Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Сули ёрмаси
.
Сули дони пўстли, оқ, сариқ ёки қора рангли дугсимон, 
игнасимон ёки ноксимон шаклда бўлади. Сули донида, оқсил ва крахмалдан 
ташқари, ёғ кўп, шу туфайли у ўта тўйимли, бироқ ўртача таъми ва яхши 
сақланмаслиги унинг қимматини пасайтиради. Хўжаликка мўлжалланишига қараб 
сули озуқа-ембоп ҳамда ёрмабоп ҳилларга бўлинади.
Ёрмабоп сулидан буғланиб силлиқланган бутун ёрма, яссиланган сули ёрма, 
сули парчалари ҳамда талқони ишлаб чиқарилади.
Буғланиб силлиқланган бутун сули ёрмаси
гул парда ва қисман мевали ва 
уруғлик қобиғидан тозаланган, мўртакларидан холи бўлган бутун сули донидир. 
Сули ёрмасини ҳосил қилишда, одатда, сули буғланади. Буғлаш ёрманинг 
таъмини яхшилайди ва сақлаганда чидамлилигини оширади.


Бу ёрма сифатига қараб олий ва 1-навларга бўлинади. Олий нав ёрмада 
камида 99%, 1-навда 98,5% яхши сифатли ядро бўлади.
Яссиланган сули ёрмаси
майдаланмай буғланиб силлиқланган ёрмани нав 
шаклидаги тарамлаш вальцларида босиб ҳосил қилинади. Бу ёрма ҳам сифатига 
қараб олий ва 1-навларга бўлинади. Олий навда ёрма камида 99%, 1-навида 98,5% 
яхши сифатли ядро бўлади. Узоқ сақлашга мўлжалланган ёрманинг намлиги 
12,5%, кундалик истеъмолга мўлжалланганида эса 14% бўлади.
Сули парчалари
(герқўлес) майдаланмай силлиқланган олий нав сулини 
буғлаш, кейин қуритиш йўли билан ҳосил қилинади. Унинг ранги сарримтир оқ, 
намлиги 12%. Сули парчалари навларга бўлинмайди. Сули парчаси кўпи билан 20 
мин
да пишиши лозим
Сули ёрмасида 12—16% оқсил, 60—65% крахмал, 6—8% ёғлар, 2% қанд, 
фосфор, калий, кальций, темир ва бошқа моддалар бўлади.
Маккажўҳори ёрмаси.
Маккажўҳори тишсимон, ярим тишсимон, оқ тош, 
ёрилувчи, гуручли ва крахмалли турларга бўлинади. Маккажўҳори дони оқ ва 
сариқ, баъзан қизил ва кўк рангда бўлади.
Маккажўҳори
ёрмаси
ишлов
бериш
усулига
қараб, 
силлиқланган Маккажўҳори ёрмаси,
майдаланган
маккажўҳори 
ёрмаси
ва
маккажўҳори парчаларига бўлинади.
Силлиқланган маккажўҳори ёрмаси
қобиқ ва мўртагидан тозаланган ёрилувчи 
ва 
оқ 
тош 
маккажўҳорининг 
майдаланган 
ядросидир; 
Донасининг 
йирикмайдалигига қараб ёрма беш номерга бўлинади. 1-, 2-ва 3-номерлар йириқ 
4-ва 5номерлар эса майда бўлади.
Майдаланган маккажўҳори ёрмаси
қобиқ ва мўртагидан тозаланиб 
майдаланган ярим тишсимон ва тишсимон оқ ва сариқ маккажўҳоридир. 
Донасининг майда-йириклигига қараб ёрма уч номерга бўлинади (йириқ ўрта ва 
майда).
Маккажўҳори ёрмаси навларга бўлинмайди, намлиги 15%.
Маккажўҳори парчалари
оқ гуручсимон маккажўҳоридан ишлаб чиқарилади. 
Бу жухори қобиғи ва мўртагидан тозаланиб, кейин янчилади. Уни шакар 
шарбатида туз ва солод экстракти қўшиб қайнатилади. Пишган юмшоқ ёрма 
яссиланиб қизаргунча қовурилади. Маккажўҳори парчаси навларга бўлинмайди.
Маккажўҳори ёрмасида, оқсил ва витаминлар кам бўлганлигидан, озиқлик 
қиммати ҳам юқори эмасдир.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish