Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институтининг бухоро филиали



Download 11,22 Mb.
bet10/19
Sana26.02.2022
Hajmi11,22 Mb.
#472653
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Тавсиянома

Жами




83,1

Бухоро вилояти шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда 2020 йил сентябр ойидан 2021 йилнинг май ойигача бўлган даврда ёғган ёғин миқдори бўйича маълумотлар таҳлилини кўрадиган бўлсак, ёғин миқдорининг асосий қисми феврал ҳамда март ойларига тўғри келди. Бу мавсумда ҳаво ҳарорати баҳор ойларига нисбатан пастроқ бўлиб, экинларни ўсиб-ривожланиши ушбу ойларда жуда секин бўлади ҳамда сувга бўлган талаби ҳам камроқ ҳисобланади. Баҳор ойларидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиб бориши билан бирга экинларни ўсиб-ривожланиши жадаллашади ҳамда сувга бўлган талаби ҳам ортиб боради. Натижада экинларни суғоришга талаб ортиши сабабли сунъий суғориш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Бизнинг кузатувларда Бухоро вилоятининг шўрланган ва шўрланишга мойил тупроқлари шароитида ғўзани томчилатиб суғоришда май ойининг охри ва июн ойининг бошида суғориш ишлари олиб борилди. Ғўзанинг ўсиб-ривожланиши даврида ойлар бўйича ёғингарчилик миқдори 1.5.2-расмда келтирилган.



2.5.2-расм: Куз қиш ойларида ёғган ёғин миқдори.


II. БОБ. ТАЖРИБА ТИЗИМИ, ШАРОИТЛАРИ ВА УСЛУБИЯТИ
§ 2.1. Тадқиқотлар услуби ва тажриба тизими.
Тадқиқотлар юқорида келтирилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун Бухоро вилоятининг сув танқис бўлган ҳудудларида ғўзани томчилатиб суғориш технологияси асосида етиштириш бўйича дала тажрибалари олиб борилди. Бухоро вилояти учун районлаштирилган «Бухоро-102» ғўза навичигити махсус Хитой технологияси асосида қўшқатор плёнка остида ҳамда ананавий экиш схемаси 90/90 см.назорат сифатида солиштириш мақсадида экилиб илмий тадқиқотлар олиб борилди.
2.1.1-жадвал
Дала тажрибалари қуйидаги тизимда амалга оширилди



Вариант

Суғориш усули ва экин етиштириш технологияси

Йиллик ўғитлар меъёри, кг/га

N

Р

К


Эгатлаб суғориш (назорат)

Фактик ўлчовлар


Томчилатиб суғориш технологияси

250

175

100

Тажриба вариантлари учта қайтарилиқларда амалга оширилди ва суғоришлар ҳудудлар учун ЎзПИТИ олимлпри томонидан тавсия қилинган суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС нисбатан 70-80-65 % тартибда амалга оширилди. Назорат вариантида ғўза етиштиришда шу минтақа учун қўлланиладиган агротехнологиялардан (шудгорлаш, шўр ювиш, нам тўплаш учун суғориш, ерга экишдан олдин ишлов бериш, экиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш, бегона ўтларга қарши курашиш ва ҳ.к) фойдаланилди.


Тажриба вариантларида эса экинларни етиштириш бўйича қабул қилинган агротехнологияларнинг айрим элементлари (экиш тизими – қатор ораси, кўчат қалинлиги, культивация сонининг камайиши, сув ва минерал ўғитларни ўсимликлар талаби бўйича томчилатиб суғориш ускуналари орқали бериш) такомиллаштирилади.
Тажрибаларда ҳам барча илмий тадқиқот ишлари (турли анализлар, ўлчаш ишлари, фенологик кузатишлар) синовдан ўтган ва қабул қилинган услублар асосида олиб борилди.
Тажриба даласида қуйидаги кузатувлар ва изланишлар олиб борилди:
- тажриба даласининг тупроқ шароитини ўрганиш. Бунинг учун уруғ экишдан олдин тажриба даласида сизот сувларининг чуқурлигигача тўла тупроқ кесими ковланди, кесимнинг генетик қатламларидан тупроқ намуналари олинди ва лаборатория шароитида унинг механик таркиби, тупроқдаги озиқа моддалардан гумус, азот, фосфор ва калий, ҳамда тупроқ таркибидаги тузлар аниқланди;
- тажриба даласи тупроғининг ҳажмий оғирлиги, ҳар йили вегетация бошида ва охирида 0-100 см қатлам бўйича баландлиги 10 см бўлган пўлат цилиндр ёрдамида аниқланди;
- тажриба даласи тупроғининг сув ўтказувчанлиги, ҳар йили вегетация бошида ва охирида Нестеров услубига асосланган цилиндрик доира бўйича аниқланди;
- тажриба даласи тупроғининг дала нам сиғими, дала тажрибаси бошланишидан олдин Розов услубига кўра, 2х2 м ўлчамдаги майдончага 2000-3000 м3 ҳажмда сув тўлдириш орқали ҳар 10 см дан 0-100 см чуқурликгача аниқланди;
- тажриба даласи сизот сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлиги ва минералланиш даражасини ўрганиш. Бунинг учун иккинчи кайтарилиқнинг барча вариантларида кузатув қудуқлари ўрнатилади ҳамда назорат даласига ҳам кузатув қудуғи ўрнатилди. Ҳар сафар суғоришдан олдин ва ундан кейин кузатув қудуқларидан махсус мосламалар ёрдамида ер ости суви намуналари олинди ва лаборатория шароитида унинг таркибидаги тузларнинг (қуруқ қолдиқ ва хлор-ион) миқдорлари аниқланди. Кузатув қудуқларидаги ер ости сизот сувларининг сатҳ чуқурликлари ҳар 10 кунда ўлчаб борилди;
- тажриба даласи тупроғи намлигининг ўзгариши вегетация бошида ва охирида сизот сувлари сатҳигача, суғоришдан олдин ва кейин (3-кун) 0-10 сантиметрдан олинган тупроқ намуналарини термостатда 6 соат давомида 105 0С да қуритиш ва тортиш услубида ўрганилди;
- назорат даласида сув сарфлари «Чипполетти» (0,75м) сув ўлчагичи ёрдамида ўлчаниб, жадвалга мувофиқ ҳисоблаш йўли орқали аниқланди;
- тажриба даласи тупроғининг шўрланиш даражасини аниқлаш учун тажрибанинг барча вариантларида вегетация даврининг бошида ва охирида тупроқнинг 0-100 см қатламининг ҳар 0-10 см да тупроқ намуналари олиниб, лаборатория шароитида уларнинг таркибидаги тузларнинг (қуруқ қолдиқ ва хлор-ион) миқдорлари аниқланди;
- тажриба далаларида етиштирилаётган ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши бўйича кузатувлар ЎзПИТИ олимлари томонидан қабул қилинган услубиятга асосан олиб борилди:
- ғўзани қалинлиги ягона қилингандан кейин ва вегетация охирида аниқланади;
- 1-июнга бўлган ғўзанинг бўйи ва чин баргларининг сони ҳисобланди;
- 1-июлга бўлган ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари сони ва гуллари ҳисобланди;
- 1-августга бўлган ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари ва кўсаклар сони ҳисобланди;
- 1-сентябрга бўлган ғўзанинг бўйи, кўсаклар сони ва очилган кўсаклар сони ҳисобланди;
– ғўза ҳосилини математик ишлов бериш В.П. Перегудовнинг дала тажрибаларини қайтаришлар услубига асосланган дисперсион (сочилма) таҳлил услуби бўйича Реntium-4 компьютерида математик ишловдан ўтказилди;
Тажриба ва назорат далаларида ғўза ва кузги буғдойни етиштириш агротехникаси мазкур тупроқ-иқлим шароитига (ЎзПИТИ) мутахассислари тақдим этган агротавсиялар ҳамда деҳқончилик тизими асосида амалга оширилди. Бунинг учун тажриба ва назорат далаларида амалиётда қўлланилаётган агротехнологик жараёнларнинг муддати ва миқдорий кўрсаткичлари батафсил ўрганиб, ёзиб борилди;
§ 2.2. Тажриба даласида ўтказилган агротехник тадбирлар.

Бухоро вилоятининг тажриба ва назорат далаларида ўтказилган агротехник ишлар.
Тажриба майдонларида пахта етиштириш учун ўтказилган агротехник тадбирлар (суғоришдан бошқа) Бухоро вилояти Когон тумани шароити учун қабул қилинган технологик картага мос равишда амалга оширилди.
Тажриба майдонида февраль – март ойларининг 1-2 чи ўн кунлигида шўр ювиш ўтказилди. Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ер қайтадан шўр ювишдан кейин текисланиб тупроқдаги намлик захирасини сақлаш мақсадида икки томонлама борона мосламаси тортилди.
Тажриба даласига апрел ойининг бошида ер юзаси бўйлаб ҳар гектар майдон ҳисобига 100 кг дан (соф ҳолда) аммофос ўғити солиниб чизель-борона босилди. Чигитни экиш бўйича 4 апрел кунлари амалга оширилди, бунда Бухоро вилояти учун районлаштирилган «Бухоро-102» ғўза нави экилди.
Чигит махсус Хитой технологияси асосида қўшқатор ҳамда бир йўла плёнка тўшаб борадиган сеялка ёрдамида экилди .
Назорат варианти 8 қаторли сеялкада экилиб, экиш меъёри 32 кг/га ташкил этди. Чигит экилгандан 8-9 кундан кейин тўлиқ униб чиқди.
Ғўза қатор ораларига биринчи марта ишлов бериш, чигит униб чиқгандан кейин 8-9 кунлари ўтказилди. Культивация тугалланганидан кейин биринчи марта бегона ўтларга қарши чопиқ қилинди. Тажриба далаларида чигит аниқ уяларга махсус сеялкалар ёрдамида экилгани учун ягона қилиш талаб қилинмади, лекин шунга қарамасдан ҳар бир даладаги кўчатлар кузатилиб, уларни ортиқчаси олиб ташланди, натижада тажриба даласида гектарига 95-100 минг туп ғўза кўчати вужудга келтирилди. Бу кўчат сони Бухоро вилояти шароитида «Бухоро-102» нави учун маъқбул ҳисобланади.
Жадвал маълумотларининг кўрсатишича тажриба майдонидаги ғўзага азотли ўғитлар 2 марта берилиб, солиш муддати экишдан олдин ва шоналаш фазаларида амалга оширилди. Фосфорли ўғитлардан аммофос қўлланилди. Бу ўғитнинг йиллик солиш меъёри 175 кг/га ни ташкил қилди.



Download 11,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish