Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

 
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.
Ижтимоий соҳада суғурта фаолиятини ташкил этишнинг мақсад ва 
вазифалари
2.
Ижтимоий фаровонликни таъминлашда суғурта фаолиятининг ўрни 
қандай? 
3.
Суғуртанинг қандай турлари мавжуд? 
4.
Ижтимоий соҳа фаолиятини молиялаштиришда суғурта тизимининг 
ўрнига баҳо беринг. 
 
 


144 
16-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА УНИНГ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
16.1. Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти
 
Иқтисодий категория сингари ижтимоий таъминот бу муҳим тизим 
алоқалар тақсимланиши, бу жараёнда ҳам миллий даромаднинг бир 
бўлагини, шунингдек, жамоат фондидан фуқароларни моддий жиҳатдан 
таъминлашда фойдаланилади. Бу каби кенг қамровли ижтимоий таъминот 
жамиятнинг барча аъзоларини ундан маҳрум қилмайди. 
Бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодий-ижтимоий тизимни ислоҳ 
қилишда аҳолини, айниқса ночор гуруҳларини аниқ манзили ва мақсадди 
ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барпо этилади. Бу тизимни асосини 
ижтимоий таъминот ва нафақа ташкил этади. 
Нафақа - бу фуқароларнинг моддий шароитини таъминлаш, яъни 
қарилик, ногиронлик, узоқ муддатга белгиланган хизмат, шунингдек, 
боқувчисини йўқотганлиги билан боғлиқ. 
Бошқа категориядаги фуқароларга қуйидаги ижтимоий нафақа берилади: 
-вақтинча ишсизлик бўйича; 
-ҳомиладорлик ва туғиш; 
-туғилган чақалоққа; 
-болани парвариш қилиш; 
-ҳарбий хизматда ишлайдиганларнинг болаларига; 
-ишсизлик нафақаси.
Шу ўринда таъминотнинг бошқа турлари ҳам мавжуд: 
-мутаҳассислар малакасини ошириш; 
-ишсизларни қайта ўқитиш; 
-ногиронларни иш билан таъминлаш ва қайта ўқитиш; 
Ногиронлар уйида, қариялар уйида, интернат мактабларида бепул ёрдам 
кўрсатиш; 
-ногиронларни мото ва автомобиллар билан таъминлаш; 
-ҳар хил ташкилотларнинг ёрдами. 
Ижтимоий таъминот бу - бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўлмай, балки 
даволаниш, бепул ўқиш кабиларни ўз ичига олади, чунки бу маданий ва 
ижтимоий тадбирларни амалга оширишда кенг қўлланилади. Бу каби 
ҳуқуқлар инсонларнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади. Бу каби 
ҳуқуқлар қариялар, беморлар, меҳнатга лаёқатини йўқотганларга берилади. 
Бунинг учун маблағ ажратилади. Ижтимоий таъминот учун етарли даражада 
асос йўқ. Ижтимоий таъминотни ижтимоий суғурта тушунчасининг паралели 
деб тушуниб бўлмайди. Ижтимоий тадбирлар учун давлат бюджетидан 
маблағ ажратилади. Ижтимоий суғурта бу асосан ижтимоий суғурта 
фондидан 
ажратилади. 
Ижтимоий 
таъминот 
давлат 
томонидан 
ажратилганлиги, нафақа фонди, ижтимоий суғурта фондлари орасида ҳеч 
қандай характерли аҳамияти йўқ. Ижтимоий суғурта доим ижтимоий 
таъминот билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у ижтимоий таъминотнинг 
шаклларидан бири ҳисобланади. 


145 
Ижтимоий 
таъминотнинг 
асоси инсонпарварлик 
туйғуларига 
боғлиқлиги бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
1. 
Умумийлик
- ижтимоий таъминотни оммалаштириш учун миллати, 
ёши, жинси, мавкеидан қатъий назар, меҳнаткашларнинг ишга яроқли ёки 
ногирон эканлигини таъминлайди. 
Умумийликнинг асоси бўлиб ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, 
фермерлар, харбийлар, ўқувчилар ва бошқалар ҳисобланади. Ижтимоий 
таъминотни ҳамма ишга яроқсизлар, оила боқувчилари, ўлганлар, вояга 
етмаган болалар, ўғил-қизлар, неваралар, қариялар, меҳнатга яроқсиз аёллар, 
ота-бобо, буви ва бошқалар оладилар. 
 2. Ҳаммабоп
шарти - бу ҳуқуқ у ёки бу нафақа олиш имкониятига эга 
бўлмаганларга тегишли, ўрта ёш 70 йил деб белгиланган эркакларда, қарилик 
ва аёлларда 55 ёш, оғир ишда ишлайдиганларга - эркакларга 50-55 ёш, 
аёлларга 40-50 ёш. Бу нафақани олиш учун эркакларнинг иш стажи 25 йил, 
аёлларники 20 йил. Оғир ишда ишлайдиганларга стаж бундан ҳам камроқ 
бўлади. 
3. Ўтган меҳнатига тегишли таъминот шакллари ва катта 
кичикликлари. 
Бунга меҳнат билан боғлиқ иш стажини узайтириш, иш 
шартлари, маоши ва бошқа омиллар киради. Бу услуб ижтимоий таъминот 
инъикоси сифатида гавдаланади, нафақалар ва бошқа турдаги кўринишлари 
маошдан ҳисобланади. 
4. Таъминотнинг турли хил катта кўринишлари ва ёрдам бериш.
Бу 
нафақалар турли хил: соғлиқни сақлаш тадбирлари, оғоҳлантириш, 
касалликнинг олдини олиш, ногиронлар ва қариялар уйи, велоколяска, 
автомобиллар билан таъминлашга қаратилади. 
5. Ташкилотнинг демократик таснифи ва бошқарувида ижтимоий 
таъминотнинг ҳамма саволларига жавоб беради. 
Бунда асосан 
мутахассислар уюшмаси муҳим аҳамиятга эга. Нафақа тайинлангаётганида 
комиссиядан ўтади (касаба уюшмалари) ва махсус ҳужжатлар комиссияда 
туради. Ижтимоий таъминотда меҳнаткашлар катта комиссиядан ўтадилар. 
Боқувчисини йўқотган болаларнинг бирон бир мутахассисликни 
эгаллашига кўмак бериш мақсадида нафақалар ажратилади. Нафақа ҳақидаги 
фуқароларнинг 
мулкларини 
тақсимлашда, 
оғир 
шароитларда 
ишлайдиганларга - тоғ, металлургия, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 
мутахассисларга енгиллик яратади, яъни соғлиққа тааллуқли бўлган 
масалаларни ҳал қилади . 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish