Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ижтимоий соҳа иқтисодиётида тутган ўрни.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд?
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари ва дастурларини давлат томонидан қўллаб қувватланиши йўналишлари.
МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КИЧИК БИЗНЕСНИНГ РОЛИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг аҳамияти
Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал суръатларда ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланмоқда. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозорни сифатли, рақобатбардош ва ҳар хил турдаги маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини оқилона иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишда, бунинг натижасида эса, инсонлар турмуш тарзи фаровонлигини ошириш ҳамда пул даромадларининг ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бир қаторда, бу соҳа давлат бюджетига солиқ тўлов тушумлари ҳажмининг кўпайиши ва иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) салмоғининг ошишига асосий туртки бўлмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти жамиятимиздаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг таянчига ҳамда асосий кучига айланиб бормоқда.
Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектлари республикамиздаги янги иш ўринлари яратилишида, аҳоли даромадлари ва уларнинг ижтимоий ҳимояланишида муҳим омил сифатида юқори салмоққа эга бўлиб бормоқда.
Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамизда кўпгина комплекс чора- тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан:
Меҳнат қонунчилиги тобора такомиллаштирилиб, жойлардаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари фаолияти кучайтирилмоқда.
Янги иш ўринлари яратаётган иш берувчилар рағбатлантирилмоқда, уларга солиқ, кредит ва бошқа имтиѐзлар берилмоқда.
Меҳнат бозорида ишчи кучи сифати ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурсларини касбга тайѐрлаш ва қайта тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда.
Аҳолини иш билан таъминлашнинг энг самарали воситалари бўлган кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси янада жадал суръатларда ривожлантирилмоқда.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифалари моддий қўллаб-қувватланмоқда, улар учун иш ўринларини квоталаш тартиби йўлга қўйилди. Масалан, 2010 йилда 208 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, биринчи навбатда, кўп болали аѐллар, ногиронлар ва аҳолининг шу тоифа вакиллари иш билан таъминланди.
Давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вақтинчалик ва жамоат ишлари ташкил этилмоқда.
Ташқи ва ички миграцияни тартибга солишга эътибор кучайтирилмоқда.
Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда пул даромадларини оширишда тадбиркорлик соҳасидаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятининг роли муҳим аҳамият касб этмоқда.
Оилавий тадбиркорлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ўзига хос ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти катта бўлиб, у бир қатор афзалликларга эга:
мослашувчанлик ва инновацияларнинг юқори даражаси, ўзгарувчан бозор талабларига тез мослашиш қобилияти;
оила институтини мустаҳкамлаш каби муҳим ижтимоий вазифани бажаради, болаларни муваффақиятли тарбиялашга имкон бергани ҳолда, уларни ижтимоийлаштиришга ҳамда демографик муаммоларни ҳал этишга имкон беради;
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бўлган юқори интилиш даражасини таъминлайди;
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида зарурий шарти бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик нуқтаи назаридан ўз-ўзини рўѐбга чиқаришга имкон беради;
жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг барқарорлашувига имкон беради.
Оилавий тадбиркорликнинг энг муҳим томони шундаки, бунда иш берувчиларнинг кўпгина тоифалари томонидан ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида кам фойдаланаѐтган пенсионер ва ногиронлар каби меҳнат ресурсларини меҳнат фаолиятига фаол жалб қилади. Бундан ташқари йирик бизнесга нисбатан иш ўринларини яратиш анча арзонга тушади ҳамда камбағалликка қарши кураш ва янги иш ўринларини ташкил этиш манбаи ҳисобланади.
Республика иқтисодиётида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимининг асосий мақсади ҳудудлар ва унинг ҳар бир минтақасида оилавий тадбиркорликнинг жадал ва самарали ўсишини таъминловчи оилавий бизнес инфратузилмасини шакллантиришнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шароитларини яратишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |