Шифрлашнингкомбинацияланганусуллари Қудратли компъютарлар, тармоқ технологиялари ва нейронли ҳисоблаш тизимларининг пайдо бўлиши хозиргача умуман фош қилинмайди деб ҳисобланган криптографик тизимларнинг обрусизлантирилишига сабаб бўлди. Бу эса ўз навбатида юқори турғунликка эга бўлган криптотизимларни яратишни тақозо қилди. Бундай криптотизимларни яратиш усулларидан бири шифрлаш усулларнинг комбинашияланган тартибда қўлланилишидир. Қуйида энг кам вақт сарф қилган холда криптотурғунликни жиддий равишда ошириш имконини берувчи шифрлашнинг комбинацияланган усули ҳақида гап боради. Шифрлашнинг ушбу комбинацияланган усулида маълумотларни шифрлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда маълумотлар стандарт усул (масалан, ДЕCусули) ёрдамида шифрланса, иккинчи босқичда шифрланган маълумотлар иккинчи бор маҳсус усул бўйича қайта шифрланади. Маҳсус усул сифатида маълумотлар векторининг элементларини нолдан фарқли бўлган сон матрицасига кўпайтиришдан фойдаланиш мумкин. Гаммалашни қўллашда агар шифр гаммаси сифатида рақамларнинг такрорланмайдиган кетма-кетлиги ишлатилса, шифрланган матнни фош қилиш жуда ҳам қийин бўлади. Одатда шифр гаммаси ҳар бир сўз узунлигидан катта бўлса ва дастлабки матннинг ҳеч қандай қисми маълум бўлмаса, шифрни фақат тўғридан-тўғри саралаш орқалигина фош қилиш мумкин. Бунда криптотурғунлик калит ўлчами орқали аниқланади.
Шифрлашнинг бу усулида кўпинча ҳимоя тизимининг дастурий кўринишда амалга оширилишида фойдаланилади ва шифрлашнинг бу усулига асосланган тизимларда бир сонияда маълумотларнинг бир нача юз килобайтини шифрлаш имконияти мавжуд. Расшифровка қилиш жараёни – калит маълум бўлганда, шифр гаммасини қайта генерациялаш ва уни шифрланган маълумотларга сингдиришдан иборатдир.
Очиқ калитли шифрлаш тизимлари
Очиқ калитли шифрлаш тизимларида иккита калит ишлатилади. Информация очиқ калит орқали шифрланса, маҳфий калит ёқдамида расшифровка қилинади. Очиқ калитли тизимларни қўллаш асосида қайтарилмас ёки бир томонли функциялардан фойдаланиш ётади. Бундай функциялар қуйидаги ҳусусиятларга эга. Ҳеч кимга сир эмаски, хмаълум бўлса, й = ф(х) функцияни аниқлаш жуда осон. Аммо й = ф(х) функциянинг маълум қиймати бўйича хни аниқлаш амалий жиҳатдан жуда ҳам қийин. Криптографияда яширин деб аталувчи йўлга эга бўлган бир томонли функциялар ишлатилади. зпараметрли бундай функциялар қуйидаги хусусиятларгаэга.МаълумзпараметручунЕзваДзалгоритмларинианиқлаш мумкин.
Ез алгоритми ёрдамида аниқлик соҳасидаги барча х лар учун фз(х) функцияниосонгина топиш мумкин. Худди шу тариқа Дз алгоритми ёрдамида жорийқийматлар соҳасидаги барча йлар учун тескари функция х = ф 1 ( й ) ҳам осонгина аниқланади. Айни вақтда жорий қийматлар соҳасидаги барча зпараметрларвадеярлибарчайларучунҳаттоЕзмаълумбўлгандаҳамх=ф 1 ( й )ни ҳисоблашлар йрдамида топиб бўлмайди. Очиқ калит сифатида йишлатилса, маҳфий калит сифатидахишлатилади. Очиқ калитни ишлатиб, шифрлаш амалга оширилса, ўзаро мулоқотда бўлган субъектлар орасида маҳфий калитни алмашиш зарурияти йўқолади. Бу эса ўз навбатида узатилувчи информациянинг криптоҳимоясини соддалаштиради. Очиқ калитли криптотизимларни бир томонлама функциялар кўриниши бўйича фарқлаш мумкин. Буларнинмг ичида РСА, Эль-Гамал ва Мак-Элис тизимларини алохида тилга олиш ўринлидир. Хозирда энг самарали ва кенг тарқалган очиқ калитли алготирм сифатида РСА алгоритмини кўрсатиш мумкин. Ушбу алгоритмнинг номи уни яратганларнинг фамилиялари биринчи ҳарфларидан олинган (Ривест, Шамир, Адлеман). Алгоритм модул арифметикасининг даражага кўтариш амалидан фойдаланишга асосланган (бунда эйлер функцияси ҳисобланади). Эл-Гамал тизими чекли майдонларда дискрет логарифмларнинг ҳисобланиш мураккаблигига асосланган. Мак- Елис криптотизимида эса хатоликларни тузатувчи кодлар ишлатилади.
Хозирги кунда шифрлашнинг замонавий усуллари қуйидаги талабларгажавобберишикерак:
Шифрнинг криптоанализга турғунлиги (криптотурғунлик) шундай бўлиши лозимки, унинг фош этилиши фақатгина калитларни тўлиқ саралаш масаласини ечиш орқалигина амалга оширилиши мумкин бўлсин.
Криптотурғунлик шифрлаш алгоритмининг маҳфийлиги орқали эмас, балки калитнинг маҳфийлиги орқали таъминланади.
Шифриматн ҳажми бўйича дастлабки маълумотлардан ортиқ бўлмаслиги керак.
Шифрлашдаги хатоликлар информациянинг бузилишига ва йўқолишига олиб келмаслиги лозим.
Шифрлаш вақти жуда ҳам катта бўлмаслиги керак.
Шифрлаш нархи беркитилувчи информация нархи биланмувофиқлаштирилиши лозим.
Шифрлаш усулларига бўлган ушбу талаблар руйҳати том маънода жўнатилаётган ахборотнинг тегишли субъектларга (ташкилот, индивид ёкитармоқкомпъютерларига)ҳавфсиз даражада етиб боришини тўла-тўкис таъминлаб беради.