Toshkent moliya instituti bank ishi kafedrasi


Raqamli iqtisodiyot sharoitida bandlikning zamonaviy shakillarini joriy etish



Download 3,96 Mb.
bet3/5
Sana11.06.2022
Hajmi3,96 Mb.
#656678
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сапаров Абдулатиф курс иши

Raqamli iqtisodiyot sharoitida bandlikning zamonaviy shakillarini joriy etish
Рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этиш методологикуслубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида иш билан бандлик шаклларининг намоён бўлишида касбларнинг интеллектуаллашув хусусияти ҳамда унинг трансформациялашуви асосида эгилувчан иш билан бандликнинг таркиби, турлари ва эгилувчанликнинг сифат мезонлари такомиллашуви бўйича хулосалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 02 мартдаги 31-ич-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 01/00-04/07-5255-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш эгилувчан иш билан бандликнинг шаклларини таснифлаш асосида унинг замонавий турлари ва йўналишларини аниқлаш имконини берган; алоҳида кўринишдаги иш билан бандлик шаклланишини баҳолашнинг интеграл коэффициентлар градациясини турли мулкчилик ва ташкилийҳуқуқий шакллар шароитида қўллаш хусусиятлари асосида иқтисодиётнинг турли секторлари корхоналарида потенциал, компонентли ва реал норасмий иш билан бандликнинг экспресс баҳолашнинг такомиллаштирилган методикаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-ич-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 01/00-04/07-5255-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш турли хил мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларга асосланган корхоналар ҳамда ташкилотлар учун норасмий иш билан бандлик кўламини аниқлаш ва даражасини баҳолаш имконини берган; иш билан бандлик эгилувчанлиги кўлами ва даражасини тавсифловчи ҳамда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини ифодаловчи кўрсаткичларни стандартлаштириш асосида минтақаларда бандлик эгилувчанлиги даражасини интеграл баҳолашнинг такомиллаштирилган усулидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-ич-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурларини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 01/00-04/07-5255-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақаларда иш билан бандлик эгилувчанлигини таъминлаш бўйича фаол тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий даражада корхона ва ташкилотларда меҳнат ресурсларини бошқариш тизими самарадорлигининг асосланганлик даражасини ошириш имкониятини берган; миллий меҳнат бозорини ривожланиш тенденциялари ҳамда аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш асосида соҳани 2020-2025 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрларидан (иқтисодий фаол 12 аҳоли сони, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш натижасида бандлар сони, иқтисодиётнинг расмий секторида иш билан бандлар сони, иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, иқтисодиёт тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар улуши, республика бўйича минимал ойлик иш ҳақи миқдорларини истиқболлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-ич-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 01/00-04/07-5255-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2020-2025 йилларда меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши республикада аҳоли бандлиги даражасини 72,7 %га ва кичик тадбиркорлик (бизнес)да бандлар улушининг 18,8 %га ошишига имкон беради; иш берувчи, онлайн биржалар ва ходимлар ўртасидаги уч томонлама муносабатларга йўналтирилган масофавий иш билан бандлик тизими норасмий иш билан бандликни камайтириш, ижтимоий кафолатлар тизимини оптималлаштириш ва электрон платформаларни ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-ич-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 01/00-04/07-5255- сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш келгусида иш билан бандликка кўмаклашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаш-тириш асосида расмий секторда бандлар улушининг 1,2 %га ҳамда аҳоли даромадларидан олинадиган солиқлар улушининг 0,8 %га ошишига имкон беради. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 8 та, жумладан, 4 та республика ва 4 та халқаро илмий-амалий конференцияда муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 40 та илмий иш, шу жумладан, 2 та илмий монография, Web of Science базасида 1 та, SCOPUS базасида 4 та, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш бўйича тавсия этган илмий нашрларда 15 та мақола, жумладан, 10 таси республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, 4 та боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертация ишининг умумий ҳажми 235 бетни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Қўмита ўз фаолиятини доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида” ,“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ҳамда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб боради. Қўмита Марказий банкнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширувчи коллегиал органи ҳисобланади. Қўмита Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширишини таъминловчи таркибий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Қўмитанинг асосий вазифа ва функциялари: Қўмита қуйидаги вазифаларни амалга оширади: банк тизими барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш; банк назорати бўйича халқаро стандарт ва талабларга мувофиқ банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган назорат ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш; Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш, шу жумладан кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириб бориш; амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш. Қўмита қуйидаги ваколатларга эга: банк ташкил этишга дастлабки рухсат бериш, банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларда аудиторлик текширувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ҳамда аудитор малака сертификатларини бериш, чақириб олиш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш, дубликатларини бериш ҳамда қайта расмийлаштириш; Марказий банк Бошқаруви йиғилишлари муҳокамасига банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси, кредит бюролари фаолиятини ҳамда қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш, лицензияни чақириб олиш, тўхтатиб туриш, 2 бекор қилиш, дубликат бериш ҳамда қайта расмийлаштириш масалаларини киритиш; Марказий банк Бошқаруви муҳокамасига банкларни давлат рўйхатига олиш дафтарига, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрига киритиш ва чиқариш тўғрисидаги масалаларни киритиш; банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга рухсат бериш; банк акциядорлар (қатнашчилар) умумий йиғилишининг қарорига асосан қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклларида банкни қайта ташкил этишга рухсат бериш; банкларга чет элда ўз шўъба банкини, филиалини ва ваколатхонасини ташкил этишга, шунингдек чет эл банкларининг устав капиталида иштирок этишга рухсат бериш; Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва ташкил этишга рухсат бериш; банк Кенгаши ҳамда Бошқарувини ўзгартиришни, банкни қайта ташкил этишни талаб қилиш; аудиторлик ташкилотларига банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш, чақириб олиш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш, дубликат бериш ҳамда қайта расмийлаштириш; аудиторларга банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш
Банк назорати 100 йилдан ортиқ муддат давомида АҚШ да ва Ғарбий Европа давлатларида ўзининг қандай кўринишда бўли-шидан қатъий назар, шаклланиб келган эди.
Шу ўринда ривожланган давлатларда, хусусан Европа Итти-фоқи давлатларида, АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда банк назоратининг зарурлиги 1975 йилга келиб ўз аксини топди, яъни ривожланган давлатлар банк назоратини фақат молиявий секторда эмас, балки, умуман иқтисодиётда асосий роль ўйнашини тан олди-лар. Натижада банк назорати бўйича халқаро ташкилот "Базель қўмитаси" вужудга келди. Банкларнинг тизимли рискни келтириб чиқариши, бир-бири билан иқтисодий алоқада бўлган давлатларни ҳам иқтисодий инқироз ёқасига олиб келиши мумкин. Бу худди Лоренснинг "Капалак эффекти" назариясига ўхшайди. Унга кўра, Бразилияда қанот қоққан капалаклар Техасда торнадо бўлишига олиб келади. Бундай инқирозлар эҳтимолининг ортиши мам-лакатлар ўртасида минтақавий банк назоратини тузиш зарурлигини келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда банк назорати тизимини қуйидаги турларга бўлиш мумкин.


Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish