141
в) жамғариш функциясида суғурта фондидаги маблағлар жамғариб
борилади ва бу маблағлар аҳоли турмуш
даражасини яхшилаш учун ва
нафақа даврида тўлаш учун йўналтирилади.
Суғурта назорат функциясида суғурта фонди маблағлари юзага
келиши ва ундан фойдаланиш қатъий равишда назорат қилинади. Амалиётда
бу функция мажбуриятлар бажарилишини кафолатловчи суғурта резервлари-
нинг юзага келиши билан характерланади.
Суғурталовчилар фаолиятининг маъмурий
назоратини Республика
суғурта давлат бош бошқармаси олиб боради. Бошқарма компанияларга
лицензиялар беради, улар фаолиятини зарур ҳолларда текширади, норматив-
лар белгилайди ва резервларни жойлаштириш қоидаларини
ишлаб
чиқади. Ўзбекистонда 1993 йил қабул қилинган “Суғурта тўғрисида”ги
Қонун ҳаётга татбиқ этилганлиги туфайли Республикамизда давлат,
хусусий, ҳамкорликдаги суғурта компаниялари фаол хизмат кўрсатиб
келмоқдалар. Республикамиз шароити учун суғурта тизимини
ривожлантириш объектив зарурият ҳисобланади.
Инсон табиатдаги
ўзгаришларни ҳали олдиндан аниқлаш ва унинг олдини олиш имкониятига
эга эмас. Шунинг учун ҳам табиатда бўладиган сув тошқинлари, ер
қимирлаши, яшин уриши, кўчкилар, шамол, сел келиши, дўл ва ёмғир, қор
кўчиши ҳоллари, кутилмаганда бўлиб турадиган ҳодисалар иқтисодиётга
ва фуқароларга мислсиз катта зарар келтиради.
Америкалик иқтисодчиларнинг ҳисобига кўра ҳар йили ер қимирла-
ши туфайли кўриладиган зарар 7 млрд. долларни ташкил этар экан. Бир
йилда ер юзида бир миллиондан ортиқ ер қимирлаш ҳодисаси бўлиб,
улардан юз минги сезиларли, юзтаси турли
шаклларда талофат етказади,
биттаси ҳалокатли бўлар экан. Иқтисодчи олимлар дунё миқёсида
суғуртага алоҳида эътибор бериш суғуртани табиий офатларни бартараф
этувчи ва унга қарши курашувчи фан деб қарашмоқда.
Айрим иқтисодчилар суғуртани аҳолининг моддий бойликларини
қўриқлайдиган ва муҳофаза этадиган фан деб қарашмоқда. Ҳуқуқшунослар
эса суғуртага шартнома деб қараб, суғуртачи ва суғурталанувчининг
ўзаро муносабатларини тартибга солувчи воситалар қонуни деб ҳисоблайди-
лар.
Бизнинг фикримизча суғурта қаерда ассоциация мавжуд бўлса, ўзи-
нинг аъзоларига эга бўлган ҳамда аъзолик бадаллари ўз
навбатида
жадвал бўйича тўлаб турилган, тўловлар амалга ошган тақдирда ёрдам
кўрсатиш зарур деб ҳисоблаймиз.Турли мулк шакллари амал қилаётган
бозор муносабатлари ҳукмронлик қиладиган жамиятда суғурта копания-
лари ҳам турли нормаларда бўлишининг ҳаётнинг ўзи тақозо қилади. Шуни
алоҳида
таъкидлаш жоизки, суғурталаш шароитлари ҳам суғурта ишида
муҳим роль ўйнайди. Маълумки, инсон мулкига ва унинг ўзига хавф
соладиган вақтлар турли-туман бўлиб, суғуртанинг ташкил этишнинг
асосий мақсади ҳам хавф туғдираётган фалокатларга қарши
кураш олиб
бориб, инсонларни алоҳида эмас, балки биргаликда фаолият кўрсатишини
ташкил этиш зарур.