб инсонлар реал иқтисодиётнинг афзалликларидан фойдаланишларига имкон берадиган янги рақамли инфратузилмалар яратадилар. Шунинг учун ҳам ИБМ ИнтерCоннеcт 2015 анжуманида Cити компаниясининг мижозлар билан ишлаш бўйича эксперти, рақамли маркетинг бўйича мутахассис Хизер Кокс “Инсонларга банклар эмас, балки банкинг кераклигини унутманг”, - деб айтди. Бу ҳақда ЖП Морган банкининг бош директори Джейми Даймон ўзининг ҳиссадорларга бўлган йиллик мурожаатида қуйидагиларни таъкидлади:
Жуда ақлли ва катта пулларга эга бўлган юзлаб стартаплар барча анъанавий банк тизимини ўзгартириш ва йўқ қилишга қодир бўлган технологиялар яратиш устида ишламоқдалар”. Ҳақиқатан ҳам рақобатлашиш стартапларнинг аспсий хусусиятларидир ва улар бир қанча афзалликларга ҳам эгалар: аниқлик, технологик най-хайлар, кичик ўлчамли ва ходимлари жуда талантлидир. Ҳудди шунинг учун ҳам кўпчили банклар рақобатлашишни эмас, балки ҳамкорликни афзал кўра бошладилар. Юқорида айтилганлар туфайли банкларнинг ривожланишида иккита сценарийни кўрсатиш мумкин: Биринчи сценарийда банклар ўз бизнес моделларининг ажойиблигига ишонган холда ишлай берадилар ва янги шароитларга мослаша олмай, рақобат курашига мағлуб боладилар. Иккинчи сценрийда банклар янги технологияларнинг жуда ҳам муҳимлигини англайдилар ва инновацион технологияларни ўз фаўиятларида қўллаб, янги бизнес- моделлардан фойдалана бошлайдилар. Бу эса жаҳон миқёсида молиявий ҳизматларнинг осонлашишига, арзонлашишига ва мижозлар учун турли- туман қулайликлар яратилишига олиб келади.
Қандай турдаги асосий хатолар ва холатлар молиявий технологиялар бўйича лойиҳаларнинг амалга ошишига ҳалақит беришини қуйида кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз:
Биринчидан, республикамизда венчур корхоналар ва улар билан боғлиқ бўлган венчур инвестицийлар ривожланмаган ёки бундай мехқанизмни бизнинг тадбиркорлар ҳали пишиқ-пухта ўрганишмаган;
Иккинчидан, мамлакатимиздаги тадбиркорларнинг чет эллардаги молиявий технология компаниялари ва мутахассислари билан алоқалари мақтаналарли даражада эмас. Чунки чет тилларни билмаслик, бу соҳадаги янги адабиётларнинг мавжуд эмаслиги ёки камчиллиги, янги технологияларга қизиқмаслик ёки уларни тушунмаслик инновацион технологияларни мамлакатимизда жорий қилиш учун ўзига ҳос тўсиқ бўлиб турибди;
Учинчидан, кўп йиллар давомида бу соҳага етарлича эътибор берилмагани туфайли молиявий технологиялар бўйича стартаплар ва бизнес фаришталарнинг бизда саноқли эканлиги;
Тўртинчидан, ички инвестициялар учун жуда муҳим бўлган капиталнинг чет элларга назорациз оқиб кетаётганлиги ва янги инновацион технологиялар бўйича таълим жараёнинг жуда ҳам суст бўлиб қолганлиги;
Агарда молиявий технологияларга бўлган венчур инвестицияларининг Россия Федерациясидаги ривожланишини кўриб чиқсак, қуйидаги диаграммани оламиз:



Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish