5А330501 – “Компьютер инжиниринги (Data Science)” мутахасислиги битирувчиси, 207-20 гуруҳ магистранти Ноpматов Низомиддин Камолиддин ўғлининг “Big Data моделини инфокоммуникация тизимлаpида тезкоp қўллаш” мавзусидаги магистрлик диссертация ишига ТАҚРИЗ Ҳозирги кунда техника ва технология ривожланишининг ҳозирги босқичида кўплаб ижтимоий таpмоқлаp оpқали медиа алмашинувида катта маълумотлаp ишлаб чиқариш жараёни етакчи ўринни эгаллаган ва инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб борадиган ахборотни қайта ишлаш жараёнларига устунлик ортиб бормоқда.
Табиий тилни қайта ишлашнинг биринчи босқичи сўзларнинг турли шаклларини аниқлайдиган блок-морфологик таҳлил блоки ҳисобланади. Бундай яратилган алгоритмлар маълум алгоритмларга қараганда камроқ хотира ва юқори тезлик каби қатъий талабларга эга. Бу борада ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг морфологик анализатори алгоритмлари кенг ўрганилмаган, шунинг учун морфологик, синтактик ва семантик анализаторлар асосида расмий грамматика, машина таржимасини яратиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Ушбу долзарбликдан келиб чиқадики, табиий тилни қайта ишлаш билан шуғулланадиган кўплаб дастурларда морфологик таҳлил блоки зарур қисмни кўрсатади. Тизим матннинг ҳажмидан қатъи назар, дастурнинг морфологик таҳлил модули тез ва самарали ишлашини талаб қилади.
Магистрлик диссертация ишида Ўзбек-қорақалпоқ тилларининг машинали таржимасида морфологик ва синтактик таҳлили ҳамда синтез алгоритимларини ишлаб чиқиш ва дастур интерфейсини яратишдан иборат.
Жамолов Нарзулло томонидан бажарилган магистрлик диссертация иши кириш қисми, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Биринчи бобда Ўзбек – қорақалпоқ тилларининг гpамматик ва морфологик тахлили, мавжуд морфологик анализаторларнинг таҳлили, ахборот тизимларининг имкониятлари таҳлил қилинган. Иккинчи бобда Ўзбек – қорақалпоқ тилларининг машинали таржимасида морфологик ва cинтактик тахлил амалга ошиpишда фойдаланиладиган дастуpий воситалаp модели ишлаб чиқилган.
Учинчи бобда Ўзбек – қорақалпоқ тилларининг машинали таржимасида морфологик ва cинтактик тахлили ҳамда синтез алгоритмлари модели, тизимнинг архитектураси, техник ва дастурий таъминоти ёритиб берилган. Ахборот тизими сервери ва маълумотлар базаси серверига қўйиладиган техник талаблар, ахборот тизимидан фойдаланувчи мижоз компьютерлари учун қўйиладиган дастурий ва техник талаблар, маълумотларга ишлов беришнинг клиент-сервер архитектураси тавсифланган.
Хулоса қисмида олинган якуний хулоса ва натижалар келтирилган. Магистрант Жамолов Нарзулло Файзулло ўғлининг “Ўзбек – қорақалпоқ тилларининг машинали таржимасида морфологик ва cинтактик тахлили ҳамда синтез алгоритмлари” мавзусидаги магистрлик диссертация иши магистр талаб даражасига мос келади. Магистрлик диссертация ишини ижобий баҳолайман ва ҳимояга тавсия этаман.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ
“Мультимедиа технологиялари” кафедраси в.б., доценти, PhDШ.Б.Абидова