Электрон тижорат муаммолари ва амалий моделлари
Ушбу бўлимда кўриб чиқиладиган ҳамда электрон бизнес билан боғлиқ таваккалчиликлар ёки рисклар электрон тижорат ташкил қилишда тадбиркорлар томонидан алоҳида аҳамият берилиши керак бўлган масала ва муаммолар тавсифидир. Бунда бенчмаркингдан, яъни, бизнес жараёнларни ривожлантириш ва унинг кўрсатгичларини ҳамда товар сориб олиш жараёнини бошқариш; яхшилаш мақсадида жаҳондаги энг илғор компаниялар фойдаланадиган механизмларни ўрганиш ва уларни маҳаллий шароитларга тадбиқ қилиш усулидан фойдаланилади. Бизнинг назаримизда ҳозирги даврда электрон тижорат ташкил қилиш ва уни юргизиш билан боғлиқ қуйидаги таваккалчиликлар мавжуд:
Товар етказиб берувчиларни топиш ва улар орасидан ишончлиларини танлаш ҳамда товарлар сотиб олиш ва сотишни бошқариш билан боғлиқ таваккалчилик;
Ҳизмат кўрсатиш вақти имкон даражасида қисқартирилиши лозим, акс холда секин хизмат кўрсатиш мижозларнинг кетиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай муаммодан қутулиш учу ОЗОН электрон савдо тизимида интернет-магазинда сотилган товарларни етказиб бериш турли усуллар ёрдамида амалга оширилади, шу жумладан, заказларни топшириш пунктлари орқали, „О-Куръер“ деб номланган ўз ҳизмати орқали, ДҲЛ эхпресс воситасида, эМС ва Почта Россия орқали;
Интернет-магазинлардаги олдиндан тўлов миқдорининг жуда паст миқдордалиги – бунинг натижасида омбордаги товарланинг айланмаси камайиб кетади. Масалан, Россияда олдиндан тўлов миқдори 26% атрофидалиги (Россияда 2014 йил интернет-савдоси. Йиллик ҳисобот, ДАТАинсигҳт, ИнСалес, Паю, с.13) кузатилган. Демак, агарда компания электрон савдо билан шуғулланмоқчи бўлса, унга жуда катта миқдордаги айланма капитал керак бўлади;
Електрон тўловларга бўлган ишончнинг анча пастлиги, бу ўз навбатида банк карталари орқали тўловларнинг камлигига олиб келади;
Фирибгарлик билан боғлиқ бўлган муаммолар – товарни сотиб олгандан сўнг, ҳар хил баҳоналар билан уни қайтиб бериш, ўғирланган ёки бошқа инсонларнинг пластик карталаридан фойдаланиш;
Информацион тизим ишончлилиги билан боғлиқ бўлган муаммолар;
Компания ўз логистик тизимига эга бўлмаган холда вужудга келадиган товарни етказиб бериш бўйича муаммолар. Ҳақиқатан ҳам, агар мамлакатда товарларни етказиб бериш бўйича тизим яхши ривожланмаган бўлса, электрон савдо ҳам рисоладагидай фаолият кўрсата олмайди;
Ташқи муҳитда рўй берадиган ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан, муҳитнинг жуда чалкаш ва мураккаблиги, электрон тижорат билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги ва ноаниқлик бизнес юритиш учун катта ҳавфлар туғдириши мумкин;
Кадрларнинг қўнимсизлиги ёки уларнинг тезда бошқа ишга кетиб қолиши ҳам асосий муаммолардан биридир;
Молиявий таваккалчиликлар – масалан, эверпих стартапи қарз мажбуриятини бажармаганлиги учун фойдаланувчиларнинг Амазон Wеб Сервиcес даги 400 миллион фотографиясидан маҳрум бўлган ва бу унинг бизнеси батамом тугашига сабаб бўлган. Электрон савдо майдонининг самарадорлиги ОCР (ордер cонверсион ратио) кўрсатгичи орқали
аниқланади. ОCР – сайтга ташриф буюрганлар сонининг ундан нимадир сотиб олганлар сонида нисбатидир;
„Клон“(ўхшаш) –компанияларнинг пайдо бўлиши муаммоси–електрон тижорат компанияларини программа кодини осонлик билан нусхалаш ва худди шунга ўхшаш ишларни бажарадиган бошқа компанияларга айлантириш мумкин. Бу эса оригинал электрон тижорат компаниясининг иши ёмонлашишига ва савдо ҳажмининг камайишига олиб келади;
Хамкор компанияларнинг хизматлари сифати паст бўлгани учун асосий компаниянинг хам обру-еътибори пасайиб кетиши;
Товар етказиб берувчиларнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги муаммоси, компаниянинг обрусига ҳам путур етказади. Мисол сифатига Гроупон компаниясининг маҳсулот етказиб берувчиси ўз мажбуриятларини бажармаган ва бу компаниянинг обрусига салбий таъсир этган. Мижозлардаги салбий ёндошувдан қутулиш учун компания ўз мажбуриятларини бажармаган компания мижозларига Гроупон компаниясининг 15 ходими кўтариб турган ва „Бизни кечиринг!!! – Гроупондаги дўстларингиздан“ деб ёзилган плакат суратини жўнатган. Бу тадбир эса мижозларга ижобий таъсир қилган;
Виждонсиз мижозлар томонидан турли хилдаги фирибгарликларнинг амалга оширилиши – шу жумладан, пул тўлашдан воз кечиш, пулни қайтариб беришни сўраш, маҳсулотни бироз ишлатиб, сўнг унинг пулини қайтариши талаб қилш ва бошқа шунга ўхшаш бир қанча бошқа холатлар;
Ҳамкор компанияларнинг ўтказувчанлик қобилияти пастлиги – чунки агар товарлар ўз вақтига етказиб берилмаса, ҳамкор компаниялар қилган масъулияцизликка асосий компания жавоб беради. Шунинг учун ҳам ҳамкор компанияларнинг реал имкониятларига қараб, заказлар қабул қилиш яхши натижаларга олиб келади;
Кучли рақобатчиларнинг пайдо бўлиши компания ишининг сустлашишига олиб келиши мумкин. Масалан, Амазон компанияси Гроупон га рақобатчи сифатида ЛивингСоcиал сервисини ташкил қилди ва унга аъзо
бўлганларга Амазоннинг $20 долларли совға картасини $10 доллардан таклиф қилди ва бу жуда катта шо-шувларга сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |