Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институтининг бухоро филиали



Download 11,22 Mb.
bet11/19
Sana26.02.2022
Hajmi11,22 Mb.
#472653
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Тавсиянома

2.2.1-жадвал
Тажриба ва назорат далаларида бажарилган агротехник ишлар.



Тартиб №

Агротехник тадбирлар

Ўтказиш муддати

1

Кузги шудгорлаш

12 ноябр 2020 й.

2

Ерни текислаш

15 ноябрь 2020 й.

3

Шўр ювиш учун чил олиш

30 ноябрь 2020 й.

4

Шўр ювиш

феврал-март

5

Бороналаш

18 апрел 2021 й.

6

Аммофос ўғитини солиш (100 кг/га. соф ҳолда)

18 апрель 2021 й

7

Чизеллаш бороналаш

19 апрель 2021 й.

8

Экиш

20 апрель 2021 й.

9

Ғўзани униб чиқиши

26-28 апрель 2021 й.

10

I-Культивация

12 май 2021 й.

11

Бегона ўтларга қарши чопиқ

12 май 2021 й.

12

Ягоналаш

12-13 май 2021 й.

13

II- Культивация

28 май 2021 й.

14

Бегона ўтларга қарши чопиқ

30 май 2021 й.

15

Минерал ўғит билан озиқлантириш

I-18. 04, II-22.05, III-18.06

16

Чилпиш

2 август 2021 й.

17

Дефолиация

5 сентябр 2021 й.

18

Теримлар
1
2
3

10 сентябр 2021 й


26 сентябр 2021 й
10 октябр 2021 й

III. БОБ. ТАЖРИБА ИШЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИ
§ 3.1 Тажриба даласи тупроғининг унумдорлиги
Тадқиқотлар бошланиш даврида тажриба даласида тупроқ унумдорлигини баҳолаш бўйича тупроқ намуналари олиниб, лабораторияда агрокимёвий таҳлилидан ўтказилди
3.1.1-жадвал.
Тажриба даласини тупроғининг агрокимёвий кўрсаткичлари.



Қатламлар, см

Чиринди, %

Умумий захира, %

Ҳаракатдаги, мг/кг

Азот

Фосфор

N-No3

P2 O5

K2 O

0-40

0,844

0,070

0,143

25,4

42,4

202,6

40-68

0,781

0,068

0,122

17,5

39,2

200,8

68-109

0,654

0,058

0,084

18,2

35,8

182,5

109-172

0,591

0,044

0,146

11,8

30,7

175,6

4.1.1-жадвал маълумотларини кўрсатишича чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда (0-40 см) 0,844 % ни ҳайдалма қатлам остида эса (40-68 см) 0,781 % ни ташкил қилди. Азот умумий захира миқдори ҳайдалма қатламда (0-40 см) 0,070 % ни, умумий фосфор миқдори эса 0,143 % ни ташкил қилди.



3.1.1-расм. Озуқа моддаларини аниқлаш мақсадидиа тупроқ намуналарининг олиниши.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатдики, тажриба майдонларининг ҳайдалма қатлами (0-40 см) ҳаракатчан фосфор бўйича қабул қилинган шкалага асосан «ўртача» таъминланган ва ҳаракатчан калий бўйича эса «ўртача» таъминланганлиги аниқланди.
§ 3.2. Тажриба даласи тупроғининг механик таркиби.
Ғўза тажриба ишлаб чиқариш даласида тажриба ўтказишдан олдин тупроқни тўла профилда кесиб, ковлаб кўрилди. Тупроқнинг сизот сувларигача бўлган қалинлигининг морфологик баёни 4.2.1- жадвалда акс эттирилган.
Тупроқ кесмаси Бухоро вилояти Когон туманидаги Хўжаякшаба мфй ҳудудидаги пахта майдонига, хўжалик йўлидан 20 м жануб томон йўналиши бўйича олинди.
3.2.1- жадвал
Генетик горизонтлар бўйича тупроқ тавсифномаси

Генетик қатлам, см

Тупроқ морфологик тавсифи

0-40

- тўқ кул рангли, аниқ ажралиб турувчи ҳайдалма қатлам, қатлам агроирригация ётқизиқларидан ташкил топган, ўртача қумоқ, донадор, кам зичлашган, тупроқ жониворларининг излари сезилмайди, ғўзапоя ва бегона ўт пояларининг қисман чириган ва чиримаган қолдиқлари мавжуд.

40-68

- ҳайдалма қатлам ости, агроирригация ётқизиқларидан ташкил топган, кулранг, ўртача қумоқ, донадорлик даражаси жуда паст, зичлашган, сезиларли даражада намланган, кўп йиллик бегона ўт илдизлари тарқалган.

68-109

- агроирригация ётқизиқларидан ташкил топган оч кул ранг, сарғиш ва қисман қизғиш рангли чизиқчали жинслар учрайди. Кам зичлашган, намлик даражаси юқоридаги қатламга нисбатан анча баланд.

109-172

- агроирригация ётқизиқларининг остки қатлами, сур қўнғир рангли, ўрта қумоқ, зичлашган, намлик даражаси юкори. Пастки қатламда сизот суви тўпланган.

Тупроқнинг механик таркиби суғориладиган деҳқончилик шароитида катта аҳамиятга эга. Тупроқнинг сув, озиқа, ҳаво ва иссиқлик режимлари, экинларни суғориш меъёрлари, муддатлари ва суғориш сонлари, ерга ишлов бериш каби тадбирлар тупроқнинг механик таркибини ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Тупроқнинг механик таркиби турли катталикдаги, тупроқ заррачаларининг (1 мм дан <0,001 мм заррачалар) ва 0,01 мм заррачаларнинг умумий миқдори билан белгиланади.


3.2.2-жадвал
Тажриба даласи тупроғининг механик таркиби.

Тупроқ қатлами см

Тупроқ заррачалари (мм) ва миқдори, %

Н.А. Качинский бўйича

1-0,25

0,25-0,1

0,1-0,05

0,05-0,01

0,01-0,005

0,005-0,001

<0,001

<0,01 мм заррачаларнинг миқдори

0-40

1,73

15,17

14,20

25,80

13,60

10,36

11,14

38,1

ўрта қумоқ

40-68

0,83

11,51

15,90

26,80

13,17

12,20

11,60

39,97

ўрта қумоқ

68-109

0,97

12,10

16,75

26,13

13,21

10,10

11,73

39,04

ўрта қумоқ

109-172

1,17

12,28

17,14

28,28

12,60

11,73

10,80

39,13

ўрта қумоқ

Тупроқнинг механик таркиби Н.А.Качинский классификацияси бўйича баҳоланади. Бундай заррачали тупроқлар Н.А.Качинскийнинг классификацияси бўйича ўрта қумоқ тупроқлар ҳисобланади.




§ 3.3 Тажриба даласи тупроғининнг ҳажмий оғирлиги.
Тажриба далаларида тупроқнинг сув-физик хоссаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратдик. Тупроқ ҳайдов қатламининг тузилишини белгиловчи асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, унинг ҳажмий оғирлиги ҳисобланади.
3.3.1.1-жадвал.
Тажриба даласи тупроғининг ҳажмий оғирлигининг вегетация давомида ўзгариши, г/см3

Қатламлар, см

Тупроқ ҳажмий оғирлиги, г/см3

Вегетация бошида

Вегетация охирида

В-1

В-2

0-30

1,24

1,28

1,26

30-50

1,32

1,36

1,34

50-100

1,33

1,35

1,34

0-50

1,34

1,38

1,36

0-70

1,35

1,38

1,36

0-100

1,34

1,36

1,35

Вегетация охирига бориб, далани экишга тайёрлаш, экиш, культивация қилиш, эгат олиш ва ундан кейин бажариладиган агротехника тадбирларини амалга ошириш, суғориш усуллари ва тартибларининг ҳамда трактор-механизимларни кириши тупроқнинг зичланишига турлича таъсир этиши натижасида ҳамма вариантларда тупроқнинг ҳажмий оғирлигининг ортиши кузатилди. 1-назорат вариантда тупроқнинг ҳажмий оғирлиги ҳайдаладиган (0-30 см) қатламда 1,28 г/см3, ҳайдаладиган қатлам остидаги (30-50 см) 1,36 г/см3 ва 0-100 см қатламда 1,34 г/см3 ни ташкил қилди ҳамда тупроқнинг ҳажмий оғирлиги 0,02-0,04 г/см3 га, яъни энг юқори миқдорга ортди. Паст босимли томчилатиб суғорилган 2-вариантда тупроқнинг ҳажмий оғирлиги ҳайдаладиган 0-30 см қатламда 1,25 г/см3 ни, ҳайдав ости (30-50 см) қатламда 1,34 г/см3 ва 0-100 см қатламда 1,35 г/см3 ни ташкил қилди ҳамда тупроқнинг ҳажмий оғирлиги 0,01-0,02 г/см3 га, яъни энг кам миқдорда ортди.


Ғўзанинг вегетация даврида мавсумий суғоришлар ва агротехник тадбирлар (культивация қилиш, эгат олиш, ўғитлаш, бегона ўтларга қарши дорилашни) амалга ошириш учун трактор ва механизимлардан фойдаланиш тупроқни зичлашишига олиб келди.


§ 3.3.2. Тажриба даласи тупроғининг чекланган дала нам сиғими.

Тупроқ намлик сиғими деганда ўз таркибида маьлум миқдорда сувни сингдириш ва ушлаб туриш қобилияти тушунилади. Тупроқда сувни сақлаш ҳолати, кучи ва шароитига боғлиқ намлик сиғими қуйидагича: максимал адсорбцион намлик сиғими, максимал молекуляр, капилляр, дала ва тўлиқ нам сиғимларига ажралади.

3.3.2.1- жадвал


Тажриба далалари тупроғининг чекланган дала нам сиғими.

Тупроқ қатламлари, см

Чекланган дала нам сиғими тупроқ оғирлигига нисбатан, % да

0-50

19,5

0-70

20,2

0-100

19,8

Тажриба даласида тупроқнинг чекланган дала нам сиғими бўйича олинган натижалар (4.3.2.1-жадвал) га кўра, тупроқнинг 0-50 см қатламида тупроқ массасига нисбатан 19,5 % ташкил қилган бўлса, тупроқнинг 0-100 см қатламида чекланган дала нам сиғими қуруқ тупроқ оғирлигига нисбатан 19,8 % ни ташкил этди.
§ 3.3.3. Тажриба даласи тупроғининг сув ўтказувчанлиги.
Сув ўтказувчанлик тупроқнинг муҳим сув-физик хусусиятларидан бири бўлиб, у тупроқнинг сувни сингдириш ва пастки қатламларга ўтказиш қобилиятини тавсифлайди – ушбу жараён фильтрация деб тушунилади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг механик таркиби, структураси, чиринди миқдори, қовушмаси ва шўртоблик даражасига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Тадқиқот олиб борилган ўтлоқи тупроқлар ўртача сув ўтказувчанликка эга бўлиб, ҳар хил суғориш режимлари таъсирида унинг қийматлари вариантлар бўйича турли миқдорларни ташкил этди.
Тупроқ сув ўтказувчанлиги тупроқ гранулометрик таркиби ва кимёвий хоссасига унинг структура ҳолатига, зичлиги, ғоваклиги, намлик ҳамда намланиш давомийлигига боғлиқ. Сув ўтказувчанлик оғир қумоқ механик гранулометрик таркибли тупроқларда ҳамиша енгил тупроқларга нисбатан паст бўлади. Сув ўтказувчанлик вақт бирлиги ичида тупроқ кўндаланг кесим юзаси орқали ўтказадиган сув ҳажмига боғлиқ ўзгаради. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги тадқиқот ўтказилган тажриба даласида ғўза вегетациянинг бошланишида ва охирида аниқланди.

Download 11,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish