5. Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти - корхонада ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини, максимал даражада ишлаб чиқариш имкониятига (ижарага берилган ва консервация қилинган қувватлар ҳисобга олинмаган ҳолда) нисбати асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилаётганлик даражасини кўрсатади.
Кқф =Qфакт. /((Qлой. -(Qижара. +Qконсерв.)),
бунда:
Qфакт. — ҳисобот даврида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) ҳажмининг қиймат кўринишида таққосланиши;
Qлой. — асосий ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланган ва белгиланган иш тартибига роия қилган ҳолда, максимал даражада ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) ҳажмининг қиймат кўринишида таққосланиши;
Qижара. — ижарага берилган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда);
Qконсерв. — консервация қилинган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда).
Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 0,5 дан ёки тармоқ ўртача кўрсаткичидан паст бўлса, у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.
6. Қоплаш коэффициенти (тўлов қобилияти) - корхонанинг, нафақат тайёр маҳсулотни муваффақиятли сотиш ва дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишини, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементларини баҳолаш асосида қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш имкониятини кўрсатади.
Ум — ўзоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия балансининг 490-сатри).
Ушбу коэффициентнинг энг минимал миқдори — 0,2. Агар ҳисобот даври охирида тўлов қобилияти коэффициенти 1,25 миқдордан паст бўлса, у ҳолда корхона тўловга қобилиятсиз ҳисобланади. Мазкур коэффициентнинг пасайиши корхонани тўлов имкониятининг пасайиши демакдир.
ХУЛОСА
Ишлаб чиқариш хажми корхонада ишни тўғри ташкил этилиши иш вактидан тулик фойдаланиш, рахбарлантириш, мехнат предметидан самарали фойдаланиш ва бошка омилларга богликдир. Бу ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни 3 гурухга булиш мумкин:
1.Мехнат омиллари
2.Мехнат воситалари
3.Мехнат предмети.
Бу хар 3 омил бир-бири билан чамбарчас, узвий боглик холда маҳсулот ишлаб чиқаришни вужудга келтиради. Бундан ташкари тадбиркорлик ишини омилкорлик билан ташкил этиш мухим аҳамият касб этади.
Шундай қилиб ишлаб чиқариш харажатларининг ҳажми ва таркиби, яъни фойда даражаси ва суммаси кўплаб ички ва ташқи омиллар таъсирига боғлиқ: ишлаб чиқариш ҳажми, хом-ашё нархи, материаллар, сотиб олинадиган ярим фабрикатлар, ускуналар ва меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши, фавқулотда ҳолатлар, бирлашма ва маҳаллий органлар чиқарадиган қонунлар.
Корхонанинг зарарсизлигини таҳлил қила туриб бу омилларнинг барчасини таъсирини ўрганиб чиқиш лозим ва улар асосида ишлаб чиқариш харажатларини самарадорлиги ва фойда рентабеллигини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш керак.
Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан боғлиқ маҳсулот бирлигига қилинган умумий харажатларнинг камайиши корхоналар учун катта ҳажмдаги маҳсулот буюртмаларига чегирмалар қилишга имконият беради.
Маҳсулот таннархини пасайишига яна аниқ давр ва маълум бир ишлаб чиқариш даражаси учун доимий ҳисобланадиган ярим ўзгарувчан харажатлар киритилади, лекин критик вақтда маълум миқдорга улар ошиб ёки камайиб кетади. Масалан, агар ишлаб чиқариш қувватлари маълум критик кўрсаткичгача кўпайиб кетса унда қўшимча ишчилар, назоратчилар ва хизмат кўрсатиш штати ёлланилади. Агар бу кўпайиш унча катта бўлмаса, қўшиимча харажатлар қилинмаслиги мумкин.
Ярим ўзгарувчан харажатларга доимий ва ўзгарувчан компонентлар киради. Бу харажатлар ҳеч қачон нолга тенг бўлмайди, ишлаб чиқариш нолинчи даражада бўлса ҳам.
Амалиётда харажатларни ярим ўзгарувчанларга ажратилиши жуда мушкул, лекин зарарсизликни таҳлил қилиш учун зарурдир. Бунинг учун математик методлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |