Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги.
Кредитлаш жараёни тижорат
банкларининг муҳим фаолият йўналишларидан бири ҳисобланиб, ундан
самарали фойдаланиш банклар молиявий барқарорлигига бевосита таъсир
кўрсатади. Бу ўз навбатида тижорат банкларининг кредитлаш амалиётини
доимий таҳлил қилиб, такомиллаштириб боришни тақозо қилади.
Кредитларни ўз муддатида қайтарилиши
банклар ва мижозлар учун
муҳим аҳамиятга эга эканлигига Президентимиз И.А.Каримов алоҳида
эътибор қаратиб шундай дейди: “Табиийки, биз орқа-олдига қарамай кредит
бериш тарафдори эмасмиз, чунки уларнинг бир қисми охир-оқибатда
қайтарилмай қолиши мумкин. Лекин банклар учун хусусий тадбиркорлар,
кичик бизнес субъектлари орасидан
ишончли мижозлар доирасини
шакллантириш вақти келди. Токи кредитлар мижозларнинг қарзларни
қайтариш борасидаги ишончли нуфузи ҳамда барқарор молиявий
кўрсаткичлари асосида берилсин”
1
.
Банк амалиётида риск ҳар доим кутилмаган ходиса эмас.Банк
фаолиятининг барча тури риск билан боғлиқ. Банк фаолият тури ёки
операцияси рискли эканлигини билиб туриб,
ушбу операцияни амалга
оширишга қарор қилади ва амалга оширади.Шундай экан,банклар
фаолиятида учрайдиган рискларни ўрганиш, рискларнинг олдини олиш ва
риск диверсификациясини амалга оширишни тадқиқ этиш бугун олдимизда
турган долзарб масалалардан биридир.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган банк тизимидаги ислоҳотлар
уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ролини кучайтиришга,
капиталлашув
даражасини оширишга, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш
кўламларини кенгайтиришга ҳамда кўрсатилган
хизматлар сифатини
яхшилашга
имконият
яратди.
Банк
тизимидаги
ислоҳотлар
иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим
омил бўлди. Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами капитали 25
1
Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида. -
Тошкент: Ўзбекистон, 2005. 121 б.
фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014
йилда Марказий
банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат
банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда
камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди.
Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва
технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган
кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни
тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошди
2
.
Хусусан, тижорат банкларининг жами активлари ҳажми 2014 йилда 2013
йилга нисбатан 28,2 фоизга ошиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 56,2
трлн. сўмга етди. Шу
жумладан, 2014 йилда тижорат банкларининг кредит
қўйилмалари умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 31,2 фоизга ўсиб, 2015
йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 34,8 трлн. сўмни ташкил этди
3
Тижорат банклари кредитлаш амалиётида қатор муаммоларнинг
мавжудлиги кредит портфели сифатининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Бу
эса, банкларнинг тўловга қобиллиги ва ликвидлилигининг пасайишига сабаб
бўлади.