Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

 
2.
 
Кадрлар менежменти ва ходимларни бошқариш тизими.
 
3.
 
Ходимларни бошқариш тизимининг объекти сифатида фармацевтик 
ташкилотнинг ходимлари ва уларнинг таснифланиши.
 
4.
 
Бошқариш фаолиятида кадрлар билан ишлаш йўналишлари.
 
5.
 
Ходимларни режалаштириш.
 
6.
 
Лавозимларга янги ходимларни танлаш.
 
7.
 
Ходимларни жой-жойига қўйиш. Кадрлар резервини шакллантириш.
 
8.
 
Ходимларни баҳолаш.
 
9.
 
Фармацевт ходимлар аттестацияси.
 
10.
 
Ходимларни ўқитиш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш.
 
11.
 
Ходимларни бошқариш самарадорлигига эришиш йўллари.
 
 
Таянч иборалар: 
корхона фалсафаси, инсон ресурслари, кадрлар резерви,
аттестация, олий малакали тоифа 
Фармацевтика ташкилотида ҳодимларни бошқариш асоси бўлган 
кадрлар менежменти умумий менежментнинг энг муҳим таркибий 
кисмларидан биридир. ―Кадрлар менежменти‖ менежмент фанининг 
таркибий бўлими бўлиб, ҳозирги пайтда алоҳида мустақил фан сифатида 


56 
шаклланди. 
Кадрлар менежменти фани корхона фаолиятининг самарали бўлиши 
учун ходимлар билан ишлаш тизимини, бу ишни ташкил этиш усулларини, 
ходимларнинг мотивацияси каби муаммоларни ўрганади.
Замонавий бошқарув амалиѐтида ходим ва уни бошқариш муаммосига 
икки ҳил ѐндашув мавжуд:
инсон ресурсларини бошқариш; 
кадрлар менежменти (ходимларни бошқариш). 
―Инсон ресурсларини бошқариш‖ тушунчаси бошқаришнинг стратегик 
жихатларини, шунингдек, ижтимоий ривожланиш масалаларини ўз ичига 
олади ва уларга устуворлик берилади
5

5
―Shane P. Desselle, David P. Zgarrick. Pharmacy Management Essentials for All Practice Settings. – 
Mc Grow Hill Medical.- 2011. – P.652.‖ 


57 
―Кадрлар менежменти‖ тушунчаси эса кўпроқ ходимлар бошқаруви 
билан боғлиқ оператив (тезкор) фаолиятни англатади. Агар биринчи 
ѐндашув давлат миқѐсида бандлик ва уни мувофиқлаштириш 
вазифаларидан келиб чиқса, иккинчи ѐндашув бевосита корхона 
даражасидаги меҳнат муносабатлари ва уларни мувофиқлаштириш билан 
боғлиқ. 
Инсон ресурсларини бошқаришдаги фаолият турлари 
Фаолият соҳаси 
Нимага 
устуворлик 
берилади 
Қандай 
функциялар 
бажарилади 
Бажарилиши 
тўғрисида 
кимга 
маълумот 
берилади 
Инсон ресурсларини 
бошқариш 
(стратегик ѐндашув) 
мутлақ янги 
вазифаларни 
ечишга 
глобал, узоқ 
муддатли 
вазифаларни 
ечишга 
Инсон 
ресурсларини 
режалаштириш 
шахсий қобилият 
ва малакани 
ошириш 
корхонанинг 
ходимла-рига 
сарфланадиган 
харажатларини 
режалаштириш 
Корхона 
рахбари 
Кадрлар 
менежменти(оператив 
фаолият) 
маъмурий 
аралашувга 
зарурият 
туғиладиган 
кундалик 
муаммоларни 
ечишга 
кадрларни танлаш 
ва жой-жойига 
қўйиш; 
меҳнат 
мотивациясини 
бошқариш; 
техника 
хавфсизлигини 
назорат қилиш; 
низоларни ҳал 
этиш. 
Корхона 
раҳбарининг 
ўринбосари 
Ибораларнинг турлича маъно касб этиши фаолият турлари, йўналиши 
ва корхонадаги иш хажмига боғлиқ. Масалан, ―ходим‖ ибораси кичик


58 
корхоналарга, ―инсон ресурслари‖ ибораси эса йирик корхоналарга 
нисбатан қўлланади. 
Кадрлар менежментининг асосий функцияларига қуйидагилар киради: 
ташкилотни кадрлар билан таъминлаш; 
меҳнат муносабатларини шакллантириш, муқобил ва хавфсиз меҳнат 
шароитларини яратиш; 
ташкилот ходимларининг малакасини ошириш; 
ходимларни баҳолаш ва самарали фаолиятни мотивациялаш; 
жамоадаги зиддият ва низоларнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва бартараф 
қилиш. 
Мазкур функциялар ташкилотда шаклланган ҳодимларни бошқариш 
тизими асосида амалга оширилади. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish