Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган бошқа даромадларга
қуйидагилар киради:
ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф қилинган
жарималар ва пенялар;
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йилга тегишли фойда;
ёрдамчи хизмат кўрсатувчи тармоқлардан олинган
тушумлар;
асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа молмулкларни сотишдан олинган даромадлар;
даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонент
қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
товар-моддий бойликларни қайта баҳоланишдан кўрилган
натижалар;
давлат субсидияларидан даромадлар;
холисона молиявий ёрдам;
бошқа операцион даромадлар.
Операцион жараёнлардан олинган даромадлар қаторига корхонанинг
асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдан
ташқари фаолиятидан олинадиган даромадлар киритилади. Улар бўйича
харажатлар ва даромадлар қатори алоҳида таркибланган ҳолда умумий
суммада молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилади.
Операцион даромадлар ва харажатлар ўзининг соф қиймати бўйича ҳам
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилиши белгиланган.
Бунда операцион жарағнлардан олинган даромадлар улар бўйича харажатлар
қийматига фарқланган ҳолда ҳисоботга фойда ғки зарар қаторига
туширилади.
Бошқа сотишлар бўйича Республика Солиқ кодексига мувофиқ алоҳида
солиқлар тўлови қўлланилади. Шунингдек, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишга солиқлар, даромад ғки тушумларнинг бу қатори бўйича ҳам амал этади. Бошқа сотишлардан соф тушум суммаси ҳам маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушумни аниқлашдаги каби услубий боғланишга эга.
Операцион жараёнлардан даромадлар қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин. Корхонада ортиқча саналган ғки фойдаланишсиз турган
асосий воситаларни сотишдан олинган натижа, уларни ҳисобдан чиқаришдан
олинган натижа, номоддий активларни ҳисобдан чиқариш ва сотишдан
олинган натижа, капитал қўйилмалар бўйича натижа, узоқ муддатли
ишлатишга олинган, лизинг қўлловидан даромадлар, қимматли қоғозларни
сотишдан олинган даромадлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни
сотишдан олинган даромадлар, материал ва хом-ашғларни сотишдан олинган
даромадлар, валюта маблағларини сотишдан олинган даромадлар, улар
бўйича сарфлар ва йўқотишларни ўз ичига олади.
Операцион жараёнлардан олинган даромадлар қаторига корхонанинг
асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва
сотишдан ташқари фаолиятидан олинадиган даромадлар киритилади. Улар
бўйича харажатлар ва даромадлар қатори алоҳида таркибланган ҳолда
умумий суммада молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилади. Операцион даромадлар ва харажатлар ўзининг соф қиймати бўйича ҳам
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилиши белгиланган.
Бунда оператсион жараёнлардан олинган даромадлар улар бўйича
харажатлар қийматига фарқланган ҳолда ҳисоботга фойда ёки зарар
қаторига туширилади.
Бошқа сотишлар бўйича Республика Солиқ кодексига мувофиқ алоҳида солиқлар тўлови қўлланилади, шунингдек, маҳсулот (иш ва
хизмат)ларни сотишга солиқлар даромад ёки тушумларнинг бу қатори
бўйича ҳам амал қилади. Бошқа сотишлардан соф тушум суммаси ҳам
маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушумни аниқлашдаги каби
услубий боғланишга эга.
Операцион жараёнлардан даромадлар қаторига қуйидагиларни киритиш
мумкин. Корхонада ортиқча саналган ёки фойдаланилмаётган асосий
воситаларни сотишдан олинган натижа, уларни ҳисобдан чиқаришдан
олинган натижа, номоддий активларни ҳисобдан чиқариш ва сотишдан
олинган натижа, капитал қўйилмалар бўйича натижа, узоқ муддатли
ишлатишга олинган, лизинг қўлловидан даромадлар, қимматли қоғозларни
сотишдан олинган даромадлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни
сотишдан олинган даромадлар, материал ва хомашёларни сотишдан
олинган даромадлар, валута маблағларини сотишдан олинган даромадлар,
улар бўйича сарфлар ва йўқотишларни ўз ичига олади.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаётган корхонада
жорий йилда жами 106824 минг сўмлик оператсион фаолиятдан фойда кў-
рилган бўлса, 189652 минг сўмлик зарар кўрилган. Ўтган йилга нисбатан корхонанинг оператсион фаолиятидан кўрган фойдаси 8187 минг
сўмга, зарари эса 11398 минг сўмга ўсган. Маълумотлардан кўринадики, оператсион фаолиятдан кўрилган фойданинг асосини асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва сотиш, хорижий валуталарни сотиш, материалларни
сотишдан бўлган фойда ташкил этган. Операцион фаолиятдан кўрилган
зарарларнинг асосий қисмини эса асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва
сотиш ҳисобига, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни сотиш ҳисобига
бўлган. Қимматли қоғозлар сотишдан олинган зарар суммаси эса
ҳисобот йилида бир қадар камайишига эришилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |