Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet103/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

исталган пайтда текшириб аудит қилиши мумкин. Ундан ташқари, худди биткоин сингари бошқа турдаги криптовалюталар ҳам пайдо бўлаяпти ва улар ҳам блокчейн технологияси асосида яратилган. Улар биткоинга нибатан анча катта бўлган анонимлилик даражасига эга бўлишлари мумкин”. Аммо дунёдаги йирик ва кўзга кўринган молиячиларнинг криптовалюталар бўйича турли-туман мунозараларига қарамай, рақамли криптовалюталар борган сари кўпроқ жаҳон иқтисодиётига таъсир қилаяптилар ва уларга бўлган инвестициялар миқдори кун сайин ортмоқда. Нима учун криптовалюталар курси жуда тез ўзгаради ва унга эгалик қилишда таваккалчилик миқдори жуда ҳам катта миқдорда деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Молиявий экспертларнинг фикрича, криптовалюталарнинг ортида реал иқтисодиёт, товар ва ҳизматлар ҳаракати, капитал ҳаракати, тўлов қобилияти паритети кабилар турмайди, худди шу туфайли ҳам криптовалюталар уларни бошқариш бўйича янгиликлар ва шу каби бошқача стресс факторларга жуда ҳам сезгирдирлар. Шу туфайли турли мамлакатларда криптовалюталарга турлича ёндошув мавжуд: Баъзи мамлакатларда улар умуман назорат қилинмайдилар, бошқаларида эса криптовалюталар аллақачон тўлов воситаси сифатида ишлатиладилар. Бу йўналишда умумжаҳон қонунлари пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Криптовалюталар бозорининг келажакдаги холатига назар солсак, бу бозорда таваккалчилик хали-ҳануз анча юқори бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ ва қисқа муддатли перспективаларда кўтарилиш ва пасайишга тайёр бўлган инвесторларгагина бу бозорда ўйнаш тавсия этилади. Қуйида нима сабабли, криптовалюталар курси тез-тез ва шиддатли тарзда ўзгаришининг яна бошқа бир қанча сабаблари келтирилади:Буларнинг биринчисига худди оддий пуллар ва қимматли қоғозлар бозорида бўлгани каби “руҳий” факторларни киритишимиз мумкин. Масалан, инвесторларни кутиш, талабнинг вақтинчалик кўпайиб кетиши, талаб ўсишининг секинлашуви, жуда тез ўсишдан сўнг чарчоқлик холати кабилар. Криптовалюталар бозорининг бошқа турдаги активлар бозоридан асосий фарқи - унинг иқтисодиёт билан
узвий боғлиқ эмаслигидир. Мамлакатлар иқтисодий ҳаётига биткоинлар курсининг ўсиши ёки камайиши хозирча таъсир қилмайди. Аксинча, доллар курси тебраниши ёки нефт нархи ўзгариши иқтисодиётга катта таъсир кўрсатади. Иккинчи сабаб, криптовалюталарнинг янги рақамли валута турига мансублигидир. Кўпчилик унинг нималигини жуда яхши тушунмаганлиги сабабли информацион ўйинлар воситасида криптовалюталар курсини кўтариш ёки тушириб юбориш мумкин. Бунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар катта аҳамиятга эга. Интернетдаги қандайдир янгилик унинг курсини туширса, бошқаси курсни кўтариб юборади. Бу борадаги кўпчилик маълумотларни текширишнинг ўзи ҳам катта муаммодир. Учичи сабаб сифатида криптовалюта дастур кодининг янгиланишини (ҳардфорк) келтириш мумкин. Курс маълум максимал даражага етгандан сўнг, олди-сотти вақтинча тўхтатилиши мумкин, аммо бу умумий холатга катта таъсир кўрсатади. Биткоиннинг курси жуда ҳам ўзгарувчан (волатил)бўлгани учун йирик инвесторларнинг савдога аралашуви курсни анчагина ўзгаришига олиб келади. Бу эса биткоин пуффаги хали бир неча бор катталашиши ва кичиклашиши мумкинлигини англатади. Биткоин курси қачон стабиллашишини хозирча ҳеч ким башорат қила олмайди, шунинг учун биткоин эгаларига сабр қилиш тавсий этилади.
Қайси криптовалютани сотиб олиш керак ва қайсисини сотиш керак деган саволга жавоб бериш ҳам жуда мураккаб масала. Аммо ҳозирги шароитларни ҳисобга олган холда биткоиндан воз кечиш ҳам унчалик тўғри бўлмас. Негаки хозирги пайтда инвесторлар унга жуда қаттиқ ишонадилар. Биткоинга бўлган ишонч битcоин cаш ва биткоин голд га бўлган ишончга нисбатан анча катта миқдорда. Ундан ташқари, биткоиннинг бошқа коинларга нисбатан ишонч заҳираси анчагина катталигини пайқаш мумкин. Агарда энг оммабоп рақамли валюта – биткоинга алътернатува қидирилса, у холда бир қанча вариантларни таклиф этиш мумкин. Масалан, биткоин даромад даражаси бўйича бир қанча криптотокенлардан қуйироқда юради. Мисол учун, Стратис (СТРАТ) нинг нархи 2016 йил июлидан буён ИCО
ташкил қилингандан кейин 600 баробарга ўсган бўлса, худди ўша даврда биткоин бор-йўғи 30 баробарга ўсган. СпеcтроCоин (криптовалюталар биржаси) нархи эса 2017 йил январидан буён 400 баробарга ўсган. Россиядаги Wирех криптобанкининг асосчиларидан бири Павел Матвеевнинг фикрига кўра эса, 2017 йил охиридаги тенденциялар биткоин нархи яқин келажакда 6000 долларгача тушади. 2018 йилда биткоин (БТC) нинг нархига Япония, Хитой, Белорусия, Венесуела, Россия ва дунёнинг бошқа етакчи криптоиқтисодиётли давлатларида тегишли қонунларнинг қабул қилиниши катта таъсир кўрсатиши мумкин. Сидечаин (бирор-бир каналнинг ёки қурилманинг қандайдир кўрсатгичларини бошқа бир қурилма ёки сигнал воситасида бошқариш усули) технологиясининг оммавий равишда тадбиқ этилган холда институционал инвесторлар худди энтузиастлар каби биткоинга буткул ишониб қолишлари мумкин бўлади ва натижада улар биткоиннинг курси ошишига ишқибоз бўлиб қоладилар ва худди шу йўсинда ўйнайдилар. Биткоиннинг келажаги тўғрисида алътернатив пессимистиc башоратлар ҳам мавжуд. Масалан, америкалик иқтисодчи Джефри Саккс нинг Бостон Глобе да ёзишича, биткоин ўзига хос молиявий пуффак бўлиб, унинг курси инсонлар ишончига ва тезда бойиб кетишга бўлган иштиёқига боғлиқдир. Унинг фикрига кўра, давлат ҳеч қачон пул эмиссиясига бўлган назоратни қўлдан чиқаришга рози бўлмайди ва криптовалюталар бозорини бошқариш бўйича фаол тадбирларни амалга ошира бошлайди. Морган Станлей банки аналитиги Джеймс Фасетт Бусинесс Инсидер нашриётига берган интервюсида
“… агар криптовалютадан тўлов воситаси сифатида фойдаланишнинг имкони бўлмаса, унинг ҳеч кимга кераги бўлмай қолади ва нархи ҳам кескин тушиб кетади. Давлат органлари ҳам худди шуни амалга ошириш истагидалар” деган фикр билдирган.Хозирги пайтда криптовалюталар ёрдамида маблағ ишлаб олишнинг бир қанча усуллари бўлиб, улар ичида оммавийроғи – биткоинларни нақд пулга сотишдир. Россияда бир гуруҳ инсонлар ушбу операция орқали 500 миллион рублни нақдлаштирганлар.
2017 йилда баъзи бир Российлик фуқаролар биткоин сотиб олиш учун квартираларини ҳам сотганлар. Хатто лўлилар ҳам биткоинга ўхшаш тангаларни нақд пулга сотаётганлари кузатилган. Диндорларнинг фикрларича, криптовалюта иқтисодиётда фойиз механизмининг амал қилиши туфайли, пул массасининг реал материал ресурслардан ажралиб қолишининг яна бир туридир. Аммо яҳудийлар ўзларининг криптовалюталарини чиқаришга улгурдилар. 2017 йил июн ойида Битcоен деб номланган яҳудий криптовалютаси амалга кирди. Яҳудийлар жамоасининг фикриша, бу криптовалюта спекулятив операциялар учун эмас, балки бутун жаҳон яҳудийларининг ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун яратилган. Ушбу янги криптовалюта фақатгина яҳудий жамоаси томонидан бошқарилади, аммо уни исталган инсон сотиб олиши мумкин.
2017 йилда жаҳонда илк биткоин миллиардерлари ҳам пайдо бўлишди. Улар эгизак ака-укалар Тайлер ва Камерон Уинклвосслардир. Улар 2013 йилда ҳар бири 120 доллардан бўлган биткоинлардан 11 миллион долларлик сотиб олишди ва шундан сўнг криптовалютанинг нархи 100 баробарга ўсди. Натижада ака-укалар бир юмалаб миллиардерга айланишди. 2018 йил бошида биткоиннинг капитализацияси 306,5 миллард долларга етди.Бундай катта миқдордаги ўсишга бир қанча сабаблар мавжуд. Масалан, CМЕ ва CБОЕ Чикаго биржаларида криптовалюта бўйича фъючерслар ва опционлар ишга туширилмоқда, бошқа бир қанча мамлакатларда эса криптовалюталар тан олиниб, улар тўлов воситаси сифатида ишлатилмоқда, бошқа бир давлатларда эса қонуний база ишлаб чиқилмоқда. Яна бир сабаб, долларнинг рақамли аналогини чиқараётган Тетҳер Лтд компанияси йирик криптовалюта биржаси Битфинех билан келишган холда таъминланувсиз рақамли доллар чиқариб, улари биткоинларга инвестиция қилмоқда. Ундан ташқари, йирик жаҳон банк секторлари ўйинчилари, автомобил ишлаб чиқарувчилар ва ритейл-гигант Амазон ҳам аста-секин криптобозорга кириб келмоқда. 2017 йилнинг ноябрида Швейцариянинг Вонтобел банки ҳам биткоинлар учун мини-фъючерслар чиқара бошлади. Японияда эса биткоин
расмий тўлов инструменти сифатида тан олинди. Хиндистонда ҳам криптовалюталар бошқаруви бўйича қонунлар ишлаб чиқиш жараёни амалга ошмоқда. АҚШ биткоинни биржа маҳсулоти деб тан олган ва эвропа мамлакатлари ҳам криптовалютани бошқариш бўйича тартиботларни амалга киритдилар. Канада ва Лотин Америкасида ҳам бу холатлар кузатилаяпти. Буларнинг барчаси биткоиннинг жаҳон миқёсида тан олинаётганлигини англатади. Биткоинларни ишлатиш руҳсат этилмаган давлатлар жунласига Бангладеш, Боливия, эквадор, Въетнам ва Қирғизистонни киритиш мумкин. Аммо Сахо Банк нинг валюта стратеги Джон Хардининг фикрича, Россия ва Хитойнинг рухсат берилмаган криптовалюталарга таъқиқ қўйиши натижасида 2018-19 йилларда биткоиннинг нархи анча тушиб кетиши мумкин. Натижада унинг нархи 2019 йилларга келиб 1000 доллар атрофида стабиллашади. Хозирги даврда нафақат инвесторлар, балки бошқа соҳа мутахассислари ҳам криптовалюталар бозорига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Масалан, ТечCрунч нинг ҳабар беришича, хакерлар НиcеҲаш криптобиржасини бузиб, ундан 60 миллиондан кўпроқ доллар маблағни ўгирлашга эришдилар. Натижада 5 мингдан ортиқ биткоин йўқолиши кузатилди. Белоруссия давлати “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” деб номланган декрет кучга киргандан сўнг, миллий даражада смарт-контрактларни легаллаштирган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақда Белоруссия Юқори технологиялар парки сайтида ҳабар берилган. Ушбу технопарк токенлар бўйича операцияларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун мўлжалланган тажриба майдони ҳисобланади. Мамлакат президентининг билдиришича, декрет республикада информатион технологиялари, криптовалюталарни ва блокчейн технологиясини ривожлантиришга ҳамда мамлакатга трансмиллий ИТ-компаниялар келишига қулай имкониятлар яратади. Унинг айтишича “Янги декрет ИCО ларни, криптовалюталарни ва смарт-контрактларни (блокчейн технологияси асосида контрактлар тузиш ва уни бардавом этишга мўлжалланган компъютер дастури) қонунийлаштиради”. Декрет
токенлар яратиш, уларни алмаштириш, сақлаш, жойлаштириш, сотиб олиш ҳамда криптобиржалар ва криптовалюталар платформалари фаолиятига доир ҳеч қандай чегаралашлар ва маҳсус талабларни назарда тутмайди. Юқори технологиялар паркининг билдиришича “Жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган майнинг фаолияти, токенларни сотиш, алмаштириш ҳамда жойлаштириш тадбиркорлик фаолияти деб ҳисобланмайди ва токенлар декларация қилинмайди. Майнинг фаолияти, токенларни яратиш, сотиш ва сотиб олиш эса 2023 йилгача солиққа тортилмайди”. Аммо бу иш Белоруссияда электр энергияга бўлган эҳтиёжни анча оширади, чунки майнинг жуда ҳам катта электр энергиясини талаб қилади. Шунинг учун ҳам мамлакатда нисбатан арзон электр энергия ишлаб чиқаришга имкон берадиган атом электр станциялари қурилмоқда ва яна янгиларини қуриш режалаштирилмоқда (Буни Россиянинг “Атомстроекспорт” ташкилоти амалга оширмоқда. Натижада 2019-2020 йилларга келиб атиги иккита энергоблок мамлакатга 2Гвт арзон атом электр энергияси ишлаб чиқариб беради). Россия президенти ҳам 2019 йил 1 июлигача криптовалюталар айланмаси ва ИCО ҳақидаги қонунлани ишлаб чиқишга топшириқ берган. Чунки Россияда ҳам криптовалюталар бозорида ишловчилар сони борган сари ошиб бормоқда.2017 йилнинг декабр ойи бошида Венесуела президенти Николас Мадуро ҳам мамлакатда 100 млн элПетро криптовалютасини чиқариш ҳақида топшириқ берган. Ушбу криптовалюта мамлакатда чиқарилаётган нефт билан таъминланади – яъни 1ЕлПетро 1 баррел нефт нархига тенг бўлади. Мамлакат раҳбарининг фикрича, элПетро Венесуеланинг “пул суверенитети” ни таъминлаб бериши ва пул оқими ҳамда инвестицицияларни кўпайтириши керак. Бошқа барча криптовалюталардан фарқли ўлароқ, бу криптовалюта ВенесуеланингАякучо нефт конидаги 5 миллиард баррел нефт билан таъминланади.Агарда криптовалюта лойиҳаси муваффақияцизликка учраса, ҳар бир криптовалюта эгаси бир баррел (ёки бир бочқа) нефт эгаси бўлади. Ҳозирги нархларда бу 60 доллар дегани. 2018 йил 20 февралда сотувга чиқарилган бу криптовалюта
биринчи куннинг ўзидаёқ 735 млн долларлик сотилди, бир ҳафта ичида эса бу миқдор 1 миллиард долларга етди. Муваффақиятдан руҳланган лойиҳачилар энди ПетроГолд криптовалютасини чиқаришни режалаштирайптилар – бу криптовалюта эса олтин билан таъминланади. Агарда лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, Петро нинг капитализацияси 6 миллиард эврога етиши мумкин. Франкфурт молия ва менежмент мактабининг профессори Пҳилипп Санднернинг фикрича, виртуал бозордаги бу криптовалюта материал бойлик билан таъминланган бўлгани учун биткоинга нисбатан анча стабил бўлиши мумкин. Каракасдаги масъулларнинг фикрларича, уларнинг ўз мустақил криптовалюталари ҳалқаро валюта бозорлари билан яқиндан мулоқот қилишга имкон беради ва чет эллардан молиявий маблағларни жалб қила олади. Ҳар қандай холатда ҳам элПетро криптовалютаси чиқаришни виртуал дунёдаги бир тажриба сифатида қабул қилш мумкин. Агар бу ёндошув ўзининг самарадорлигини кўрсаца, бошқа мамлакатлар ҳам иқтисодиётни ривожлантириш учун бу тажрибадан фойдаланишлари мумкин бўлади. Эвропада ҳам бундай жараёнлар давом этмоқда, масалан, Буюк Британия ўз криптовалютасини чиқаришни режалаштираяпти. Бу криптовалюта Британия фунт-стерлинги билан боғлиқ бўлиб, марказий банкнинг фикрича, у банклар ўрнини босиши мумкин.

Бундай Англия миллий криптовалютаси 2020 йилнинг бошларида чиқарилиши мумкинлигини Тҳе Телеграпҳ Марказий банк мулозимига ишора қилган холда маълум қилган. Ҳозирда буни қандай қилиб амалга ошириш муаммолари илмий изланиш жараёнида ўрганилаяпти. Ушбу криптовалюта биткоиннинг аналоги бўлиб, транзакция технологияларидан фойдаланишни кўзда тутади. Марказий банкнинг фикрича, бу криптовалюта британияликларга банклар ҳизматидан воз кечиб, ўз пулларини рақамли активларда сақлаш имконини беради. Криптовалюта ёрдамида катта транзакцияларни амалга ошириш мумкин бўлади (масалан, кўчмас мулк сотиб олиш осонлашади). 2017 йил декабр ой иохирида Изроил давлати ҳам “Електрон шакел” деб номланадиган ўз криптовалютасини чиқаришини билдирди. Бу билан Изроил иқтисодчилари икки муаммони ҳал қилишмоқчи: иқтисодиётдаги нақд пул миқдорини камайтириш ва қора бозорга қарши самарадорроқ курашиш. Бу криптовалюта биткоиннинг аналоги бўлмади, балки Изроил миллий валютасига эквивалент бўлади. Шуни ҳам айтиш
керакки, ҳозирги пайтда жаҳондаги 500 та энг йирик интернет-магазинлардан
атиги учтасигина биткоинни қабул қилади. Агар жаҳон валюта бозоридаги бир кунлик валюта операциялари миқдори 5,4 триллион доллар бўлса, криптовалюта бўйича бир кунлик операцияралар ҳажми бор-йўғи 3 миллиард долларга етади, холос. Аммо, Жаҳон Иқтисодий Кенгаши (ДАВОС) эксперти Клаус Швабнинг таъкидлашича, рақамли иқтисодиётнинг ривожланши натижасида амалга ошириладиган тўртинчи ишлаб чиқариш инқилоби (Индустрия 4.0) 2025 йилгакелиб, инсониятга қуйидаги имкониятларни ҳадя қилиши мумкин экан:

    • 90% инсонлар маълумотларни (ёки рекламаларни) текинга ва исталган муддатга сақлаш имкониятига эга бўладилар;

    • Интернет тармоғига 1 триллиондан ортиқ датчиклар уланади;

    • 10% миқдоридаги инсонларнинг кўзойнаклари интернет тармоқъига уланади;

    • Барча учун ҳизмат кўрсатадиган фармацевт-роботлар пайдо бўлади;

    • Автомобиллар -принтер воситасида печат қилина бошлайди;

    • Аҳолини руйҳатга олиш Биг Датава блокчейн ёрдамида амалга оширилади;

    • Имплант кўринишидаги мобил телефонлар пайдо бўлади;

    • 10% инсонлар интернет тармоғига уланган кийимлар кийиб юришдиган бўлишади;

    • Ҳалқ истеъмоли товарларининг 10%и -принтерлар ёрдамида ясалган бўлади.

    • Аҳолининг 90%и сматфонлардан фойдаланишади.

    • -принтер ёрдамида биринчи марта жигар чоп қилинади ва ўрнатилади.

    • Аҳолининг 90%и интернетдан фойдаланади.

    • Корпоратив аудиторлик текширувларининг 30%ини сунъий интеллектли тизимлар ўтказади.

    • Солиқлар блокчейн технологиялари ёрдамида йиғилади ва назорат қилинади.

    • Автомобил саёҳатлари биргаликда фойдаланиладиагн машиналарда амалга оширилади (шаринг эcономй).

    • ЙИМ нинг 30%и блокчейн технологияларидан фойдаланган ҳолда сақланади.

    • Корпоратив директорлар кенгашида тарихда биринчи марта ақлли робот иштирок этади.

Ўзбекистонда ҳам криптовалютани муомалага киритишдан аввал унинг қандай молиявий актив кўринишида қабул қилиш ва ундан қандай тартибда фойдаланиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш лозим бўлади, яъни, унга оддий рақамли пул сифатида қараш керакми ёки уни янги турдаги валюта сифатида кўриш керакми. Шундан сўнггина, мамлакатда криптовалюта айланишининг хуқуқий асосларини ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

  1. Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish