Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида рақамли иқтисодиётни умумий бир маънода тушуниш мавжуд эмас, шундай бўлсада, унинг кўплаб таърифлари мавжуд. Масалан, рақамлииқтисодиёт– жараёнларни таҳлил қилиш натижаларидан фойдаланиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш асосида турли хилдаги ишлаб чиқаришлар, технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва ҳизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш самарадорлигини
жиддий равишда оширишга имкон берадиган ва рақамли кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили деб саналган хўжалик фаолиятидир. Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф жуда тўғри, лекин фойдаланиш учун бироз ноқулай. Бир томондан, рақамли иқтисодиётга узил- кесил таърифнинг йўқлиги, кўплаб хусусий ва тор ихтисосли саволларни муҳокама қилиш учун тўсиқ ҳисобланмайди. Лекин, бошқа томондан, ушбу ўқув қўлланма ёзишдан мақсад – рақамли иқтисодиёт феноменининг интеграл кўришини шакллантириш эканлиги сабабли, биз ўз таърифларимизни таклиф қилишга жазм этдик. Юқорида айтганимиздек, рақамли иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд бўладиган иқтисодиётдир. Ушбу таъриф ҳам тўғри бўлиб, моҳиятни акс эттиради, лекин кутилаётган ўзгаришларни тушунтирмайди ва мос равишда, амалиётда ундан фойдаланиш бирмунча мураккабдир. Айнан шу сабабли, биз қуйидаги функсионал таърифни ифодаладик: Рақамли (электрон) иқтисодиётҳамда электронтижоратбу – ахборот, жумладан, шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш ўзига хос хусусияти бўлган иқтисодиёт туридир. Бу иқтисодиёт ахборот-коммуникация ва молия технологияларининг ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда гибрид дунёда барча иқтисодий фаолият субъектлари – товарлар ва ҳизматлар яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёни объектлари ва субъектларининг тўлақонли ўзаро алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган инфратузилма очиқлиги туфайли мавжуд бўлиши мумкин. Тўлақонли ўзаро алоқа қилиш учун барча иқтисодиёт объектлари ва субъектлари сезиларли рақамли таркибийқисмларга эга бўлишлари лозим. Масалан, ҳозирги пайтда автомобилнинг истеъмол хусусиятлари ва ҳавфсизлик кўрсаткичлари унинг ҳисобига сезиларли даражада яхшиланадиган рақамлитаркибий қисмлари (дастурийтаъминотвадатчиклар) автомобил қийматининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Келажакда кўплаб товарлар ва ҳизматлар қийматининг сезилари қисми унинг рақамли таркибий қисми билан
белгиланади. Бундай товарлар “ақлли” буюмлар деб аталади. Рақамлаштиришда маҳсулот ёки хизматларнинг асосий хусусиятлари жиддий яхшиланиши (масалан, автомобил ҳавфсизлиги ўшади ва унинг эксплуатацияқиймати камаяди) ёки янги хусусиятлар (овоз билан бошқариш, интернетёки мобил телефонлан туриб масофадан бошқариш кабилар) пайдо бўлиши лозим.
Когнитив технологиялар ёрдамида интеллектуаллаштирилган интернетда ахборот излаб топиш машиналари бир сўровга жавоб тариқасида минглаб жавоблар беради. Бу маълумотлар инсон идрок қилиши учун очиқ, ишончли ва тўлиқ бўлисга мусобақалашиб, тўпланган маълумотларни ўзлари қайта ишлай бошлайдилар ва натижада бу дунёни биз учун “шаффоф” қилади. Бундай дунёда алдаб бўлмайди, чунки ёлғон дарҳол фош бўлади, обру-еътибор эса энг муҳим капитал ҳисобланади. Истеъмолчи ишлаб чиқарувчини мустақил равишда топади, автоматик ҳужжатайланмансии ҳисобга олган ҳолда эса у тўгридан-тўғри барча контрагентлари билан ўзаро алоқа қилиши мумкин бўлади. Шу тариқа М2C (ишлаб чиқарувчи –истеъмолчига) бизнес модели ва бунда ушбу истеъмолчи учун зарур (ёки кўнгилдаги) оригинал хусусиятларга эга бўлган товарлар ишлаб чиқариш мумкин бўлган C2М (истеъмолчи - ишлаб чиқарувчи) модели пайдо бўлади. Булутли ҳисоблаш платформалари (CloudComputing) – янги ахборот технология консепсияси бўлиб, у энг кам эсплуатационҳаражатлар талаб қилади ёки у орқали провайдерга мурожаатлар тезкор тақдим этилади ва керак бўлган ҳисоблаш ресурслари талабларга биноан ҳамма жойда ва қулай тармоқ уланиши билан таъминланишни кўзда тутади. Маълумот узатиш тармоқлари, серверлар, маълумот сақлаш қурилмалари, сервис дастурлари – биргаликда ҳам, алоҳида ҳам булутли технологияларнинг тармоқ ресурсларига мисол бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, булутли технологиялар (Cloud Technologies) – бу компютер ресурсларини Интернетдан фойдаланувчига сўров бўйича (ondemand) онлайн-сервис сифатида тақдим эта оладиган маълумотларни қайта ишлаш
технологияларидир. Шуни ҳам айтиш зарурки, булутли технологиялар вужудга келаётган рақамли иқтисодиёт пойдеворига улкан ҳисса қўшган ва қўшаяпти. Бу ҳисса фақатгина технологик таркибий қисмлар билан чегараланмайди, балки иқтисодий ва ғоявий таркибий қисмларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Булутли технологиялар ривожланиши, масалан, талаб бўйича ишлаб чиқариш (production on demand), ҳизмат сифатидаги дастурий таъминот (softwareasaservice) каби келажак бизнес-моделларининг аксарияти учун асосий ғояга ва кўплаб иқтисодий ўзаро алоқалар учун тамойилга айланадиган тушунчалар пайдо бўлишига олиб келди.
Буюмлар Интернети (IоТ) эса – кўплаб технологияларни бирлаштирадиган, датчиклар билан жиҳозланганлик ва интернетга барча ускуналарнинг уланишини кўзда тутадиган концепция бўлиб, масофадан туриб реал вақт режимида (жумладан, автоматик режимда) жараёнларни мониториг ва назорат қилиш ва бунинг асосида уларни бошқаришга имкон беради. Бугунги кунда ушбу соҳада иккита йирик йўналиш шаклланган: буюмлар Интернети (IoT) ва буюмлар саноат Интернети (IIоТ – IndustrialInternet of Things). Инструментал жиҳатдан ушбу технологиялар бир-бирига жуда ўхшашиб кетади, асосий фарқ эса бажарилиши лозим бўлган вазифада: агар буюмлар интернетининг асосий вазифаси бу - хилма-хил (моделлар вабашоратлартузишдаустуворфойдаланиладиган) маълумотлар тўплаш бўлса, буюмлар саноат Интернетининг бажариши лозим бўлган вазифаси ишлаб чиқаришни автоматлаштиришдан иборат (датчиклар кўрсаткичларибўйичаресурсларвақувватларнимасофадантуриббошқариш). MashineResearchва Nokiaкомпаниялари таҳлилчиларининг башоратларига кўра, 2020 йилга келиб, тармоққа уланган саноат қурилмаларининг сони 530 млн бирликдан ортади, 2025 йилга келиб эса уларнинг сони 20 дан 200 млрд бирликкача бўлиши кутилмоқда.
Кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ресурларини бошқариш технологияларини ривожлантириш, жумладан, улардан виртуал фойдаланиш манфаатларида, рақамли иқтисодиёт инфратузилмаларини яратиш ва
ўзгартириш давлат датурларига биноан бажарилади: Германияда Industry 4.0, АҚШда AdvancedManufacturyTechnology, Хитойда эса асосий эътибор илғор технологиялар жорий қилиш, сифат ва инновацияларга қаратиладиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегик консепсияси, Буюк Британияда InnovateUK, Австралияда NationalDigitalEconomy. ИоТ-платформалар яратиш ва жорий қилиш бўйича лойиҳалар, амалий дастур сервислари ишлаб чиқиш Россияда ҳам амалги оширилмоқда. Интернетташаббусларни ривожлантириш жамғармасиинтернетни ривожлантириш йўл харитасини ишлаб чиқди ҳамда буюмлар интернети Ассоциациясини таъсис этди. Росстандарт доирасида фаолият кўрсатадиган «Кибер физические системы» стандартлаштириш бўйича янги техник қўмита фаолияти доирасида буюмлар интернети соҳаида стандартлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш режалаштирилган.
Катта маълумотлар (Big Data) – инсон идрок қиладиган натижалар олиш мақсадида структураланган ва структураланмаган (жумладан,мустақилманбаларданолинган) маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган усуллар, воситалар ва ёндашувлар йиғиндисидир. Катта маълумотлар катта ҳажм билан, хизма-хиллик ва янгиланиш тезлиги билан тарифланади, бу эса ахборот билан ишлаш стандарт усуллари ва воситаларини етарли даражада самарасиз қилиб қўяди. Шундай қилиб, катта маълумотлар технологияси бу – катта ҳажмдаги ахборот асосида қарор қабул қилиш воситасидир. Катта маълумотлар бошланғич маълумотлар катта танламаси мавжуд бўлган жойларда пайдо бўлади. Уларнинг асосида макродаражадаги ҳодисаларни таҳлил ва башорат қилиш, ижтимоий хулқ-атвор моделларини ўрганиш, шунингдек, илмий тажрибалар статистика маълумоталри асосида трендларни аниқлаш мумкин. Тижорат лойиҳалари учун ҳам, давлат лойиҳалари учун ҳам катта маълумотлар соҳасидаги асосий муаммо - маълумотларни якуний қўллаш бўйича вазифаларни бошланғич маълумотлар асосида амалга ошириш ҳисобланади.Таҳлил алгоритмидаги энг сўнгги замонавий трендларни биладиган ва келгуси ҳисоб-китоблар тезлигини баҳолай
оладиганлар эмас, балки ушбу технологияларни қўллаш асосида узоқ муддатли ва асосланган молиявий моделлар ярата оладиганлар бугунги кунда катта маълумотлар соҳасидаги экспертлар ҳисобланади.Ҳозирги кунга келиб,катта маълумотларни қайта ишлашга имкон берадиган кўп сонли усуллар ва комплекс дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган компаниялар мавжуд, масалан, IBM, Oracle, Microsaft, Hewlett Packard, Apachy SaftwareFoundation ва бошқалар. Катта маълумотлар билан ишлаш учун зарур бўлган ахборот манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳизмат қилиши мумкин:
Интернетда фойланувчилар хулқ-атвори логлари; автомобиллардантранспорт компанияига келадиган GPS-сигналлар; банкнинг барча мижозларитранзаксиялари ҳақидаги ахборотлар; йирик чакана тармоқдаги барча харидлари ҳақидаги ахборотлар; кўп сонли шаҳар IP-видеокамераларидан олинган ахборотлар;
саноат интернети технологиялари билан жиҳозланган катта ишлаб чиқариш датчикларидан келган ахборотлар ва бошқалар.
Енди электрон тижорат ва электрон бизнесда кенг миқёсда ишлатиладиган ва ҳозирги замонда борган сари оммабоп бўлиб бораётган виртуал валюталар ҳақида мулоҳаза қилиб кўрамиз.