Тошкент молия институти с. С


Электрон тижоратнинг ривожланиш истиқболлари



Download 2,7 Mb.
bet128/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Электрон тижоратнинг ривожланиш истиқболлари


Ҳозирги даврда кўпчилик мутахассислар электрон тижорат ривожланишининг келажак истиқболлари билан жуда ҳам қизиқадилар, чунки агар бунга эътибор берилмаса, ҳар қандай бизнес ҳам келажакда янги турдаги бизнес моделларнинг тезкорлик билан ривожланиши оқибатида норентабел бўлиб қолиши ёки барбод бўлиши мумкин. Бу масала бўйича энг ишончли манба соҳа перофессионалларнинг фикрларини ўрганишдир. Cомпо агентлигининг Б2Б э-cоммерcе бўйича агентлиги аналитиклари Россия э-cоммерcе бозори экспертларидан 2018 йилдан сўнг электрон тижоратда кутиладиган трендлар бўйича сўров ўтказишди ва олинган натижалар «Wҳат Ис тҳе Футуре оф э-cоммерcе ин 2018 анд Беёнд? 10 Трендс Трансформинг Ҳоw Wе Шоп Онлине» деб номланган Герберт Луи нинг мақоласида келтирилган. Маҳсулотларни икки соатда етказиб бериш, сунъий интеллектдан ҳамда дронлардан фойдаланиш каби алоҳида муваффақиятларга қарамай, бу соҳадаги узоқ муддатли муваффақият тезкор ривожланишни таъминлаб берадиган бозор имкониятларини тушунишга асосланган бўлади. Шопифй компаниясининг ходими Герберт Луи бу соҳадаги қуйида тавсиф этилган ўнта асосий трендни кўрсатиб ўтди:

      • Електрон тижорат тез суръатлар билан ривожланишига қарамай, электрон савдога чакана савдонинг бор-йўғи 9,1% тўғри келар экан. Демак, йўналишнинг тезкорлик билан ривожланиши кутилмоқда;

      • Он-лайн бозорда одатий Б2C билан бир қаторда Б2Б деб аталган гигант бизнес ҳам ривожлана бошлайди;

      • Електрон тижоратнинг янада кўпроқ автоматлашуви ҳозирги замон бизнесининг реал ривожланиш йўналиши дейиш мумкин;

      • Истеъмолчиларнинг турли-туманлиги электрон тижоратга катта ўзгаришлар олиб келиши кутилмоқда;

      • Ертанги куннинг яна бир ечимларидан бири кўп каналли электрон савдодир;

      • Ҳалқаро электрон савдо имкониятлари янада кенгаяди ва унинг янги усуллари кашф қилинади;

      • Електрон савдода мобил қурилмалардан фойдаланиш кўлами янада кўпаяди ва бу амалнинг мураккаблик даражаси бироз ортади;

      • Ижтимоий тармоқлар ва медиа воситасидаги сотувлар ҳажми янада ортади;

      • Гоогле нинг микро-моментлари жараёнларни оптималлаштириш учун бир восита сифатида ишлатилина бошлайди;

      • Електрон тижоратда истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчи ўртасидаги ўзаро мулоқотда cонтент катта аҳамият касб эта бошлайди.

Охирги беш йилда чакана савдонинг умумий савдодаги ҳажми 5,4% дан 9,1% гача ўсди. Демак, бу соҳада амалий жиҳатдан чекланмаган имкониятлар мавжуд экан. Тезкорлик билан ривожланаётган компаниялар янги рақобатчиларни аниқлаб, уларнинг муваффақиятлари сирларини аниқлашлари ва ўзлари учун янги имконияталар излаб топишлари зарур бўлиб қолади. Масалан, кейинги йилларда интернет-корхоналарда янги тренд пайдо бўла бошлади – улар офлайнда ишладиган савдо нуқталари сотиб олиб, уларни ишлата бошладилар. Онлине то Оффлине(О2О) туридаги тижорат одатий рақамли технологияларга янги ҳаёт бағишлаши мумкин. Бошқа томондан эса чакана савдо гигантлари ҳам истеъмолчиларга рақамли дунёда анъанавий магазинларга ўхшаш бўлган имкониятлар тақдим этаяптилар. Юқоридаги икки жараённи бир сўз – омниканаллилик деб аташ мумкин. 2018-йилдан бошлаб Озон, Wилдберриес, Глобус ва Ашан компаниялари онлине ритейл орқали маҳсулотлар савдосини бошлаганлар. Cомпо компаниясининг Б2Б лойиҳалар бўйича раҳбарининг билдиришича, онлине чакана савдо ҳажми ҳаридорлар кўпайиши туфайли ўсиб бормоқда, чунки уч-тўрт йиллар аввал онлине ҳарид қилаётган катта авлод вакиллари
ҳам оффлайнда ишлашга анча ўрганиб қолганлар. Агарда онлайн ва оффлайн
бир-бирига ўзаро бирикиб кеца, у холда омниканаллилик онлайн савдода потенциал хосил қилиши мумкин. Офлайн магазинлар эса онлайн заказлар топшириладиган пунктлар ролини ўйнай бошлайди. Алибаба Гроуп компаниясининг тажрибасига кўра, омниканаллилик хоссаси компаниянинг сотувдан булутли ечимларгача ҳамда ўз мустақил тўлов тизимигача бўлган бутун бир экотизимдир. Масалан, Wилдберриес да бир неча йиллардан буён ҳар бир регистрация қилинган фойдаланувчининг ички электрон ҳамёни мавжуд. У орқали заказ пулини тўлаш ва товар қайтарилган тақдирда пулларни қайтариб олиш ҳам мумкин. Аммо омниканаллилик ҳам тарих саҳифаларидан ўрин олиб, янги, неw ретаилга аста-секин ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Бунда компания учун сотувчи ҳаридорга товар ёки ҳизматни қаерда, қандай ва қачон таклиф қилиши муҳим эмас, чунки барча ҳолларда ҳам онлайн оффлайнга хизмат кўрсатади.
Контентни компания учун стратегиc афзалликка айлантириш учун уни тегишли информатион архитектура асосида, брендинг воситасида, интеграллашган ИТ-ечимлар асосида ҳамда кундалик фаолият доирасида ақл билан яратиш керак бўлади ( ҳттпс://www.шополог.ру/методичка/аналйтиcс/какой-станет-електронная- коммерcия-в-2018-году-и-далее/).

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish