Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Субтропик ва тропик мевалар
. Субтропик—цитрус меваларга анжир, анор, 
хурмо; тропик меваларга банан, ананас, хурмо киради. Субтропик мевалар Ўрта 
Осиё республикалари етиштирилади, тропик мевалар эса бизнинг мамлокатимизда 
ўсмайди.
Цитрус экинларга апельсин, мандарин, лимон ва грейфрутлар киради.
Уларнинг ҳаммаси жуда мазали бўлиб, қанд моддаси (3 дан 9% гача), кислота 
(1 дан 6% гача), пектин, шунингдеқ минерал моддалар (кальций, фосфор каби) 
кўп, С витамини ва ундан бирмунча камроқ В, Р ва А витаминлари бор.
Цитрус мевалар табиий ҳолича истеъмол қилинади. Улардан шарбат, 
мураббо, желе, цукат, консерва (банкада), лимон кислотаси, пектин тайёрланади, 
улар ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам кўп ишлатилади; пустидан 
қандолат ва атторлик саноати учун қимматбаҳо, ҳушбўй эфир мойи олинади.
Апельсин
мевасининг эти юмшоқ ва пусти қизғиш
бўлади. Барча турдаги 
апельсинлар тузилиши ва пўстининг қалинлигига қараб, қалин ва юпқа пўстли, 
шаклига кўра, юмалоқ ва овалсимон; уруғининг бор-йўқлиги жиҳатидан уруғли ва 
уруғсиз; пишиш муддатига қараб, эртаги ва кечки; йирик-майдалиги жиҳатидан 
йирик ва ўртача ҳилларга бўлинади. Меванинг эти серсув, ширин ёки нордон 
таъмли; 9—13 тилимчадан иборат.
Савдога тушадиган апельсин янги,
қўнгир ёки оч қўнгир рангли, 
касалланмаган бўлиши лозим; йирик-майдалиги жиҳатидан меванинг кундаланг 
диаметри камида 50 
мм
бўлиши керақ
Кўкимтирроқ, сал жигар ранг доғи
бор, қўлли замбуруғча изи бўлган ва 
бошқа нуқсонли апельсинларни ҳам сотиш мумкин, лекин мазкур ғуборларнинг 
даражаси стандарт билан чекланади. Апельсин товар навларига бўлинмайди.
Мандариннинг
меваси ясси - шарсимон ёки шарсимон шаклда; қўнгир ёки тўқ 
қўнгир рангли, эти серсув, 9—12 тилимчадан иборат, ширин ёки нордон таъмли, 
ҳушбўй ҳидли, уруғлик ёки уруғсиз бўлади.
Сарҳил мандарин бўлиқ ўзига хос рангли, заха емаган ва касалланмаган, 
кундаланг диаметри камида 38 
мм
бўлади.


Бушроқ, лекин пишмаган, сал кўкиш, жигар ранг доғли
ва баъзи бошқа 
нуқсонли мандаринларни ҳам сотиш мумкин. Мандарин товар навларига 
бўлинмайди.
Лимон уч
группага бўлинади: нордон (ҳақиқий, типик), нордонроқ ва чучуқ 
Нордон лимон кўп етиштирилади.
Лимонлар: шаклига кўра овалсимон ва тухумсимон, баъзан юмалоқ; уруғи 
бор-йўқлигига қараб - уруғли ва уруғсиз; пўстининг тузилишига кўра силлиқ ва 
ғадир-будур бўлади. Лимоннинг эти қумоқ-қумоқ, оч сариқ рангли, серсув, 7—13 
та тилимчадан иборат.
Янги сара лимон соғ,
силлиқ ёки ғадир-будир сиртли, тўғри шаклли, оч яшил, 
оч сариқ ёки сариқ рангли, заҳасиз ва касалланмаган лимонлардир. Бундай 
меваларнинг кундаланг диаметри камида 42 
мм
бўлади.
Лимон товар навларига бўлинмайди. У мевасининг энг йўғон қисми 
кундаланг диаметрига қараб беш группага бўлинади:
1) 70 
мм
ва ундан ортиқ; 
2) 70 мм
дан 60 
мм
гача; 3) 60 
мм
дан 51 
мм
гача; 4) 
51 
мм
дан 45 
мм.
гача ва 5) 45 
мм
дан 32 
мм 
гача.
Анжир
серэт, юмалоқ, ясси ёки ноксимон шаклларда бўлади. Мевасининг 
пўсти майин ёки дағал, сариқ, қизғиш
ёки тўқ бинафша рангли; анжирнинг эти 
серсув ва жуда ширин. Янги анжирда 13% қанд, анчагина миқдорда темир ва 
кальций тузлари, кўпгина каротин ва С витамини бор. Таркибига кўра, анжир 
меваси фақат тўйимлигина эмас, шифобаҳш ҳусусиятга ҳам эга. Уни меъда ва кам 
қонлилик касалига учраган кишиларга истеъмол қилиш тавсия этилади. Анжирдан 
мураббо, повидло, жем тайёрланади, лекин у асосан, қоқи қилинади. Қоқиси 
майдаланиб кофели ичимликлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Анжир тез бузилади, уни бир кундан ортиқ сақлаб бўлмайди.
Анор
шарсимон шаклли, қизил ёки сариқ рангли, қаттиқ пўст билан 
қопланган. Меванинг ичи уячаларга бўлинган бўлиб, унга ёқимли аччиқ-чучук 
таъмли серсув эт билан ўралган уруғи жойлашган. Анор этининг таркибида ўртача 
10—15% қанд, 3— 4% кислоталар. С, А витаминлари ва бошқа моддалар бор.
Анор табиийлигича ейилади, шунингдеқ шарбат, сироп, морожний, спиртсиз 
ичимликлар тайёрлашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Анор суви 
ташналикни қондиради, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди ва иштахани очади, 
шунингдеқ шифобахшлик хусусиятларига ҳам эга.
Анор меваси 0—6°С ҳароратда 6 ойгача яхши сақланади.
Хурмо
тўйимли ва ширин мева. Пишган хурмода 14 дан 24% гача қанд, 
асосан, глюкоза ва фруктоза бор, у кислотаси камлиги ва С витаминига бойлиги 
билан барча мевалардан фарқ қилади. Бу меванинг таркибида каротин ва темир 
бирикмаси ҳам бор. Ошловчи моддалар кўп бўлганлиги учун яхши пишмаган 
хурмонинг таъми нордон ва тиш қамаштирадиган бўлади.


Хурмо мевасининг оғирлиги 100 дан 500 
г
гача, шакли ҳилма-ҳил; пўсти оч 
сариқ, сарғиш-қизил ёки қизил рангли; серсув ва ширин, эти сариқ, тўқ қизил ёки 
қорамтир рангли, желесимон консистенцияли. Хурмо табиийлигича ва консерва 
ҳолида истеъмол қилинади. У узоқ сақланмайди, шу сабабли тез истеъмолга 
чиқарилади, узоқ сақлашга мўлжалланган хурмо музлатилади.
Банан. У тропик иқлимли мамлокатлардан келтирилади. Бананнинг меваси 
15—20 
см
узунликда, ловиясимон шаклда, кобиғгасимон сиртли, сомон рангли 
сариқ, унсимон майда, ширин ва ҳушбўй эти пўстидан осон ажралади, мевада 20% 
гача қанд буладй. Банан табиийлигича ейилади.
Ананас
ҳам банан сингари бизга тропик иқлимли мамлокатлардан 
келтирилади. Мевасининг эти серсув, сариқ қўнгир рангли, нордон таъмли, ўта 
ҳушбўй, таркибида қанд кўп (12—15%), ҳамда 0,6—1,2% кислота бор. А, В, С 
витаминларига бой. Ананас табиийлигича ва консерва ҳолида истеъмол қилинади.
Хурмо қоқu—
Африка, Хиндистон ва Жанубий Америкада ўсадиган хурмо 
пальмасининг меваси, чузиқроқ овалсимон шаклли, узунлиги 4—5 
см.
Тузилишига кўра данакли мевалар қаторига киради. Эзилган мевасида 60—62% 
қанд (сахароза, фруктоза, глюкоза), озроқ оқсил (2% гача) ва С витамини буладй.
Хурмо қоқи савдога эзиб прессланган ҳолда чиқарилади. У жигар ранг-сариқ 
рангли, ялтироқ силлиқ пўстли; эти данакли хурмога қараганда ширин, серсувдир, 
туриб қолган, эзилган хурмо қоқининг эти сувсизланиб -сирти буришиб қолади. 
Эзилган, прессланган хурмо қоқи бир йилгача сақланиши мумкин.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish