Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётда бир неча камчиликлар пайдо бўлади. Мана шу камчиликлар ва иқтисодиётдаги салбий жараёнларни йўқотиш учун давлат иқтисодиётга аралашади. Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли қуйидагилардан иборат:
Давлат миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, соҳаларни иқтисодий жараёнларни режали тартибга солади. Масалан: ишсизлик билан курашиш дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари ва ҳоказолар;
Давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳуқуқий норма ва қонунларини ишлаб чиқади. Масалан: Ўзбекистонда антимонопол қонун, банкротлик тўғрисидаги қонун ва ҳоказолар;
мамлакатда яшайдиган фуқороларнинг иқтисодий эркин кураши ва эркин рақобатини ҳимоя қилади;
миллий даромад ва миллий бойликни ижтимоий адолатлилик асосида яратилган миллий даромадни қайта тақсимлайди;
инфляция, ишсизлик жараёнлари устидан назорат қилиш асосида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради;
аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий натижаларидан ҳимоя қилиш учун ижтимоий механизмни такомиллаштириш.
Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида ижтимоий соҳаларда давлатнинг роли ҳар хил.
Давлатнинг кўп сонли функциялари ичидан энг асосийларидан бири- давлатнинг ижтимоий сиёсат фукциясидир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати деганда, биз аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини бажариш учун аҳолини барқарор ва юқори турмуш даражасини яратиш учун давлат томонидан олиб бориладиган чора-тадбирларнинг йиғиндисини тушунамиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар хил даврларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ва шу сиёсатнинг натижалари ҳам хар хил бўлган. Лекин ижтимоий сиёсатнинг хусусиятларига қарамасдан биз энг асосий белгиловчи йўналишларни ажратишимиз мумкин. Бу қуйидагилар билан боғлиқ:
Моддий ва маънавий бойликларнинг тақсимланиши шу мақсадда олиб борилиши керак, у жамиятда ижтимоий адолатни таъминласин.
Демографик сиёсатни шундай олиб бориш керакки, натижада меҳнат ресурсларидан рационал фойдаланиш мумкин бўлсин.
Жамиятнинг рационал (унумли) ижтимоий таркибини тузиш учун давлатнинг ижтимоий йўналишининг асосий вазифаси бўлиб ҳар хил манбалар орқали аҳоли даромадларини ташкил этиш ҳисобланади.
Улар қуйидаги йўналишлар орқали ташкил этилади:
меҳнатга тўловлар орқали:
ижтимоий истеъмол фондлар орқали:
шахсий мулкчилик орқали:
корхоналарнинг даромадлари орқали:
Аҳоли даромадларининг бир қисми меҳнат сифати билан боғлиқ бўлса, яна бир қисми меҳнат сифатига боғлиқ бўлмайди.