Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти



Download 1,06 Mb.
bet107/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти


Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг нафақат иқтисодий салоҳиятини, балки у ерда истиқомат қилаётган одамлар турмуш даражасини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Аҳоли бандлигини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш даражасини юксалтириш, жамиятда социал барқарорликка эришишнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Бу, айниқса, Ўзбекистон каби аҳолисининг асосий қисми (60 фоизи)ни ёшлар ташкил этадиган давлатлар учун ниҳоятда муҳимдир.
Дунёдаги аксарият ривожланган мамлакатларда ишсизлар сони кун сайин кўпайиб бораётган бир пайтда, ушбу давлатлар ҳукуматлари томонидан ишсизликнинг олдини олиш борасида рўёбга чиқарилаётган чоралар деярли самара бермаётган мана шундай мураккаб шароитда, мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича аниқ, манзилли чоралар кўрилаётгани, албатта, эътиборлидир.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатининг ролини ошириш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси, касаначилик, ҳунармандчилик ҳамда бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)ни шакллантиришда ва аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрни ва улуши катта салмоққа эга.

12-жадвал. Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрни





Йиллар

ЯИМни шакллантиришдаги улуши, (фоизда)

Аҳоли бандлигини таъминлашдаги улуши, (фоизда)

2000

31,0

49,7

2001

33,8

51,8

2002

34,6

53,5

2003

35,0

56,7

2004

35,6

60,3

2005

38,2

64,8

2006

42,1

69,1

2007

45,5

72,1

2008

48,2

73,1

2009

50,1

73,9

2010

52,5

74,3

2011

54,0

74,8

2012

54,6

75,0

2013

55,8

75,0

2014

56,0

76,5

Мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли дастурлари изчиллик билан амалга оширилаётгани иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини, турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлашда меҳнат қилишнинг ва бандликни эркин танлаш имкониятлари мавжудлиги, ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолиниши ва барқарор амал қилиши, олий ва ўрта


махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифалари, айниқса, қишлоқ жойларда ишга жойлаштирилиши давлат сиёсати даражаси- да амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад эса меҳнатга яроқли кишиларнинг иш билан бандлигини таъминлаб, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш асосида ҳудудлар (шаҳарлар, туманлар) ва иқтисодиёт тармоқларини меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун шароит яратишдан иборатдир.
Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ёшларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ҳаётга, меҳнатга тўғри муносабатини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Миллий меҳнат бозорида ёшларнинг иқтисодий фаоллиги- ни ошириш кўп жиҳатдан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожла- ниш йўналишлари билан белгиланади. Шуни ҳисобга олиб, касб-ҳунар коллежларида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида реал талаб қилинаётган йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга катта аҳамият берилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини қуйидаги йўллар билан таъминлаш учун кенг шароитлар яратиш кўзда тутилган:

  • касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш;

  • ёшларни кичик бизнесга жалб этиш;

  • уларни бизнесни юритиш, молиявий ресурсларни тўғри тақсимлаш қоидаларига ўргатиш;

  • ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий маслаҳат марказлари ташкил этиш ва бошқалар.

Ёшлар мамлакат иқтисодий ҳаётида катта куч ва ғайрат сарфлашга қодир, ҳаракатчан, барча янги ҳодисаларни тез қабул қилувчи ва ўзлашти- рувчи, жамиятимизнинг фаол қисми ҳисоблангани боис, уларнинг тадбиркор- лигини ривожлантириш замонавий иқтисодиётнинг устивор йўналишларидан бири бўлиб бормоқда. Ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллани- шини рағбатлантириш чоралари эса давлат миқёсидаги масалага айланган.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish