Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet151/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Шаринг эcономй технологиялари инсонларнинг шахсий мулкка эга бўлиш истагига таъсир қила бошлайди ва ёшлар албатта шахсий муликка эга бўлиш кераклигидан воз кеҳcа бошлайдилар;
Ижтимоий тармоқлар истеъмол имкониятларига ва ҳарид бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнига тобора кўпроқ таъсир кўрсата бошлайдилар;
Виртуаллик хизматлари ва булутли технологиялар бизнес учун тобора кўпроқ имкониятлар яратиб, компаниялар уларни ўз фаолиятларига янада кўпроқ жалб қила бошайдиар. Бу эса ўз навбатида информатион тизимларнинг ҳавфсизлиги ва ишночлилигини таъминлаб беради;
Краудсорсонг ва краудфандинг технологияларининг бизнесга кириб келиш жараёни янада кучаяди ва компаниялар жамоавий фикр ва жамоавий маблағлардан кенг фойдаланган холда нафақат тижорий, балки ижтимоий масалаларни ҳам ҳал қила бошлайдилар;
Сунъий интеллект ва Биг Дата технологияларининг Машине Леарнинг
асосидаги имкониятлари компанияларнинг мижозларга
йўналтирилганлигини таъминлайди ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражасини оширади;
Буюмлар интернети компанияларни керакли бўлган маълумотларни шу зумдаёр йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имконияти билан таъминлайди. Бу эса инсоний факторнинг кўзда тутилмаган ножўя таъсирларидан қутулишга ёрдам беради;
Виртуал ва тўлдирилган воқеълик технологиялари ҳамда роботлаштириш ишлаб чиқариш моделларининг тубдан ўзгаришига жуда катта таъсир қила бошлайди;
3Д-технологиялар эса ишлаб чиқарувчиларни истеъмолчиларга шу қадар яқинлаштирадики, энди маҳсулотларни индивидуал заказ бўйича кичик партияларда ишлаб чиқариш ҳам жуда фойдали бўлиб қолади.
Компания ва ташкилотларнинг янги технологияларни ўзлаштириш жараёнига боғлиқ равишда, ишчи-хизматчиларнинг малака оширишига бўлган талаблар ҳам кескин ўзгаради ва ҳодимларнинг бутун умри давомида таълим олиши (Лифе Лонг Леарнинг) кераклиги замона талаби бўлиб қолади. Қандай қилиб тақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ўрганиш мумкин деган саволга жавобни қуйда топишингиз мумкин: МГИМО ва Россия олий иқтисодиёт мактабида 2019 йил баҳоридан бошлаб рақамли иқтисодиёт асослари ва унинг ҳуқуқий масалалари бўйича машғулотлар ташкил қилинган. Бу машғулотлар давомида Сбербанк мутаҳассислари талабаларга катта маълумотлар (БигДата) ва Пйтҳон тилида дастурлаш асосларини ўргатадилар. Яндех ҳам бу соҳада орқада қолмади ва “Яндекс.Практикум” деб номланган таълим сервисини ишга туширди. Ҳар бир қизиқувчан ва билимли инсон ушбу сервис орқали турли ҳилдаги ИТ- мутаҳассисликларни ўрганиши мумкин. Ҳозирги кунларда ушбу сервис “фронт энд мутахассис”, “wеб-мутахассис”, “маълумотлар аналитиги”, “дата инженер”, “машинавий ўқитиш бўйича мутахиссис” ва “интерфейслар дизайнери” каби йўналишарда ўқитиш жараёнини йўлга қўйган. Тўлиқ он-лайн тарзда амалга ошириладиган таълим жараёни назария
ва амалиётни ўз таркибига олган. Ўқув жараёни охирида ҳар бир мутаҳассисда ўз шаҳсий лойиҳалар портфолиоси бўлади. Таълим жараёни мутахассисликларга боғлиқ равишда ўқиш 6 ойдан 9 ойгача давом этади. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтганлар «Яндекс» нингсертификатини оладилар.
«Яндекс» нинг яна бир таълимий лойиҳаси Москва физико-технологик институти (МФТИ) билан биргаликда амалга оширилган ва у “Машинное обучение и анализ данных - Машинавий таълим ва маълумотлар таҳлили” деб аталади. Дастурнинг сайтида кўрсатилишича, бу тизим маълумотлар таҳлили билан яхши таниш бўлмаганлар учун мўлжалланган. Ўқиш учун маҳсус билимлар талаб қилинмайди, барчаси нолдан бошланади. Аммо мактаб курси даражасида математик статистика ва Пйтҳон дастурий тили билан таниш бўлишлилик таълим жараёнини анча енгиллаштиради. Талим жараёни тўлиқ онлайн тарзда ўтади ва саккиз ой давом этади. Таълим жараёни тугаганидан сўнг, МФТИ нинг малака ошириш сертификати берилади.
Яна бир онлайн таълим лойиҳаси Школаданных деб номланади. Ушбу лойиҳа блокчейн ва катта маълумотлар (Биг дата) бўйича амалий курслар таклиф қилади. «Биг Дата подготовительный» деб номланган курс катта маълумотлар, машинавий таълим ва сунъий интеллеcт ҳамда бу технологияларни қандай қилиб бизнес жараёнларга тадбиқ қилиш усуллари бўйича олтита дарсни ўз таркибига олади. Аммо бу курсда ўқиш учун Пйтҳон дастурлаш тилини билиш керак. Ўқитиш ҳафтасига бир марта интерактив семинарлар тарзида ташкил этилади. Пйтҳон дастурлаш тилини яхши биладиганлар ва “дата саентист” бўлмоқчи бўлганлар учун машинавий таълим ва маълумотлар анализини ўргатадиган интенсив курс таклиф этилади. Ундан ташқари, С7 ТечЛаб компанияси (С7 Гроупнинг қўшича корхонаси) билан биргаликда «Школа данных» ва «Практический блокчейн» деб номланган курслар ҳам ташкил қилган. Ушбу курс дастурида бир қанча фойдали маълумотлар берилади, шу жумладан, блокчейн
технологияси асослари, криптовалюталар ва уларнинг кўрсатгичлари, блокчейндан фойдаланишнинг муваффақиятли ҳолатлари таҳлили ва тақсимланган реестр технологияларининг бизнесда қўлланилишига доир мисоллар. Ўқув жараёни кунига 2 соатдан 8 марта амалга оширилади.
МГИМО бизнес ва ҳалқаро компетенциялар мактаби «Правовые основы регулирования новых цифровых технологий» деб номланган бир ҳафталик курсга танлов эълон қилди. Бу курсда талабалар қуйидаги фанларни ўрганадилар:

  • Блокчейн технологияларни тадбиқ қилишнинг ҳуқуқий асослари;

  • Сунъий интеллект ва биг дата;

  • Компания ресурсларини токенлаштириш;

  • Рақамли технологиялар доирасида бизнесни ривожлантириш;

  • Криптовалюталар айланишида молиявий ҳамда солиқ назорати ва бошқалар.

Москва шахридагиОлий Иқтисод мактаби (ВысшаяШколаЭкономики) ҳам масофавий усулда амалга ошириладиган 80 дан ортиқ таълим дастурларини таклиф қилади. 2019 йилда маълумотлар таҳлили, машинавий ўқитиш ва рақамли иқтисодиёт бўйича ҳам дастурлар ишлаб чиқилди. Масалан, «Юрист Цифровой Экономики» ва «Дизайн в цифровой среде» дастурларини бунга мисол қилиб келтира оламиз. Дастурлаш бўйича тажрибаси бор инсонларга «Практический анализ данных и машинное обучение» таълим дастурини таклиф қилиш мумкин. Бу курс бўйича таълим олувчилар машинавий ўқитиш усуллари, нейрон тармоқлари ва дееп леарнинг бўйича маълумотларни олишлари мумкин. Таълим жараёни сўнгида курс иштирокчилари маълумотлар таҳлили бўйича индивидуал лойиҳа тайёрлайдилар. Ўқиш муддати 5 ойни ташкил қилади. Ўқиш якунида барча иштирокчилар Олий Иқтисод мактабининг малака ошириш ҳақидаги сертификатини оладилар.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish