ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари интститути
Давлат рўйхати № "Тасдиқлайман"
Илмий ишлар ва иновациялар
бўйича проректор
___________т.ф.д.Т.З.Султанов
_____________________2019 й.
ИШЧИ ДАСТУР
Мавзу: "Дифференциал тенгламаларнинг ечимлари ва уларнинг инженерлик масалаларга гадбиқи"
Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, т.ф.д., проф.
Илмий мувофиқлаштирувчи, и.ф.н., доцент Илмий раҳбар, ф.-м.ф.н., доцент
Ш.Ж.Имомов
Қ.Рахмонов
Т.Г.Эргашев,
А.А.Абдуллаев
Тошкент-2019
Илмий раҳбарлар:
Доц. Т.Г.Эргашев ___________ асс.А.А.Абдуллаев__________
Маъсул бажарувчилар:
Проф. Худаяров Б.
Доц. Юлдашев Н.
Доц. Вахобов В.
Доц. Атамирзаев М.
Доц. Рахматуллаев О.
Доц. Лакаев III.
Катта ўқ. Сафарбоева Н.
Катта ўк. Нормўминов Б.
Катта ўк. Комилова X.
Асс. Камолов Э.
Асс. Хидоятова М.
Асс. Тўраев Ф.
Асс. Холтўраев X.
Асс. Абдуллаев А.
Асс. Жуванов Қ.
Мавзунинг асосланиши
Мамлакатимизнинг барча жабҳаларида бўлаётган улкан ўзгаришлар лавр талабига мос, заманавий техника, қурилиш ва саноатнинг бошқа соҳаларида энг илғор, чидамли конструкцияларга асосланган иншоотларни лойиҳалаштириш ва унга асосланган мустаҳкам, ишончли гидротехник қурилмаларни яратишни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида ҳар томонлама қулай, иқтисодий тежамкорлиги юқори, шу билан биргаликда жарааёнларна тез таъсир этувчи факторларга эга бўлган, ҳамда сонли ҳисоблашларни аниқ ва оптимал намойиш этадиган математик моделини қуриш ёрдамида амалга ошириш зарурлигини талаб этади.
Бу соҳадаги барча илмий-тадқиқот ютуқлари шуни кўрсатмоқдаки, атрофда бўлаётган ҳар қандай жараёнларни ҳар томонлама ўйлаб5 эришиладиган якуний натижани аниқ мақсад қилиб олиш керак. Масалага бундай ёндашув - қурилиш иншоотлари ва техник конструкцияларининг механик ва геометрик характеристикаларини яхшилашга олиб келади.
Мавжуд бўлган техник контрукцияларни математик моделлаштиришда конструкция геометрик тузилиши, яъни шакли жараённи иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Аммо кейинги йилларда янги формадаги конструкциялар, жумладан, композицион материаллардан иборат ўзгарувчан қалинликка эга юпқа деворли конструкцйяларнинг тебранишини тадқиқ қилишга эътибор кучайди.
Шу ўринда танланган илмий тадқиқот мавзуси асосан, гиперболик типдаги хусусий ҳосилали тенгламаларни классификациялаш ва барча соҳалардаги ечимларини таҳлил этиб, энг қулайини танлаб, зарур бўлса янги кўринишини топиш, шунингдек, аралаш типдаги тенгламалар учун қўйилган классик локал ва нолокал масалаларнинг ечими мавжудлиги ва ягоналигини исботлашдан иборат. Бундай ҳолат нафақат конструкцияларнинг композицион ва эластиклик ҳолатини, балки гидромелиорация ишларида ернинг тузилиши, тупроқнинг зичдиги ва албатта экологик таъсирларини инобатга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |