Тошкент молия институти с. С


Рақамли иқтисодиётнинг ижобий ва салбий томонлари



Download 2,7 Mb.
bet12/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодиётнинг ижобий ва салбий томонлари


Мамлакатимизнинг кўпчилик ривожланган мамлакатлар каби, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради.
Жамиятнинг рақамли технологиялар томон бурилиши рўй беришига бутун жаҳон интернет тармоғининг сифати ошиши ҳамда алоқа тизимларининг ривожланиши сабабчи бўлди. Натижада катта ҳажмдаи маълумотлар алмашиниш ва уларни тўплаш имкони пайдо бўлди, бу эса, ўз навбатида, тўпланган ахборотни қайта ишлашга, башорат қилишга, асосланган қарорлар қабул қилишга ва хилма-хил усулларда фойда олишга имкон беради. Буларнинг барчаси учун эса мос келувчи инфратузилма, бошқача қилиб айтганда, глобал ахборот платформалари экотизимини яратиш зарур бўлади.Бироқ бунда маълумотларни йўқотиш, бизнесни йўқотиш, иш ўринларининг қисқъариши, ҳавфсизликка путур етиши риски ва модернизация қилиш зарурати вужудга келади. Бу масалаларни тезда ҳал қилиш зарур, чунки бу борада кечиқиш жиддий рискларга олиб келиши мумкин. Ҳозирда рўй бераётган ўзгаришларда рақамли иқтисодиётнинг афсона ёки ҳақиқат эканлиги эмас, балки бу ўзгаришларнинг жамиятга қандай ҳизмат қилиши муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги даврда биз технологиялар қандай қилиб оммавий ҳизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ўзгартираётганини кўряпмиз. Воситачиларни олиб ташлайдиган, мижоз ва таъминотчи ўртасидаги алоқаларнинг тўғридан-тўғри амалга оширилишига олиб келадиган Uber каби янги бизнес-моделлар пайдо бўлмоқда. Аввалроқ худди шунга ўхшаш ўзгаришлар молия сектори ва телекоммуникацияларда ҳам рўй берган эди. Саноатда ҳам бир қанча принципиал ўзгаришлар
кузатилмоқда, чунки рақамли корхона ва инсоннинг рақамли қиёфадоши – роботлар пайдо бўлиши бутун инсоният функционал моделини жиддий равишда ўзгартириб юбориши мумкин. Бу эса шуни кўрсатадики, ахборот технологиялари аста-секинлик билан одамларнинг ўрнини эгаллаб боради. Ҳудди мана шу ҳолат рақамли иқтисодиётнинг намоён бўлиши ҳисобланади. Тўғри, мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт туфайли қандай кескин ўзгаришлар рўй бериши ҳозирча ҳеч кимга маълум эмас. Ҳозирги техник- технологик қолоқлик шароитларида саноатнинг рақамли ўзгариши тез рўй беришига объектив ва субъектив сабабларга кўра, бир қанча шубҳа-гумонлар мавжуд. ларнинг ривожланишга ёрқин мисоллардан бири сифатида Alibaba электрон савдо тизимига эга бўлган Хитой компаниясини келтириб ўтиш мумкин. Ундан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, маълумотлар тўплаш жараёни иқтисодиётнинг турли секторларига экспансия учун ўта рақобатли устунликлар яратади. Alibaba бу – оддийгина рақамли платформа эмас, балки платформалар экотизимидир. Тушунарлики, бундай экотизим қудрати алоҳида платформалар кучидан катта бўлади. Хатто АҚШ ҳам ҳозирги кунда бу пойгада ютқазмоқда, чунки у ерда турли платформаларни интеграция қилишга тўғри келади, Хитойда эса бу соҳада ривожланиш самарадорликни ошириш ҳисобига – бир платформадан бошқа платформага қараб ўтиш аста-секинлик билан рўй берди.Рақамли иқтисодиётга ўтиш каби глобал бир ишда кўп нарса давлатнинг тутган позициясига ҳам боғлиқ, албатта. Барчаси ҳамма нарсани бирлаштирадиган ва «рақам»га ўтказадиган ягона давлат платформасига бориб тақалмаслиги муҳим,яъни, «Давлатнинг вазифаси, бизнеснинг ўрнига бирон бир нарса қилиш эмас, балки оддийгина - бизнесга ҳалал бермасликдир». Хитойда ҳам Alibaba тизими давлат унинг учун қандайдир платформа яратгани туфайли пайдо бўлмаган. У бундай платформа пайдо бўлиши учун шароит яратди, холос. Гарчи давлат Alibabaга ёрдам бераган бўлсада, буни давлат корпорациясисифатида эмас, балки тижорат корхонаси сифатида ёрдам берди ва унинг ҳизматларидан у рақобатбардош эканлиги учунгина фойдаланилади. Давлатнинг вазифаси–
умумий қоидалар яратиш, бизнес эса шу умумий қоидалар асосида ўзгара ва ривожлана бошлайди, чунки қонунлар таъсирида ишбилармонлик муҳити ўзгаради ва рақобат ўсади. Жиддий кумулятив самараянги умумий платформа яратиш туфайли эмас, балки ҳар бири ўз иши билан шуғулланадиган кўплаб мустақил ташкилотлар ва маҳсулотлар йиғиндиси билан чамбарчас боғлиқ бўлган инфратузилма пайдо бўлиши туфайли вужудга келиши мумкин. Лекин бунда керакли стандартлар ва протоколларни энг юқори сифат даражасида ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолат – давлатни унинг мақсадлари билан дўстлаштириб қўядиган қадам, яъни ўз натижаларидан иқтисодиёт эҳтиёжларини белгилаб бериши мумкин бўлган фандан манфаатдор бўлган бизнес. Бошқача қилиб айтганда, рақамли иқтисодиёт давлат, бизнес ва фанни бирлаштириши мумкин. Рақамли иқтисодиётда бошқа халқаро тизимлар ва амалий механизмлар билан бирга бўла олишга эришиш учун
«умумий дарча» механизмидаги маълумотлар моделлари ва ҳужжатлар халқаро стандартлари ва тавсиялари асосида ташкил қилиниши лозим. Уйғунлаштириш лозим бўлган хабарлар ва ҳужжатлар бошланғич рўйхати маълумотларини қамраб оладиган маълумотлар рўйхатини тузишда, шунингдек,миллий маълумотлар моделини шакллантиришда уларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тавсифлаш ва белгилаш зарур.
Рақамли иқтисодиётнинг бир қисми бўлган электрон тижоратнинг Ўзбекистонда ривожланишини шартли равишда икки даврга ажратиш мумкин: 2015 йилгача бўлган ва ундан кейинги давр. 2015 йилгача бизнинг мамлакатда норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича фаол ишлар олиб борилган эди.2015 йилдаеса Ўзбекистон Республикасида 2015- 2018 йилларда мўлжалланган электрон тижоратни ривожлантириш Консепсияси қабул қилинди, ва уўрта муддатли истиқболда электрон тижоратни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, рақобатли муҳитни кенгайтиришни, замонавий инфратузилмани ташкил қилишни ва қўшимча иш ўринлари яратишни, шунингдек, электрон тижорат ҳақидаги
қонунчиликни янада такомиллаштириш шаклларини ва йўлларини белгилаб берди.Бироқ, бугунги кунга келиб,консепсияда акс эттирилган чора- тадбирлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги ҳақида гапириш мумкин. Масалан, норматив–ҳуқуқий базада электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинмаган. Хусусан, электрон тижоратда электрон хабарлар ёки электрон ҳужжатлар оммавий жўнатмалари, рекламани жойлаштириш тартиби тасдиқланмаган. Шу билан бир пайтда, 2018 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Електрон тижоратни жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистонда электрон тижоратни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор тадбирлар акс эттирилган. Аммо, умуман олганда, айтиш мумкинки, Ўзбекистон ушбу йўналишда, жуда тезкор ривожланадиган тармоқда йўл қўйиш мумкин бўлмаган даражада секин ва чўзиб ҳаракатланмоқда. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда фойдаланувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма бериш учун телеграм ботларидан фаол фойдаланмоқдалар. Ўзбекистонлик истеъмолчилар, шунингдек, интернет тармоғи ёки телефония ҳизматлари учун мобил иловалар воситасида фаол пул тўлашмоқда. Бу эса Ўзбекистон аҳолиси электрон битимларни амалга оширишга ишонишидан далолат беради, фақат ҳозирги кунгача фойдаланувчилар катта ҳаражатлар талаб қилмайдиган кичик битимларни амалга оширган ҳолда ўртача харид ҳажмини оширишга унчалик тайёр эмаслар. Ўзбекистонда электрон битимлар фойдаланувчисининг ўртача ҳажми 50 мингдан 200 минг сўмгачани ташкил қилади. Ўзбек истеъмолчиси электрон битим амалга оширишда уяли алоқа телефонидан фойдаланади, чунки у бирмунча қулайроқ бўлиб, бир қатор қулай иловаларга ҳам эга. Маҳсулот танлашга келадиган бўлсак, кўпчилик респондентлар Интернет орқали кийим-бош, шунингдек, маиший техникава электроника харид қилишни афзал кўришган. Автомобил ва кўчмас мулк предметлари интернет орқали энг кам харид қилинадиган товарлар бўлган. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, айни пайтда фойдаланувчи «онлайн» режимида йирик миқдордаги
пулларни беришга ҳали тайёр эмас.Бундан ташқари, фойдаланувчилар UzCard, VISA, MasterCard каби тўлов тизимларидан фаол фойдаланиладилар. Оммавийлик даражаси энг паст тизимлар Union Pay, WebMoney ва криптовалюталар ҳисобланади. Маҳсулотларни онлайн харид қилишдаги муаммоларга келадиган бўлсак, деярли барча респондентлар тўлов вақтидаги қийинчликлар, товар/ҳизмат сифатининг пастлиги, етказиб бериш вақти узоқлиги, шунингдек, нарх қимматлигини айтиб ўтишган. Шундай қилиб, ижтимоий сўров натижасида олинган маълумотлардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда электрон тижоратнинг ривожланишини тўхтатиб турган бир қатор муаммолар ва камчиликларни айтиб ўтишимиз мумкин:

    1. Аҳолининг электрон битимлар тузишга унчалик ишонмаслигини;

    2. Етказиш бериш қийматининг юқорилигини;

    3. Товар/ҳизматлар сифатининг пастлигини;

    4. Фирибагрликлардан қўрқишни;

    5. Компютер саводхонлиги даражасининг пастлигини.

Аммо, шу билан бир вақтда аҳоли ўртасида ўтказилган бошқа ижтимоий сўровлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон аҳолиси электрон битимлар амалга оширишга нисбатан тайёр, бироқ уларни амалга ошириш вақтида фойдаланувчи ўртача истеъмолчини нари итарадиган ва Ўзбекистонда электрон тижоратнинг ривожланишини секинлаштирадиган бир қатор муаммоларга дуч келади.
Ахборот технологиялари асри иқтисодиёт ривожланиши учун бир қанча янги ғоялар ва қоидаларни белгилаб берди. Ҳозирча тор доирадаги назариячи-олимлар учун қизиқарли бўлган рақамли иқтисодиёт соҳаси мамлакатимизда улкан салоҳиятга эга бозор модели ҳисобланади, чунки:

  • ахборот устувор товар ҳисобланади ва бу ресурс умуман чегараланмаган;

  • тармоқ бозори улкан ва демократик ва асосийси унда тармоқлар чегаралари осон «ювилиб» кетади;

  • лойиҳа ёки компания муваффақиятлари энди ходимлар сони ва молиявий активлар ҳажмига боғлиқ эмас;

  • аппаратли қувватлар кўп марталик, универсал, эскирмас ва сифатини йўқотмайдиган воситага айланади;

  • рақобат кураши шароитлари ўзгаради, чунки рақамли муҳитда тезкор интеллектуал ечимлар ҳар қандай кучли жисмоний базадан ҳам устун келади.

Давлатимизнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора- тадбирлари информатион технологиялар ва электрон ҳужжат айланиши соҳасида бир қанча янги самарали йўналишлар ҳосил бўлишига олиб келади. Аммо, иқтисодиётни рақамлаштиришда қуйидаги саволларга алоҳида аҳамият бериш керак бўлади:
Иқтисодиётни рақамлаштирш қандай натижаларга олиб келади? Бундай янги шароитларда ҳаракат дастури қандай бўлиши лозим? Иқтисодиётни рақамлаштиришда нималарга асосий диққат-
еътиборни қаратиш керак бўлади?
Рақамли иқтисод ўзи нималиги бўйича ҳам мутаҳассисларнинг фикрлари турли тумандир. Бир қатор олимларнинг фикрларича, “рақамли иқтисодиёт навбатдаги маркетинг тадбиридир, негаки биз шудоқ ҳам 15-20 йиллар давомида информатион технологияларнинг барча соҳаларга кириб боришига гувоҳ бўлаяпмиз, ҳеч қандай кардинал ўзгариш ёки қандайдир инқилоб ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Рақамли иқтисодиёт ғарбдан кириб келган маркетинг брендидир, гап рақамли трансформациядан бошланиб, энди рақамли иқтисод деган сўзлар ҳам янграй бошлади”. Бошқа бир олимлар гуруҳининг фикрларича, ҳозирги замонда амалга ошаётган рақамли трансформация жараёни унинг афсона ёки реал ҳақиқат эканлигида эмас, балки бу технологияларнинг жамиятга қандай янгиликлар олиб келишидадир: “Бизга рақамли технологиялар оммавий ҳизмат кўрсатиш соҳасини қандай ўзгартириб юборганлиги яққол кўриниб турибди. Ҳозирда эса Uber, Alibaba Group, Amazon, Криптовалюта ва Блокчейн каби

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish