Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan



Download 1,06 Mb.
bet102/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Корпоратив шартнома нотижорат ташкилотларини маблағ билан таъминлашнинг нисбатан янги механизми бўлиб, у қўллаб-қувватлаш учун нафақат молиявий, балки моддий, ташкилий ва ахборот ресурсларини йўналтиришни ҳам назарда тутади. Бунда тижорат корхонаси билан нотижорат ташкилоти ўртасида бартер шартномаси тузилади. Энг аввало, молия ресурсларининг тақчиллигини эътиборга олсак, Ўзбекистондаги корхоналар ва нотижорат ташкилотларига бу шакл айниқса мос келади.
АҚШда муайян маҳаллий жамоалар бевосита манфаатдор бўлган лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатувчи ижтимоий фондлар жуда тез ривожланди. Фуқароларнинг ҳадялари ва хайр-эҳсонлари ижтимоий фондлар маблағларининг асосий манбаларидир. Ижтимоий фондларнинг донорлари ўз маблағлари сарфланадиган йўналишларни белгилаш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам мазкур фондлар маҳаллий манфаатларга юқори даражада йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
Ниҳоят, глобал миллий манфаатларни ифода этувчи жамғармалар Рокфеллер ва Форд фондлари АҚШда катта мавқега эга. Мазкур фондлар АҚШнинг ривожланишига ва умумбашарий тараққиётга катта таъсир кўрсатадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Одатда, булар инновацион лойиҳалардир.
Амалда барча турдаги фондларни шартли равишда беш типга ажратиш мумкин: давлат фондлари; воситачилик фондлари; хусусий фондлар: мустақил фондлар, қўшма фондлар; тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган фондлар; минтақавий, маҳаллий фондлар.
Давлат фондлари бу ўз давлати бюджетидан маблағ билан таъминланадиган фондлар. Бундай фондларга ЮСАИД мисол бўлиши мумкин. Воситачилик фондлари давлат фондлари ёки хусусий фондлардан маблағ билан таъминланадиган, маблағларни фонд ёки дастур талабларига жавоб берадиган даъвогарлар ўртасида тақсимлайдиган жамоат ташкилотлари. Бундай фондларга "Евросиё" фонди, ТАСИС дастури мисол бўлади. Хусусий фондлар давлат ва воситачилик фондларининг муқобилидир. Улар мустақил ёки қўшма бўлиши мумкин. Мустақил фондлар, одатда, жисмоний шахслар томонидан таъсис этилади (Сорос фонди, Конрад Аденауэр фонди, Форд фонди ва ҳ.к.) ва капитални жойлаштириш ҳисобига олинган дивидендлар ҳисобига фаолият кўрсатади. қўшма фондлар эса, одатда, компанияларнинг маблағларидан таъминланади (масалан, "Фольксваген" фонди) ва компаниялар фаолиятига яқин соҳалардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Тўғидан тўғри таъсир кўрсатадиган фондлар муайян лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун махсус ташкил этилади. Ўзбекистонда "Умид" жамрармаси тўғридан тўғри таъсир кўрсатадиган фонд ҳисобланади. Минтақавий ва маҳаллий фондлар муайян минтақа, шаҳар аҳолиси томонидан муайян минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилади.
Ўзбекистонда тузилган дастлабки нодавлат нотижорат ташкилотларидан бири Ишбилармон аёллар уюшмаси ўзининг ўн йиллик фаолияти давомида донор ташкилотлардан 15 млн. АҚШ долларидан ортиқ маблағни жалб қилди. Уюшма молиявий ресурслар манбаи сифатида ўз аъзоларининг қатьий белгиланган бадалларидан ҳам фойдаланади.
Ижтимоий менежментда ҳомийлик деганда бозорда ўз номи, муайян маҳсулоти ёки хизматларини тарғиб қилиш мақсадида тижорат сектори томонидан муайян нотижорат ташкилотига пул, товарлар ёки хизматлар тақдим этилиши тушунилади. Ҳомийлик - бу бизнес ва ижтимоий сектор ўртасида тузилган тижорат битими бўлиб, филантропиядан фарқ қилиб, расмий ҳамкорлик муносабатлари тизимидир.
Тижорат тузилмалари ижтимоий лойиҳаларга ўз маблағларини жойлаштиришига жуда кўп сабаблар туртки бўлади. Бундай сабаблар у ёки бу жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари таъсирида шаклланади.
Амалда кўриладиган билвосита наф қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: босма маҳсулотда логотипни жойлаштириш, бепул реклама кампанияси, матбуотни аккредитация қилиш, бепул чипталар, мижозлар учун алоҳида хизматлар кўрсатилиши, лойиҳа тақдимоти, матбуот конференциясидан кейин қабул, лойиҳа номида иштирок этиш, маркетинг ва реклама дастурлари. Ҳомийлар билан ишлашда муваффақиятга эришган нотижорат ташкилоти ўз бюджетининг 65% га яқинини мана шу манбадан таъминлаши мумкинлигини кўрсатади.
Ташқи муҳитга нисбатан фаол муносабатни шакллантириш тамойили ҳозирги замон нотижорат ташкилоти самарадорлигининг белгиларидан биридир. Муваффақиятли стратегиялар доимий ҳамкорлик тизими (аъзолик тизими)нинг афзалликларидан фойдаланади. Аъзолик тизимидан фойдаланиш бир пайтнинг ўзида бир нечта вазифаларни ҳал қилиш: ҳар ҳил тузилмалар минтақа ва шаҳар ҳокимият органлари, йирик корхоналар, тадбиркорлик тузилмалари, халқаро ҳамкорлар, оммавий ахборот воситалари, жамғармалар, жамоат ташкилотлари ва ҳоказолар билан ташкил ташкилий муносабатларга киришиш; фандрайзингнинг барқарор негизини яратиш; жамоада ижобий муҳитни сақлаш, ижодий ташаббус кўрсатилишига кўмаклашиш имконини беради.

    1. Download 1,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish