Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлигида ТДИУ университети олимлари ва мутахас- сислари томонидан республика Халқ таълими вазирлиги мутахассислари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий таълим концепцияси” ишлаб чиқилган. Бу концепцияда узлуксиз иқтисодий таълимни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегик йўналишлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар иқтисодиёт кадрларини тайёрлаш ва умумиқтисодий таълимнинг жаҳон андозаларига мос келишидир. Узлуксиз иқтисодий таълим концепциясини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган таълим андозаларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлашдир.
Концепция Халқаро стандарт таълим классификация (ЮСЭЙД) ва халқаро стандарт касб классификация (ЮСКО) қоидалари асосида ишлаб чиқилган. Концепция яратилишидан аввал улкан тадқиқот ишлари олиб борилди. Бунда иқтисодий таълим жаҳон тизими, айниқса, АҚШ, Англия, Франция, Германия, Япония ва Россия тизими тажрибаси ўрганилди ва
умумлаштирилди. Умуман олганда, таклиф этилган концепция асосан иқтисодиёт ходимлари тайёрлашнинг инглизча-америкача тизимига таянади. Аммо унда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари, ўтиш даври, иқтисодиёт таълим босқичлари ва даражаларига бевосита таъсир кўрсатадиган хўжалик юритиш тизими ҳисобга олинган. Шу муносабат билан кўп даражали иқтисодий таълимнинг таклиф этилган тизимида “Дипломли мутахассис” ва “Аспирантура” каби босқичлар сақланиб қолинди. Инглизча-америкача тизимда эса бу босқичлар йўқ. Узлуксиз таълимнинг барча даражаларини қамраб оладиган концепция таркиби унинг ўзига хос жиҳатидир. Шу муносабат билан концепцияда таклиф этилган узлуксиз иқтисодий таълимнинг асосий босқичлари ва даврларини кўрсатиб ўтиш ўринлидир:
гимназия, 1-9 синфларни қамраб оладиган [тўлиқсиз] умумий ўрта таълим бўлиб, унда иқтисодиётни ўрганиш бошланади.
лицей, 10-11 синфларни қамраб оладиган тўлиқ ўрта таълим бўлиб, унда бозор иқтисодиёти, бизнес ва тадбиркорлик тизими асосларини ўрганишга киришилади.
коллеж, танланган иҳтисосликка қараб 2-3 йил муддатлик ўрта махсус таълим. Коллежда иқтисодий тизим, бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиёти, молия, бизнес бошқаруви ва ҳ.к. кенг ўрганиш бошланади.
бакалавриат, муддати камида 4 йил бўлган база олий таълими танланган ихтисослик бўйича иқтисодчиларни умумий назарий, услубий ва амалий тайёрлаш таъминланади. Бакалавр ихтисослиги ёки касб йўналиши бўйича умумиқтисодий ва бошқа вазифаларни бажаришини таъмин- лайдиган база билимга эга бўлган мутахассисдир.
магистратура 2-3 йил давомида ихтисослик ёки касбнинг аниқ бир соҳаси бўйича узлуксиз иқтисодий билим бериладиган олий касб таълими- дир. Магистр танланган ихтисослик бўйича назарий, услубий ва амалий билимга эга бўлган мутахассис ҳисобланади.
докторантура, узлуксиз иқтисодий таълим ва илмий тадқиқотнинг олий босқичидир. Бу босқич 3 йилни қамраб олади. Фан ва иқтисодий тизим соҳаларига назарий ва услубий йўналиш қўшишга қодир бўлган юқори малакали шахсни шакллантиришга йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |