Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора тадбирлари
Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ва ишончли тараққиётини таъминлашда суғурта фаолиятини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бозор инфратузилмасининг энг муҳим институтларидан бири – тадбиркорлар ва аҳолини эхтимоли бўлган турли зарарлардан ҳимоя қилишга қаратилган суғурта фаолияти изчил ривожланиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда бу соҳада 20 дан ортиқ компания,
450 дан ортиқ шаҳобчалар иш юритмоқда ҳамда улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 150 дан ортиқ турдаги суғурта хизматлари кўрсатилмоқда.
Суғурта махсулот ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги ошириш, капитал, иш кучи, махсулот экспорти ҳамда импорти, ишлаб чиқариш интеграцияси кабилар билан узвий боғлиқликда амалга ошириладиган фаолиятларни рисклардан ҳимоялашга шунингдек, у ҳар бир субъектнинг ўз фаолиятини кенгайтиришга, инвестицияларни ишончли жойлаштиришга, кредит олиш имкониятларини оширишга хизмата қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қарори билан тасдиқланган ”2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатда суғурта фаолиятини ва суғурта назоратининг қонунчи- лик, норматив-ҳуқуқий базасини халқаро амалиётга мувофиқ янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини, импорт-экспорт операция- ларини суғурталаш, инсон ҳаётини узоқ вақтга суғурталаш, бу хизмат- нинг жамғарма турлари кўламини кенгатириш ва сифатини ошириш кўзда тутилган.
Мамлакатимизда “Давлат – иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббус- кори ва бош ислоҳотчиси” тамойилига асосланиб, иқтисодиётни янада эркинлаштириш мақсадида суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналиш- лари асосланди унинг ҳуқуқий асослари ва ташкилий услубий жиҳатлари яратилди ҳамда такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Респуб- ликасининг “Суғурта тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши билан суғурта соҳасидаги давлат монополиясига марҳам бериши учун зарурий ҳуқуқий асос яратилган эди. Унинг бажаришини ҳамда мамлакат иқтисо- диётини ишончи суғурта ҳимояси билан таъминлаш мақсадида мамлакати- миз Президентининг махсус фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча йирик (“Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзагросуғурта” ҳамда “Кафолат” ДАСК, “Мадад” СА ва бошқа) суғурта компанияларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган эди. Ўз вақтида қабул қилинган бу фармон ва қарорлар мамлакатимиз суғурта фаолиятини самарали йўлга қўйишга хизмат қилди. Республикамиздаги бир қатор вазирлик ва идоралар зиммасига суғурта ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур асосида 2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси
суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаси юклатилди. Мазкур ҳужжатда суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик, норматив-ҳуқуқий базасини халқаро амалиётга мувофиқ янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини, импорт-экспорт операция- лари суғурталаш, инсон ҳаётини узоқ муддатга суғурталаш, бу хизмат- нинг жамғарма турлари кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш кўзда тутилди. Шунингдек, қарорда шу соҳани ривожлантириш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурталашда кенг қатнашишини рағбатлантириш учун мол-мулкни ва ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари солиққа тортилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур масала 2008 йилнинг 1 январидан амалга киритилган Солиқ Кодексининг 31-боб, 179-моддасида, яъни “Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари” қисмининг 20, 21 бандларида меҳнат шартномаси бекор қилин-ганида энг кам иш ҳақининг 12 баробари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, давлат ижтимоий суғурталаш ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, хомиладорлик ва туғилиш нафақалари, бундан вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан, оиланинг бемор аъзосинипарваришлаш нафакалари) мустасно, шунингдек, хайрия ва экология жамгармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар хамда бошқа ёрдам турлари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг суғурта бўйича оладиган суммаларига солиқ солинмаслиги белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |