Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Иш кенгаши
 — 
бу раҳбарнинг жамоа билан фикр алмашинуви асосида 
ташкиллаштирилган мақсадли ўзаро мулоқотининг (муомаласининг) шакли. 
Суҳбатдан фарқли ўлароқ иш кенгаши умумжамоа ахборот 
алмашинувининг усули бўлиб ҳисобланади. У, одатда, кетидан тушунтириб 
берилишини тақозо этувчи муҳим хабар маълум қилиниши; принципиал 
муомма бўйича келишлилган қарорга эришилиши; қилиниши керак бўлган 
ишнинг услубиѐти масалалари бўйича бир гуруҳ одамга йўл-йўриқ 
берилиши; ѐлғон ахборот ҳамманинг олдида инкор этилиши ва бошқа
зарур бўлган ҳолларда чақирилади. Кенгашданташқари, умумжамоа 
ахборот алмашинувида коммуникациянинг мажлис каби усулидан 
фойдаланилиши мумкин
19

Иш кенгашининг мақсадли йўналганлигига қараб, унинг бир нечта 
турлари ажратиб кўрсатилади: 
муаммоли 
(таҳлил этилаѐтган муаммоли вазият бўйича оқилона қарорни 
умумжамоа муҳокамаси асосида танлаш); 
йўриқномавий 
(ташкилотнинг ходимларига муҳим ахборот ва зарур 
маълумотларни, фармойишларни ѐки умумий кўрсатмаларни етказиш); 
тезкор 
(ходимларга ишларнинг жорий ҳолати ҳақида ахборот бериш). 
Кенгашни ўтказиш муолажаси бир қатор кетма-кет босқичларни ўз 
ичига олади: 
И — кенгашга тайѐргарлик (кун тартибини тузиш, иштирокчилар доирасини 
аниқлаш ва уларга хабар бериш, техникавий базани яратиш, муҳокама 
қилинадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни тўплаш); 
ИИ — муаммо муҳокамасини бошқариш (тартибни ва регламентни таъминлаш, 
қарорнинг қабул қилиниши); 
19
Д.Т.Саипова. «Фармацевтик менежмент» фанидан ўқув-услубий кўрсатмалар тўплами. – 
Тошкент-2011. – 187 бет. 


115 
ИИИ — натижаларни расмийлаштириш (тегишли шакл бўйича баѐннома). 
Баѐнномада масалаларнинг муҳокамаси қандай ўтгани ҳамда муаммони ҳал 
этиш йўллари, аниқ ижрочилар ва жамоа томонидан қабул қилинган ҳар бир 
қарорни бажариш муддатлари аниқ кўрсатилиши керак. 
Ҳар қандай кенгашни тайѐрлашда кенгашнинг мавзуси ва мақсадини
аниқ ва равшан белгилаб олиш, кун тартибини пухта ишлаб чиқиш, 
масалаларнинг энг мақсадга мувофиқ кетма-кетлигини белгилаш, кенгаш 
иштирокчиларини мунозаралар учун керакли ахборот билан олдиндан 
таништириб чиқиш, кенгаш ўткзилиши ҳақида уларга ўз вақтида хабар 
бериш, кенгашни ўтказиш учун тегишли хонани танлаш ва уни тайѐрлаб 
қўйиш. 
Кенгаш муҳим аҳамиятга эга, чунки у айрим ходимларга уларнинг 
меҳнати, бош мақсадга эришишга қаратилган умумий ишнинг бир қисми 
эканлигини эслатади; кенгаш умужамоа мақсадига эга бўлган ишчи 
гуруҳларни яратишга таъсир этади, ўзаро фикр алмашинувига имкон 
яратади, асосланган умумжамоа қарорларининг қабул қилинишига ѐрдам 
беради. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish