2
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Тошкент, 2015, 6 бет
3
www.cbu.uz
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти)
1. Тижорат банклари томонидан хўжалик субъектларини кредитлашни
меъёрий - ҳуқуқий асослари
Республикамиз тижорат банклари кредит фаолиятининг ҳуқуқуй асоси
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган
банк
фаолиятига
тегишли
қонунлар,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган
меъёрий ҳужжатлар тўплами ҳисобланади.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси,
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк
фаолияти тўғрисида”, “Акциядорлар жамияти ва улар ҳуқуқини ҳимоя қилиш
тўғрисида”, “Банк сири”, “Аҳоли омонатларини кафолатлаш фонди
тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 40 - моддасига кўра,
тижорат банклари юридик шахс бўлиб, уларнинг асосий мақсади фойда
олишдир
4
. Фақат етарли миқдорда фойда оладиган банкгина ўз
акциядорларига дивиденд тўлашга, сармояни кўпайтиришга, фаолият
кўламини кенгайтиришга, мижозларга кўрсатилаётган хизмат турларини
кўпайтиришга, филиаллар тармоғини кенгайтириш билан бирга бозорда ўз
мавқеини кўтариш имкониятига эга бўлади.
Банклар аҳолидан омонатларни жалб қилиб, ўзи таваккал қилиб рискни
ўз зиммасига олган ҳолда жалб қилинган маблағларни кредит ва инвестиция
амалиётларига йўналтиради. Фуқаролик кодексининг 765 ва 785 моддаларига
ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги қонуннинг 39 - моддасига
асосан банклар жалб қилинган омонат ва бошқа маблағларнинг тўлалигича
сақланишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлашлари шарт. Кредитлаш
жараёни Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти
тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига асосан қуйидаги тамойиллар орқали
амалга оширилади:
4
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Тошкент: -2003. –Б. 300-308.
♦
қайтарилиши;
♦
фоизлиги;
♦
муддатлилиги
5
.
Бундан ташқари кредитнинг маълум бир мақсадга йўналтирилиши ва
таъминланганлиги ҳам тамойил даражасида аҳамиятлидир.
Кредитлаш жараёнини ташкил этиш, корхона ва ташкилотларнинг
молиявий аҳволини таҳлил қилиш каби масалаларни тўғри амалга
ошириш кредит риски даражасини пасайтиришга, ҳамда банк кредит
портфелини сифатини яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мустақиллик йилларининг бошларида ташкил қилинган банк тизими
бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи банк тизимининг бошланғич
пиллапояси сифатида фаолият бошлаган.
Республика иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши меъёрий
ҳужжатлар мазмунини тубдан ўзгартириш, кредитлаш объектларига, қарз
ҳисоб рақамлари ва гаров таъминоти ҳамда бошқа молия воситаларига
янгича ёндошувлар ишлаб чиқиш эҳтиёжини вужудга келтирди.
Тижорат банкларини кредитлаш жараёнини ташкил этишдаги кейинги
ўзгаришларга “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш
борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони асос бўлди
6
.
Бу Фармонга асосан кредитлаш борасида тижорат банкларининг
мустақиллигини ошириш, кредитлаш жараёнини кенгайтириш ва
такомиллатириш масалаларини амалга ошириш кўзда тутилди.
Республика молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш
ва унинг барқарорлигини ошириш, банклар фаолиятини ва бутун молия-банк
тизимини баҳолаш ёндашуви ва тизимларини тубдан ўзгартириш, банк
фаолиятини ташкил этилишини умум қабул қилинган халқаро меъёр, андоза
ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ янада юқори даражага кўтаришни
5
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. Тошкент: Ўзбекистон,
1996 йил 25 апрел. Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича қонунчилик
ҳужжатлари тўплами. - Тошкент: Ўзбекистон, 2003. -Б. 30-46
6
“Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Фармони Тошкент, 2000. Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича
қонунчилик ҳужжатлари тўплами. - Тошкент: Ўзбекистон, 2003.
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада
ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг
кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-
сонли қарори қабул қилинди
7
. Унга кўра, тижорат банклари кредитлаш
ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш, тасдиқлаш ва
молиялаштириш, банк таваккалчиликларини бошқаришда чуқур омилли
таҳлилни амалга оширишнинг аниқ механизми жорий қилиш, захираларни
шакллантириш, кредит портфелини диверсификациялашларни кўзда тутган
ҳолда банклар активлари сифати мониторингини такомиллаштириш асосий
мақсадлардан этиб белгиланди. Бундан ташқари, 2011-2015 йилларда
тижорат банклари томонидан корхоналарни модернизациялаш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестициявий лойиҳаларни ва
иқтисодиётнинг реал сектор тармоқларини кредитлаш ҳажмини 2,8 мартага
ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир банкни сиёсий, иқтисодий ва
ички хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритиши амалда
мустақил бўлишини талаб этади. Тижорат банклари шунга мувофиқ ўзининг
мустақил кредит сиёсатини ва кредитлаш низомини ишлаб чиқишди.
Ҳозирги кунда ҳар бир тижорат банки кредитлаш амалиётини “Банклар ва
банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга, кредит сиёсатига ва бошқа меъёрий
ҳужжатларга мувофиқ амалга оширмоқда. Бу эса барча банкларнинг ягона
умумий меъёрий ҳужжат асосида эмас, балки мустақил равишда, ўз
фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредитлаш жараёнини
ташкил этишга имконият яратади. Энди биз тижорат банкларининг кредит
фаолиятига таъллуқли бўлган меъёрий ҳужжатларнинг асосийларини таҳлил
қилишга ўтамиз.
7 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда; 2013 й., 20-сон, 250-
модда, 36-сон, 477-модда
Меъёрий ҳужжатларнинг ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан тижорат банкларининг кредит сиёсати бўйича белгилаган
талаблари муҳим аҳамиятга эга.
Тижорат банкларини кредитлаш жараёнини самарали ташкил этиш учун,
биринчи навбатда, уларнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш лозим. Шу
мақсадда биз банкларнинг кредит сиёсатига қўйилган талаблар ва тижорат
банклари кредит сиёсатининг асосий жиҳатлари амалда қанчалик тўғри
ишлаб чиқилганлигини таҳлил қиламиз.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
“Тижорат
банкларининг кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги
низомида кредит сиёсатини ишлаб чиқишга нисбатан аниқ талаблар
қўйилган. Унда “Банкнинг кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага
келувчи рискларни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул
қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва
ходимларини кредит портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар
билан таъминловчи ҳужжатдир”
8
– деб аниқ белгилаб қўйилган. Бунинг
ижобий томони шундаки, кредитлаш жараёнида рисклар бўлишининг ва
кредит портфелини самарали бошқариш учун кредит сиёсати зарурлиги
алоҳида таъкидланган. Унинг яна бир муҳим томони шундаки, кредит
сиёсати кредитлаш жараёни ва у билан боғлиқ рисклар пайдо бўлишидан
олдин ишлаб чиқилиши ва рискларни юзага келишига йўл қўймаслиги ҳамда
кредитлаш бўйича олдиндан белгилаб олинган қоида ва ечимларни тўғри ҳал
қилинишига эришиш лозимлигини кўзда тутади.
Тижорат банкларининг кредит сиёсати қуйидаги талаблар жавоб
бериши керак:
1.
Тижорат банкининг кредит сиёсати алоҳида ҳужжат шаклида ишлаб
чиқилиши ва Банк кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт.
2.
Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш юзасидан жавобгарлик банк
8
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банкларининг кредит сиёсатига қўйиладиган
талаблар тўғрисида”ги 905-сонл низоми, 2010 йил 28 ноябр.
Бошқаруви ва Кенгаши аъзоларига юклатилади.
3. Банкнинг кредит сиёсати бир йилда камида бир марта қайта кўриб
чиқилиши ва тегишли йилнинг 1 февралига қадар Кенгаш томонидан
тасдиқланиши шарт.
4. Банкнинг мақоми ва жойлашган ўрнидан қатъий назар кредит
сиёсатида қуйидаги масалалар ўз аксини топган бўлиши керак:
- бериладиган кредитларнинг ҳажми ва турлари;
- қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати;
- молиявий маълумотларни таҳлил қилиш тартиби;
- кредит портфелини таҳлил қилиш тартиби;
- кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш чоралари;
- кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси;
- ваколатлар даражаси ва жавобгарликнинг тақсимланиши;
- кредитларнинг турлари ва шакллари;
- кредитларнинг кредитлашни турли кўрсаткичлари бўйича
қопланиши;
- кредитларни қопланиши;
- мижозлар бўйича молиявий маълумотлар;
- гаров таъминотига қўйиладиган талаблар;
- кредит мониторингига қўйиладиган талаблар;
- фоиз ставкалари;
- ўзаро дахлдор шахслар билан боғлиқ бўлган операциялар;
- балансдан ташқари моддалар;
- кредит портфелини аудит қилиш;
- банк Бошқарувига ва Кенгашига тақдим қилинадиган ҳисоботлар.
Энди ушбу элементларнинг ҳар бирига батафсил тўхталиб ўтамиз ва
таҳлил қиламиз.
Кредит сиёсати банк фаолияти турларига қараб мазмуни ва тузилмаси
жиҳатидан фарқ қилади. Мазкур бўлим банк мақоми ва у жойлашган
манзилдан қатъи назар кредит сиёсатида акс эттирилиши лозим бўлган
умумий масалалар рўйхатини белгилаб беради. Бунда кредит сиёсатининг
йўналишларида берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, қисқа ва узоқ
муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат, молиявий ахборотларни таҳлил этиш
жараёни, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш
бўйича чора-тадбирлар акс эттирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |