Биткоин нархининг навбатдаги кўтарилиши ортидан Финляндия марказий банки биткоин тизимини революцион ва ажойиб деб тавсифлаган холда илмий изланишлар туркумини эълон қилди. Ушбу маълумотда жаҳондаги минглаб криптомайнерлар томонидан қўллаб-қувватланадиган биткоиннинг жуда стабил эканлиги таъкидланади. Шу муносабат билан 2017 йилни қўрқмасдан биткоин йили деб айтиш мумкин, чунки йил бошида унинг нархи 1000 доллар бўлган бўлса, йил давомида 20000 долларгача ўсиш кузатилди, келажакда эса унинг нархи 100 000 доллагача кўтарилиши мумкин экан. Бундай маълумотни ЖПМорганЧасе америка молиявий холдинги бош директори ДеливерингАлпҳадеб номланган банк конференциясида айтиб ўтди (12/09/2017 йил). Аммо унинг фикрича, келажакда криптовалюталар бозори бир кўпик сифатида жуда катта миқдорга етганидан сўг ёрилиб кетади, чунки унга бўлган талаб кўпчилик холларда сунъий талабдир – у анъанавий пуллар бозори билан тўлиқ интеграциялашмаган. Криптовалюталар бозорининг ривожланишини қисқача равишда қуйидагича тавсифлаш мумкин:
Биткоин тушунчаси биринчи маротаба 2008 йилда Сатоси Накомото исмли инсон номидан киритилган.
Биткоиннинг асосида электрон занжир орқали маълумотлар узатиш технологияси – блокчейн ётади.
Блокчейннинг турли элементлари ҳар хил компъютерларда сақланади ва уларнинг хақиқийлиги аниқ математик алгоритмлар орқали назоратчи органлар иштирокисиз тасдиқланиб туради .
2017 йил 1 августда биткоин ишлаб чиқарувчилар унинг тезроқ ишлайдиган аналоги Битcоин Cашни яратдилар.
Биткоиннинг криптовалюталар бозоридаги энг асосий рақобатчиси россия-канада дастурчиси томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган криптовалюта этҳериум ёки эфирҳисобланади.
Киптовалюталар бозорининг ривожланишини 2000 йиллар бошида рўй берган “дотcом” лар бўйича катта қизиқиш ва унинг нима билан тугагани билан ҳам солиштиришимиз мумкин. Ўша даврда домен исмлари .cом билан тугайдиган технологик компаниялар акцияларига жуда катта қизиқиш кузатилгани туфайли, биржаларда замонавий номлар билан аталган, .cом домен номи билан тугайдиган, аммо амалда мавжуд бўлмаган компанияларнинг акциялари фаол сотила бошланди. Бу фирибгарлик маълум бўлиб қолганидан сўнг, дотcом компанияларнинг акциялари жуда ҳам тушиб кетди ва кўпгина компаниялар бунинг оқибатида хонавайрон бўлдилар. CоинМаркетCап сайтининг маълумотларига кўра, хозирги пайтда интернетда 900 га яқин рақамли криптовалюталар мавжуд. Бу бозорда янги иштирокчилар деярли ҳар куни пайдо бўлаяптилар ва уларнинг барчаси ҳам яхши ўйлаб тузилган бизнер-режага эга ёки улар фирибгар эмас деб аниқ айтиб бўлмайди. Уларнинг банкрот бўлиши бутун криптография бозорининг тушкунликка учрашига олиб келиши мумкин. Яъни, сунъий криптовалюталарнинг инқирози ўз ортидан биткоин, лайткоин ва эфириумларнинг ҳам инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, криптовалюталар учун яна катта бир ҳавф давлат томонидан ҳам келиши мумкин ва муқаррар. Молиявий аналитик Джеймс Даймоннинг айтишича, “Валютабудавлаттомониданбиринчинавбатдаяратиладиган нарсадир. Давлат эса валюта айланишини марказий банк ёрдамида назоратқилади. Ундан ташқари, давлат ким валютага эгалик қилаяпти, у қаердатурибди ва нималарга сарф қилинишини билишни истайди. Худди шунингучун ҳам Хитой криптовалюта биржаларини ёпаяпти. Криптовалюталарқанчаликкўпбўлса,давлатшунчаликфаолроқуниназоратқилишнихохлайди.Хозирчакриптовалюталарянгиликбўлганиучундавлатунданфойдаланишга чидаб турибди, аммо ундан бирор кимса ёки ташкилот зараркўргани аниқланса ёки кимдир ундан ноқонуний амаллар учун фойдаланса,давлатшузаҳотиуниёпибқўяди”. Масалан, 2015 йилда Россия молия вазирлиги “пул суррогати” чиқарганлар ва уни сотишга уринганларни етти йилгача қамоқ жазоси билан жазолашни таклиф қилди. Пул суррогати термини криптовалюталарга ҳам тегишлидир.