Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


-жадвал Маҳсулот сифатининг таҳлили



Download 125,96 Kb.
bet15/19
Sana23.03.2022
Hajmi125,96 Kb.
#506054
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Рузиева З.

4-жадвал
Маҳсулот сифатининг таҳлили

Курсат-кичлар

нави

Махсулот бирлигининг улгуржи бахоси

Режа

Хакикатда

Хакиқатда и.ч. ган мах. 1-га аник-лан-ган фарк

Сорти узгаришига 1-га аник-ланган фарк

Сорт буйича режа-нинг бахоси










мик

сум

мик

сум










А

1

2

3

4

5

6

7

8(6-7)

9(6х100/7)

А

И

200

1000

200

1050

210

200

+9.98

104.9

Б

ИИ

180

900

162

870

156.6

165.73

-9.13

94.5

Жами

х

х

1900

362

1920

366.6

365.75

+0.85

100.2

Мах. 1-ги уртача улгуржи бахода (с)







х

190.5

х

190.9










Режа 362000/1900=19.05 сум


Хак 366600/1920=190.9 сум
7 графа топилиши:
1050 х 190, 5 = 200, 02
870 х 190, 5 = 165, 75


Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлигининг таҳлили


Ишлаб чиқариш марими даврлар буйича бир маротаба маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. Хужалик юрилиш ишлаб чиқаришни интесивлашишнинг хозирги шароитида ижтимоий эхтиёжларни кондириш, тузилган шартномалар, ижро учун кабул қилинган нарядларга мувофик маҳсулот етказиб бериш мажбуриятини бажариш фаолиятига бахо беришининг асосий курсаткичи булган бир пайтда ишлаб чиқариш мароми аҳамияти кескин ортмокда.
Ишлаб чиқаришни бир маромда кесмаслиги ишлаб чиқариш кувватларидан мутлок фойдаланмасликка, маҳсулот сифатининг бузилишига унинг таннархининг ошишига хамда бракка йул куйилишига олиб келади. Бунинг учун маромийликни кабул қилинган курсаткичининг йигиндиси режа буйича ишлаб чиқарилган маҳсулот хажмига булинади.
5-жадвал
Ишлаб чиқариш маромийлигининг таҳлили

Ун кунлик

Хисоб йили

Маромийликка кабул қилинган курсаткич

% хисобида




Режа

Хак




Режа

Хак

И-ун кунлик

7752

7169.7

7169.7

30.4

28

ИИ-ун кунлик

8899.5

9013.3

8899.5

34.9

35.2

ИИИ- ун кунлик

8848.5

10423

8848.5

34.7

36.8

Жами

25500

25606

24917.7

100

100

Маъромийлик коэффициенти.
К = 24917, 7/ 25500=0, 977
Режа (7752 х 100)/25500 = 30, 4%
Хакикатда (7169, 7 х 100)/258606 = 28%
Хулоса корхонада ишлаб чиқариш бир маъромда та/э 1чи ун кунликда йиллик маҳсулотнинг режадаги 30, 4% урнига хакикатда 28% 3-ун кунликда 34, 7% урнига хакикатда 36, 8% микдорида маҳсулот ишлаб чиқарган.
Демак, 1-ун кунликда корхона ишлаб чиқариш потенциалидан тулик фойдалана олмаган.


3. Сотув жараёнлари таҳлили
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ўз вақтида сотилиши корхонанинг ижобий молиявий натижага эришиши, дивиденд тўловларини ўз вақтида амалга ошириши, мулк ва маблағларнинг узлуксиз ҳамда самарали айланиши каби кўпгина молиявий аҳвол муносабатларини яхшилаш имкониятини туғдиради. Сотиш жараёнини муддатида бажарилиши корхонанинг ишлаб чиқариш ва таъминот жараёнларини ҳам тезлашишига
таъсир этади, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартиради, пул оқимларини ижобий бўлишини таъминлайди. Бу фикрларни оддий ифодалаш мақсадида қуйида маблағларнинг корхона ва фирмалардаги ҳаракат қилишини чизма шаклида келтирамиз (1-расм)

1-расм. Маблағларнинг корхонадаги ҳаракати
Сотиш бўйича режанинг бажарилишида тайёр маҳсулот ва унинг
сифати муҳим ўрин тутади.
Тайёр маҳсулот деб - барча ишлов оператсияларидан ўтиб, тайёр
ҳолга келтирилган, белгиланган давлат стандарти ёки техник талабларга
жавоб берадиган, техник назоратдан ўтган маҳсулотга айтилади. Тайёр
маҳсулот таркибига буюртмачи корхоналар учун бажарилган иш ва
хизматлар ҳамда ушбу корхонага қарашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Сотиш учун мўлжалланган маҳсулот товар маҳсулоти деб
номланади.
Унинг таркибига сотиш учун мўлжалланган тайёр
маҳсулотлар, ярим тайёр моллар, буюртмачи корхона ва муассасалар
учун бажарилган саноат характерига эга бўлган ишлар киради.
Бозор иқтисодиёти шароитида нарх турлари кўпаяди: улгуржи,
чакана нархлардан ташқари яна ички, халқаро нархлар мавжуддир. Ички
нарх товарларга давлат ичкарисидаги белгиланган нарх, халқаро нарх эса товарларга халқаро бозорда белгиланган нархдир. Булардан ташқари бозор иқтисодиёти шароитида икки хил нарх амал қилади:
1. Эркин нарх.
2. Давлат томонидан белгиланадиган нарх.
Давлат томонидан белгиланадиган нарх кейинчалик қисқариб боради,
еркин нархнинг доираси кенгайиб боради. Корхоналар ўз ишлаб чиқарган
маҳсулотларини эркин нархда истеъмолчилар билан келишилган нархда сотишга интиладилар. Камёб молларни товар биржаси орқали сотиш, ким ошди
савдоси орқали сотиш кенг ривожланади.
Омборга қабул қилинган ва харидор корхоналарга жўнатилган маҳсулот бухгалтерия ҳисобида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича
акс эттирилади, бироқ цехлардан маҳсулот омборга қабул қилинганда унинг
ҳақиқий таннархи маълум бўлмагани учун маҳсулот ҳаракатини ҳисобда
қабул қилинган режа таннархи ёки улгуржи баҳода ҳисобга олинади, яъни
баҳоланади.
Корхонанинг барча эришган натижавий кўрсаткичлари тўғридантўғри маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан бевосита
боғлиқлигини эътиборга олсак, бу борадаги иқтисодий таҳлилнинг муҳим
вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

1. Маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг бизнес-режада мўлжалланган
ҳажмда бажарилганлигига баҳо бериш.
2. Ишлаб чиқаришнинг таркиби, динамикаси ва ўзгариш сабабларини
омилли таҳлил этиш.
3. Маҳсулотларнинг сифати ва стандарт талабларига жавоб бериш даражасини ўрганиш.
4. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини аниқлаш.
5. Маҳсулот номенклатураси ва ассортиментига баҳо бериш ҳамда
ўртача ассортимент режасининг бажарилишини таҳлил этиш.
6. Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлиги ва унга таъсир этувчи
омилларга баҳо бериш.
7. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятларни кўрсатиб бериш.
8. Аниқланган имкониятларни ҳаётга татбиқ этиш борасида таклифлар
кўрсатиш.
9. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш ҳажми бўйича белгиланган
бизнес-режанинг асослилигини аниқлаш.
10. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг умумий ҳажмда
ҳамда шартнома мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилишига
обектив баҳо бериш.
11. Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш
ва уларнинг сотиш ҳажмига таъсирини аниқлаш.
12. Маҳсулот сотиш ҳажмларининг динамик ўзгариш сабабларини
аниқлаш ва баҳо бериш.
13. Маҳсулот сотиш ҳажмига таъсир этувчи омилларни ҳисоблаш ва
уларга баҳо бериш.
14. Шартнома мажбуриятларини бузилиши, бажарилмаслик сабабларини
аниқлаш ва унга баҳо бериш.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш муомалалари таҳлилининг
обектлари эса қуйидагилар:

· маҳсулотлар турлари ва ассортименти бўйича ишлаб чиқариш ҳажми;
· маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги;
· ишлаб чиқарилган ва сотилаётган маҳсулотларнинг таркиби;
· ишлаб чиқаришнинг маромийлиги ва узлуксизлиги.
Бугунги иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида корхоналарнинг маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмларини таҳлил этишда молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
· корхонанинг бизнес-режа маълумотлари;
· «Корхона (бирлашма)нинг маҳсулоти бўйича ҳисоботи» (1-П
шакл) номли статистик ҳисоботи маълумотлари;
· «Тайёр маҳсулотлар ҳаракати» тўғрисидаги 16-сонли ведомост;
· «Бухгалтерия баланси» (1-шакл) маълумотлари;
· «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-шакл) маълумотлари ва бошқа ахборот манбалари.
· «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» маълумотлари;
· бошқа қўшимча маълумотлар.



Download 125,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish