Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси



Download 286,38 Kb.
bet3/10
Sana27.03.2022
Hajmi286,38 Kb.
#513334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Махкамова М.

Концерн - кўп тармоқли акциядорлик жамияти бўлиб, корхона-ларни қатнашиши тизими орқали назорат қилади. Концерн тармоқланиб чиққан шўъба компанияларнинг акциялари назорат пакетларига эгалик қилади. Ўз навбатида шўъба компаниялар ҳам бошқа акциядорлик компаниялар (жумладан чет эллардаги) акциялари назорат пакетларига эгалик қилиши мумкин.
Ассоциация — иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган корхоналар, ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмасидир. Ассоциацияга бирлашган корхона ва ташкилотлар айни пайтда бошқа тузилмалар таркибига ҳам кириши мумкин. Одатда, ассоциация таркибига бир ҳудудда жойлашган, бир соҳага ихтисослашган корхона ва ташкилотлар киради. Ассоциацияга бирлашишдан асосий мақсад - илмий-техника, ишлаб-чиқариш, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа муаммоларни биргаликда ҳал этишдир.
Консорциум - йирик молиявий операцияларни амалга ошириш мақсадида тузилган тадбиркорларнинг уюшмасидир.
Тадбиркорларнинг бундай уюшмаси йирик лойиҳаларга маблағ сарфлаш имконига эга бўлиб, бунда таваккалчилик бир мунча камаяди, чунки жавобгарлик кўплаб қатнашчилар ўртасида тақсимланади.
Синдикат - ортиқча рақобатчиликни чеклаш мақсадида, маҳсулот сотиш учун тузилган бир тармоқдаги корхоналар бирлашмасидир.
Картель — бир. соҳадаги корхоналарнинг, маҳсулот, хизмат нархлари, бозорни тақсимланиши, умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги қиссаси ва бошқалар бўйича келишувидир.
Тадбиркорликнинг янги ташкилий - иқтисодий шакли молия-саноат
гуруҳидир (МСГ). Улар саноат, банк, суғурта ва савдо капиталининг
шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг интеллектуал потенциаллари
бирлашмасини ташкил этади.
Буларга хусусий тадбиркорлик фирмалари, ҳамкорлик корхоналари, кооперациялар киради. «Фирма» деганда хўжалик мустақиллигига эга бўлган, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият юритувчи иқтисодий субъект тушунилади.
Хусусий тадбиркорлик фирма - шундай корхонаки, унинг эгаси ўз манфаатлари йўлида мустақил иш олиб боради. У фирмани бошқаради, олинган барча даромадга эгалик қилади, фирманинг барча мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади.
Фирма эгаси ишчиларни ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга, шартномалар тузади. Фирманинг афзаллиги шундаки, унинг бошқаруви содда, харакат фаолияти эркин, иқтисодий мазмуни етарлича кучли ҳисобланади (бир киши барча фойданинг эгасидир).
Камчиликлари эса қуйидагилардан иборат: молиявий ва моддий ресурсларнинг чекланганлиги, ривожланган ички ишлаб чиқариш ихтисослашувининг ва такомиллашган бошқарув тизимининг йўқлиги, жавобгарликнинг чекланмаганлиги.
Ҳамкорлик корхоналар - ҳамкорликда эгалик қилувчи ва бошқарувчи бир неча шахслар томонидан ташкил этилган фирма ёки корхонадир. Бунда барча ҳамкорларга муҳим ҳуқуқлар берилади, бироқ ҳамкорлик масъулияти чекланган бўлиб, бу борада фирма фаолияти бўйича тўлиқ жавоб берувчи асосий ҳамкорлар билан бир қаторда, фақат ишга қўшган ҳиссалари билан жавобгар бўлувчи ҳамкорлар (масьулияти чекланган ҳамкорлар) ҳам бўлади.
Ҳамкорлик шароитида молиявий масалаларнини ҳал этиш нисбатан осондир. Бундай фирмада, хусусий тадбиркорлик фирмадан фарқли равишда меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш ва бошқарувни ихтисослаштирилишидан фойдаланиш мумкин. ҳамкорликнинг камчилиги функциялар тақсимоти бўлиб, бунинг натижасида фаолият юритилишида келишмовчиликлар ва хатто манфаатларнинг мос келмаслиги ҳоллари юзага келиши мумкин. Натижада келишмовчиликлар сабабли бир ёки бир неча ҳамкорнинг ишдан чиқиб кетиши, ҳамкорликнинг барбод бўлиши ҳавфини туғдиради.
Корпорация деганда ҳуқуқий шахс шаклидаги ёки корхона тушу-нилади. Бунда ҳар бир мулкдорнинг жавобгарлиги мазкур корхонага ҳиссаси чегарасида чекланади.
Корпорация — пайчилик асосидаги жамиятдир. Жамиятнинг акция-ларини сотиб олар экан, алоҳида шахслар коорпорация мулкдорлари қаторидан жой олади. Шу тариқа жамиятга кўп миқдордаги аҳолининг молиявий маблағлари жалб қилинади. Акция эгалари фойданинг бир қисмини дивиденд сифатида оладилар, Улар фақат акция сотиб олишда сарфланган маблағлари бўйича таваккал қиладилар. Корпорация акциялар - эгаларига боғлиқ ҳолда мавжуддир. Шу боисдан корпорациялар нисбатан мустақкам, ишончли корхона ҳисобланади.
Корпорациянинг камчиликларидан бири турли суиистеъмолчилик ҳаракатлари учун имконият мавжудлиги, шунингдек майда ва ўртаҳол акция эгалари томонидан корпорация фаолиятини назорат қилиш имконининг йўқлигидир.
Америка Қўшма Штатларида капитал тадбиркорлик ассоциация-ларида тўпланган бўлиб, уларнинг энг кўп тарқалгани тармоқ ассоциа-цияларидир. Ассоциациялар компанияларга (алоҳида бизнесменларга, корпорацияларга, фирмаларга) молиявий ҳисоботлар қилишда, бюджетни режалаштиришда ёрдам кўрсатадилар: нарх ташкил бўлишини ўрганади, бозор коньюктурасини текширади, тижорат-реклама самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини излайди.
АҚШда франчайзинг деб аталувчи йирик корхоналарининг кичик корхоналар билан имтиёзли ҳамкорлиги кенг тараққий этган.
Франчайзингни асосий мақсади кичик бизнесни ривожланиши учун молиявий, моддий, ахборот ва ишчи кучи ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишдир..
Барча асосий кўрсаткичлар бўйича Японияда жамоа кўринишида гуруҳлашган тадбиркорлар олдинда турадилар. Японияда бошқарувчилар ва бошқа ишчи-хизматчилар ўзлари хизмат қилаётган фирмани жуда эъзозлайдилар. Нотаниш кимсага ўзларини таништирар эканлар аввал фирма номини, сўнгра ўз исм-шарифларини айтадилар. Японлар жамиятида қадимдан русум бўлиб келган бошлиқлар ва унга бўйсунувчилар ўртасидаги норасмий, юмшоқ муомала, меҳнат муносабатлари Япония корпорацияларида тадбиркорликнинг гуруҳлашган шаклини юқори даражада ривожланишига сабаб бўлди.
Бу борада, одатда, муҳим тадбиркорликка оид қарорлар (масалан, янги
маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш) ҳар доим олий бош- қарувчилар томонидан қабул қилинсада, бу қуйи гуруҳлар албатта, иштирок этади.
Бу ерда гап бизнес кўринишлари – ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқалар хусусида кетмайди. Гап қандай қилиб исталган бизнес фаолиятнинг қандай турлари билан шуғулланиши мумкинлиги хусусида кетади.
Уларнинг учта тури мавжуд. Операцион фаолият – бу ўз асосий вазифамизни бажариш учун қилаётган барча ишларимиздир. Бизнинг мисолимиздаги тадбиркорликимиз, яъни оммавий овқатланишда – бу маҳсулотларни харид қилиш, ошни пишириш, уни сотиш, мижозлардан пул олиш, етказиб берувчиларга пул тўлаш, ходимларга иш ҳақини тўлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Қисқаси, ошни пишириш ва уни сотиш
учун қилиш керак бўлган ҳамма нарсалар.
Иккинчи тур - инвестицион фаолият. Эртами ёки кечми, корхонада кундалик харидлар ва бошқа долзарб эҳтиёжлар учун зарур бўлмайдиган бўш пул пайдо бўлади. Пул беҳуда қолмаслиги керак. Уни бирор нарсага сармоя қилиб киритиш лозим. Мисол учун ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, ошни етказиб бериш учун янги ошхона ускунасини ёки автомобил харид қилиш.
Инвестицион фаолият - узоқ муддатда биз фойдаланадиган нарсаларни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятдир.
Фаолиятнинг учинчи тури - бу молиявий фаолият. Агар маълум бир вақтга келиб корхонада маблағ танқислиги юзага келса, уни четдан жалб
қилиш мумкин. Бунинг турли хил усуллари мавжуд. Масалан, сиз дўстингиздан қарз олишингиз мумкин, банкдан кредит олиш мумкин, худди ўша дўстингизга шерик сифатида бизнесга сармоя киритишни таклиф қилиш мумкин. Буларнинг барчаси молиявий фаолият. Қарзларни қайтариш керак бўлганлиги сабабли, уларни қайтариш ҳам молиявий фаолиятдир.

Download 286,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish