Тошкент молия институти с. С


Электрон тижоратда рақамли банк фаолияти (Digital Banking)



Download 2,7 Mb.
bet117/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Электрон тижоратда рақамли банк фаолияти (Digital Banking)


Иқтисодиётнинг рақамли модернизацияси хозирги кунда жуда ҳам актуал масалалардан бири ҳизобланади. Дунёнинг энг етакчи янгиликлар агентлиги Бусинеес Инсидернинг маълумотларига кўра, охирги беш йилда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолдаги молиявий келишувларнинг ҳажми 10 баробарга ошган ва миқдори 1,5 миллиард АҚШ долларига етган. Бунда энг cардинал ўзгаришлр банк секторида кузатилган. Масалан, Хитойда миллий криптовалюта тизими сновдан ўтказилаяпти, дунёдаги энг катта банклардан бири ҲСБC Ҳолдингс плc. Пул воситаларининг ювилишининг олдини олиш жараёнини автомаллаштириш учун сунъий интеллектни
ишлатмоқда, Российда эса 2016 йил охирида жамиятдаги рақамлаштирш даражасини аниқлаш мақсадида Ирон Ладй ва 2017 йилда “Ивановнинг рақамли индекси” деб номланган тизимлар ишга туширилди. Ҳисобатларга кўра, Сбербанкдаги 95% операциялар рақамли каналлар орқали амалга оширилган. Шундай қилиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодиётлари янги рақамли шароитларга мослаштиришга мажбур бўлаяптилар. Давос жаҳон иқтисодий форумининг асосчиси ва президенти Клаус Мартин Шваб жамиятнинг бундай трансформациясини “тўртинчи саноат инқилоби” ёки “Индустрия 4.0” деб атади. Мутахассисларнинг фикрларича , яқин ўн йилларда информатион технологиялар инсон ҳаётини, бизнесни ва глобал иқтисодиётни тубдан ўзгартириб юборади. Катта йигирмаликдаги мамлакатлар ичида рақамли секторнинг ЙМД даги қиймати энг катта мамлакат Буюк Британия ҳисобланади. Бостон Cонсултинг Гроуп аналитикларининг ҳисоблашларига кўра, рақамли иқтисодиёт бўйича бошқа ривожланаётган давлатлар етакчилардан ўртача 8-10 йилга орқада қолган. Аммо агарда ҳеч қандай чора- тадбирлар кўрилмаса, 3-5 йилдан сўнг орқада қолиш 15-20 йилга ҳам етиши мумкин. “Индустрия 4.0” концепцияси доирасида ушбу кўрсатгич миллий иқтисодиётнинг инвестицион рақобатбардошлик рейтинги кўрсатгичини аниқлашда асосийларидан бири ҳисобланади. Афсус билан қайд этиш лозимки, жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра мамлакатимиз бу кўрсатгич бўйича охирги ўринлардан бирида туради. Молиявий секторда ҳудди шу туфайли рўй бераётган салбий оқибатларни енгиб ўтиш учун миллий иқтисодиётда рақамли иқтисодиётни кенг кўламда қўллашга эришиш асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Рақамли банкинг усулларини қўллаш, иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш ва мобил тизимлар ривожланишига алиҳида аҳамият бериш молиявий бозорлар ва банклар ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Ушбу бўлимдаги асосий кўриб чиқиладиган тушунчалар рақамли иқтисодиёт шароитида кредит ташкилотининг ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда рақамли банкингнинг
ривожланиш муаммолари ҳисобланади. Кредит ташкилотининг иқтисодий хавфсизлиги банкнинг ички ва ташқи салбий таасиротлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган ташкилий, ҳуқуқий, дастурий-техник воситалар ва усуллар мажмуи ҳисобланади. Лекин замонавий кредит ташкилотининг иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлган асосий факторлар жумласига ИТ-инфратузилманинг ҳимоясини таъминлаш, маълумотларнинг бутунлиги ва консиденцияллигини таъминлаш ва фирибгарликларга қарши курашишни киритишимиз мумкин. Аналикларнинг баҳоловларига кўра, баъзи бир банкир-фирибгарларнинг криминал ҳаракатлари туфайли тахминан 80% банклар лицензиялардан маҳрум қилинганлар, бир қанча банклар вируслар ҳужумига учраб, зарар кўрганлар, баъзи банклар эса иқтисодий ҳуружлар туфайли ўзларининг бир қанча бўлимларини вақтинчалик ёпиб туришга мажбур бўлганлар. Худди шунинг учун ҳам ташкилотларнинг ишончли иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш учун нафақат дастурий- техник воситалар, балки созланган ва яхшилаб текширилган рақамли банкинг тизимини ҳам яратиш талаб этилади. “Рақамли банкинг” деган тушунча замонавий молиячилар лексиконидан жой олган ва у “Сунъий интеллект” тушунчаси билан ҳам узвий боғлиқ. Сунъий интеллект технологияларига бўлган катта талаб ҳозирги даврда бу соҳадаги стартапларнинг анча кўпайишига олиб келди ва уларни молиялаштириш ҳажми жаҳон миқёсида
$1,5 миллиард доллардан ошди.



Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish