Ноишлаб чиқариш асосий фондлари эскирган қисмларининг ҳисобдан чиқарилиши, миқдорий ўсиши ва сифат жиҳатидан мукаммаллашуви ноишлаб чиқариш сармоя қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилади.
Сармоя қўйилмалари умумий даражаси кейинги йилларда маълум даражада камайди. Ижтимоий соҳа сармоя қўйилмалари давлат бюджети ҳисобидан, хўжалик ташкилотлари, жамоа хўжаликлари, ҳиссадорлик жамиятлари, саноат ва хусусий корхоналари, касаба уюшмалари ва бошқа жамиятлар, шунингдек, аҳоли ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Капитал қурилишни молиялаштиришда асосий ролни давлат бюджети ўйнайди. Шунингдек, корхоналар, бирлашмалар, жамоа хўжаликлари ижтимоий соҳа мақсадига мўлжалланган капитал қурилмаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бу мақсадлар учун ижтимоий маданий тадбирлар ва бошқа иқтисодий ривожлантириш фондларидан фойдалани-лади. Бунда жамоа хўжаликларининг ҳиссалари катта бўлмоқда. Чунки улар ўз ҳудудларида мактаблар, маиший хизмат корхоналари, участка амбула- ториялари қуришда актив иштирок этишмоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳаларида капитал қурилиш ишлари пудрат асосида олиб борилади. Шуни ҳам айтиш керакки, қурилишни хўжалик усули билан олиб бориш бу соҳалар фаолиятига хос эмас. Чунки меҳнат ресурслари ва моддий ресурслар йўқ. Бу усул ишлаб чиқариш корхоналари ва жамоа хўжаликлари учун мос бўлиб, болалар яслилари, мактаблар ва профилакто- риялар қурилишларида кенг қўлланилмоқда.
Янги замонавий, яхши ёритилган ижтимоий соҳа объектлари аҳоли учун қулайликлар яратиш билан бир қаторда малакали ходимларни ҳам талаб қилади, лекин бунинг учун кўп миқдорда харажат сарф бўлади. Ноишлаб чиқариш асосий фондлари сифатини ошириш сармоя қўйилмалари доимий ўсиб бориш даражасининг асосий омилидир.
Республикамиз ҳукумати ва Президентимиз И.А.Каримов мустақиллик йилларида ижтимоий соҳа ва моддий неъматлар ишлаб чиқариш тармоқлари ривожига алоҳида аҳамият бермоқдалар.
Ижтимоий соҳада моддий ресурсларнинг таркиби
Ижтимоий соҳа асосий фондлари мамлакатимиз миллий бойлигининг аҳамиятга молик қисмидир. Ҳозирда халқ хўжалигидаги асосий фондларнинг учдан бир қисми шу соҳага тўғри келади.
Моддий-техника асосининг қатъий ҳолда ўсиши соҳа учун характерли- дир. У асосий фондлар қийматининг доимий ўсиб бориши билан ифодала- нади. Ноишлаб чиқариш асосий фондлари моддий ишлаб чиқаришдагига нисбатан секин ўсмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш соҳасида асосий фондларнинг таркиби камайиб бормоқда. Бунинг турли сабаблари бор:
Биринчидан, ижтимоий соҳада бевосита инсонга хизмат кўрсатилади, бунда машиналарни қўллаш чегараланилади ва меҳнат буюмлашмайди. Бу ноишлаб чиқариш асосий фондларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши учун асосий омил деган маънони бермайди. Кўрсатилаётган техника воситаларидан фойдаланиш инсон касаллигига ташҳис қўйиш ва уни даволаш, илмий ижодий ва маданий-оқартув ишларини, маиший ва уй-жой хизматини кенгайтириш имкониятини яратади.
Иккинчидан ноишлаб чиқариш асосий фондларининг кўпайиши ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги, асосий капитал сиғимининг ўсиши ва фонд динамикасига боғлиқ. Ноишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш меҳнат унумдорлиги даражасининг ўсиши билан аниқланади. Иқтисодиёт инвестиция имкониятининг ўсиши капитал қўйилмалар самарадорлигининг ошиши, моддий ишлаб чиқаришда асосий фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши ижтимоий соҳа моддий-техника асосининг таъминоти кўпайиши учун шароит яратади. Натижада хизмат кўрсатиш соҳаларининг моддий ресурслар билан таъминланиши, биринчи навбатда асосий фондлар билан таъминланиш даражаси ортади. Бу эса ўз навбатида ижтимоий соҳа ходимлари меҳнатини оқилона ташкил қилишни ва аҳолининг хизматга бўлган эҳтиёжини тўла қондиришни таъминлайди.
Ноишлаб чиқариш асосий фондларининг аҳамияти бозор иқтисодиёти шароитида фақат сон жиҳатидан эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам мукаммалашади. Улар, биринчи навбатда, фан ва техникани янги ютуқлари асосида таъминланади. Масалан, давлат бошқаруви ходимлари фаолиятида ахборотларни йиғиш, сақлаш ишлари компьютер ёрдамида амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида лазер ва бошқа мураккаб техника қурилмаларидан фойдаланилмоқда.
Транспорт ва йўловчи ташиш транспорти воситалари доимий янги- ланилмоқда. Асосий фондлар сифатининг ошиб бориши қўшимча харажатлар талаб қилади. Бу янги ишга туширилаётган объектлар баҳосининг қимматлилигида кўринади.
Асосий фондлар динамикасининг қиймат шаклидаги кўриниши қуйидаги омиллар таъсири остида иқтисодий имкониятнинг, моддий ишлаб чиқаришнинг ўсиши, соҳаларда моддий ресурсга бўлган истеъмол фондларининг сифат жиҳатидан мукаммалашуви ва уларнинг ишлаб чиқа- ришга харажатларнинг ўзгариши натижасида шаклланади. Юқоридаги омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ижтимоий соҳа асосий фондларининг доимий ўсишига олиб келади.
Хизмат кўрсатиш соҳаларининг асосий фондлари таркиби барча тармоқларда ҳам бир хил эмас. Масалан: йўловчилар ташиш транспортида транспорт воситалари улуши юқори, уй-жой коммунал хизматида узатувчи қурилмаларнинг аҳамияти кўпроқ бўлади. Асосий фондлар орасида бинолар ва иншоатлар етакчи ўринни эгаллайди. Бу кўп жиҳатдан шу соҳалардан меҳнатнинг буюмлашмаслигидан, меҳнат жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаштириш чегаранланганлигидан келиб чиқади.
Ҳозирда соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида моддий техника базаси юқори даражада ўсмоқда. Соғлиқни сақлаш тармоғи моддий-техника базасининг ўсиши ўрни сонининг ўсишига боғлиқ. Ҳозирда поликлиника ва амбулаторияларнинг жамоаларга хусусий мулк сифатида сотилиши бу соҳада асосий фондларнинг ортишига сезиларли даражада таъсир қилмоқда.
Республикамизнинг кўпгина тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик даволаш маслаҳат хизмати кўрсатилмоқда. Тиш даволаш поликлиникалари-да, аёллар маслаҳатхоналарида бу ишлар яхши йўлга қўйилган. Уларда хўжалик ҳисобининг ўзига хос томони шифокорлар, тиббий ходимлар хизматига тўланадиган ҳақлар ва бошқариш харажатлари даромадлар ҳисобидан қопланади. Шунинг учун ҳам бу муассасаларда юқори малакали шифокорлар хизмат кўрсатади. Лекин ҳозирча хўжалик ҳисобидан даволаш муассасалари давлат рухсатисиз кенгайтирилиши, пуллик тиббий хизмат қатъий чегараланиши ва ташкилот томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Мамлакатимиздаги барча дорихоналар хўжалик ҳисобида иш юритиш- моқда. Сотиб олиш билан сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ дорихоналарнинг даромади бўлиб, давлат бюджетига солиқлар тўлагандан кейин қолган қисми фойда ҳисобланади ва у моддий-техника базасининг мустаҳкамлашга ва ижтимоий-маданий тадбирларга сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |