11-боб. Якунловчи қоида
53. Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
“Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг” фаолиятини ривожлантириш истиқболларига
доир инвистицион сиёсати
“Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” 2019-йилдан расман
Вазирлик сифатида иш бошлагандан сўнг инвистицион сиёсатга ўз мажбурий вазифасидан келиб чиққан холда урғуни янада оширди. Бу даврда амалга оширилган эътиборга молик бир қанча зарурий статистик маълумотлар бунга далил бўла олади.
Минтақавий инвестиция лойиҳалари доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш.
Бунга кўрса пойтахт Тошкент шахрига биргина 2018-йилнинг ўзидаёқ тўғридан тўғри 20 миллион 500 минг АҚШ долларлик маблағ жалб этилган бўлса, бу кўрсаткич 2019-йилнинг декабр ойига келиб 346 миллион АҚШ долларига етган.
Наманган вилоятига жалб қилинган хорижий инвестициялар 2018-йилда 60 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2019-йилнинг декабрида 277 миллион 200 минг АҚШ долларига етиб тўрт мартадан зиёдроқ миқдорга ўсган.
Вазирликнинг сай харакатлари сабабидан 2018-йилда Андижон вилоятига 56 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар олиб келинган. 2019-йил якунида эса бу сонлар 5 маротабага ошиб 232 миллион 100 минг АҚШ долларига етган.
Водийнинг яна бир мухим қисми бўлган Фарғона вилоятига хорижий инвестициялар сифатида тўғридан-тўғри 2018-йилда 73 миллион 200 минг АҚШ долларига жалб этилган бўлиб бу кўрсаткич 2019-йил ўн иккинчи ойига бориб 346 миллион 900 минг АҚШ долларига етган.
Иқтисодиётимизнинг муҳим бўғинларидан бири бўлган Сирдарё вилояти учун биргина 2018-йилда тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 69 миллион 100 минг АҚШ долларини ташкил этган. Худди шу кўрсаткич 2019-йил якунига келиб 214 миллион 600 минг АҚШ долларига етган.
Республика энг жанубида жойлашган Сурхандарё вилоятига 2018-йил мобайнида чет эл инвестициялар миқдори 39 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019-йилнинг тўртинчи чораги якунига келиб 222 миллион 600 минг АҚШ долларига етиб қариб 4 баробарга ошган.
Қадимий масканларни ўзида жамлаган Самарқанд вилоятига 2018-йил учун жалб этилган хорижий инвестициялар 25 миллион 570 минг АҚШ долларига етган бўлса, бу сонлар 2019-йил якунида 214 миллион 100 минг АҚШ доллари ташкил этган.
Навоий вилоятига 2018-йилда жалб этилган хорижий хамда тўғридан-тўғри инвестициялар 12 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2019-йилга келиб бу натижа 10 баробардан кўпроққа ошиб 130 миллион 400 минг АҚШ долларига етганини кўришимиз мумкин.
Республика худудлари ўртасида 2018-йил мобйнида энг кам миқдорда инвестиция жалб қилинган Қашқадарё вилотига 5 миллион 300 минг АҚШ долларига етган. 2019-йил якунига келиб эса натижа базис йилга нисбатан йигирма баробардан кўпроққа ошиб 145 миллион 500 минг АҚШ долларига етган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиётининг муҳим бўғимларидан бири бўлган Жиззах вилоятига биргина 2018-йил мобайнида 45 миллион 300 минг АҚШ доллари чет элдан тўғридан-тўғри жалб қилинган. 2019-йил якунига келиб эса бу кўрсаткич 367 миллион 900 минг АҚШ долларига етиб 2018-йилга нисбатан 8 баробарга ўзгарган.
Вазирликнинг сай харакатлари сабабидан 2018-йилда Бухоро вилоятига 100 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар олиб келинган. 2019-йил якунида эса бу сонлар 3 маротабага ошиб 310 миллион 600 минг АҚШ долларига етган.
Do'stlaringiz bilan baham: |