Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Нотижорат ташкилотларининг бюджети ва молиялаштириш манбалари: фандрайзинг технологияси ва ҳомийлик



Download 1,06 Mb.
bet101/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Нотижорат ташкилотларининг бюджети ва молиялаштириш манбалари: фандрайзинг технологияси ва ҳомийлик





Молия

ресурсларининг тақчиллиги

ННТ

муваффақиятли

фаолиятининг

асосий муаммоларидан биридир.

Чет

мамлакатларнинг

нотижорат ташкилотлари ўз молиявий маблағларини мустақил ишлаб топадилар, бунда уларга давлат ва хусусий сектор катта ёрдам кўрсатади. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида тузилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидага Битимни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини қайд этиб ўтиш жоиз.
Нотижорат ташкилотларининг тадбиркорлик фаолияти уларни маблағ билан таъминлашнинг йирик манбаи бўлиб, мазкур фаолиятдан олинган даромадлар уларнинг барқарорлиги гарови бўлиб хизмат қилади. Масалан, АҚШда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз маблағларининг қарийб 70% ни мустақил ишлаб топадилар.
ННТ маблағларининг умумий таркибида шахсий эҳсонлар салмоғи унча катта эмас. Бу, айниқса, Европа мамлакатларида яққол кўзга ташланади. ННТ маблағларининг катта қисмини номоддий воситалар (бепул меҳнат, бинолар, асбоб-ускуналар бериш ва ҳ.к.) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий манбаи ҳозирча чет эллик донорларнинг маблағларидир. Давлат муассасаларининг ҳиссаси 1,4% ни, маҳаллий ҳайрия ва тижорат ташкилотларининг ҳиссаси 9,8%, шахсий хайр-эҳсонлар 3,3% ни ташкил этади, тадбиркорлик фаолияти жами даромадларнинг атиги 11,7% ни, аъзолик бадаллари эса 18,1% ни келтиради.
Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фандрайзинг санъати ННТ фаолияти ва амалга оширадиган лойиҳалари учун маблағлар қидириш ва уларни жалб қилиш санъатини ҳали ўзлаштирганларича йўқ. Бунда фандрайзингга жамиятнинг ижтимоий ҳолатини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий муҳим фаолият, иқтисоднинг тижорат ва нотижорат секторларининг ўзаро ҳамкорлиги тизими деб тушуниш лозим. Бу нуқтаи назардан фандрайзингни нотижорат ташаббусларига маблағларни жойлаштириш соҳасида ижтимоий талаб ва таклифни мувофиқлаштиришга йўналтирилган фаолият деб таърифлаш мумкин.
Бунда талаб молиявий ресурсларни талаб этувчи эҳтиёжлар ва манфаатларни ўз ичига олади. Нотижорат ташкилотлари бундай ресурсларни ўзининг асосий фаолияти ёрдамида ишлаб топа олмайди. Таклиф эса даромадли компаниялар ва пулдор одамларнинг жамиятга ғамхўрлик қилиш,
ўз аҳамияти ва таъсири ҳақида эслатиш имкониятларини, шунингдек давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ресурсларни қайта тақсимлаш ва нотижорат лойиҳаларига маблағларни жойлаштиришга туртки берувчи асослар тизимини шакллантирувчи ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш истагини намойиш этади.
Фандрайзинг тарихи Америка Қўшма Штатларида бошланган. АҚШ ҳукумати ноҳукумат ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг ҳар хил усулларидан фойдаланган. Дастлаб бу грантлар бериш ва маблағлар ажратиш йўли билан тўғридан- тўғри молиялаштириш тизими эди. Бунда таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги дастурлар устувор деб эътироф этиларди. XX асрнинг 60 йилларидан нотижорат секторини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайиб борди ва 70-йилларга келиб ижтимоий соҳани ҳам қамраб олди. АҚШ ҳукумати дистрибьюторлик (тақсимлаш) функцияларини минтақалар ва маҳаллий жамоаларга ўтказа бошлади. Бунинг натижасида нотижорат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадларига федерал ва маҳаллий бюджетларнинг, шунингдек бошқа иқтисодий субъектларнинг маблағларини жалб қилиш учун барча зарур воситаларга эга бўлган қудратли молиявий механизм вужудга келди. (10)
Айнан 70-йиллардан эътиборан АҚШда минтақавий ва маҳаллий нотижорат ташкилотларининг барқарор молия механизми фаолият кўрсата бошлади. Давлат нотижорат секторини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнига таъсир кўрсатиш тизимини шакллантиришга муваффақ бўлди.
АҚШда ҳомийликни рағбатлантириш тизими солиққа тортиладиган негизни камайтирадиган ёки даромад солиғининг нисбатан паст ставкаларини назарда тутадиган солиқ имтиёзлари тизимидангина ташкил топмайди. Бунда ноиқтисодий наф кўриш омили ҳам ўз таъсирини кўрсата бошладики, у, имтиёзлар билан бир қаторда, тижорат секторидаги сердаромад компанияларни ва пулдор шахсларни нотижорат ташкилотларига ўз маблағларини жойлаштиришга даъват этди. (10)
Фандрайзингнинг қуйидага асосий шаклларини ажратиш мумкин.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, корпорацияларнинг жамғармалари фандрайзингнинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Бунда тижорат компаниялари даромад солиғининг ставкасини камайтириш умидида корпорацияларнинг жамғармалари орқали ўз маблағларини жойлаштирадилар.
Корпорацияларнинг жамғармалари билан бир қаторда, корпоратив филантропия механизмларидан ҳам фойдаланилади. Корпоратив филантропия ижтимоий лойиҳаларга инвестициялар қилиш механизмига асосланади. Бунда аҳоли турмушининг сифати ва инсон омилининг яхшиланиши даромад нормаларининг ошишига олиб келади ва инвестицияларнинг қайтишини таъминлайди, деган қараш устуворлик қилади. Бундай дастурларнинг афзаллиги шундаки, жамғармалар ҳомий ташкилотларнинг рўйхатларини эълон қилишлари ва ажратилган
маблағларнинг миқдорларини ҳисоботларда акс эттиришлари шарт, ваҳоланки, корпоратив филантропия ташкилотларидан бу талаб қилинмайди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish