Тошкент фармацевтика институти


Бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш зарурияти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш зарурияти
Тадбиркор - ишлаб чиқаришни ташкил этишни, хамда маҳсулотни 
сотишни билиши керак. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган 
аниқ шароитларни баҳолашни ва тўғри йўл танлашни билиши керак. Хар 
бир тадбиркор ўз кучи, билими ва заковатига ишониши ва суяниши лозим. 
Тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли тинимсиз 
равишда 
меъѐрланмаган 
машаққатли 
меҳнат, 
улкан 
масъулият, 
хатарларнинг катталиги ва даромадларнинг мунтазам эмаслиги каби шахсий 
муаммолар вужудга келиб туради.
Тадбиркорлик фаолиятида кузатилаѐтган кўплаб қийинчиликлар ва 
камчиликлар кичик бизнесни барпо этиш ва ривожлантиришни жиддий
қўллаб – қувватлаш зарурлигини тасдиқлайди. Бу аввало, тадбиркорлик 
фаолиятининг ўзи билан боғлиқ бўлган, кичик бизнесни ташкил 
қилишнинг моҳиятидан келиб чиқадиган қийинчиликлардир. Кўпгина 
кичик корхоналарда тадбиркорларнинг ўзлари таъминот, савдо, ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш, иқтисод, бухгалтерия ва шу каби барча 
бошқарув функциялари билан якка тартибда шуғулланадилар. Табиийки, 
бир кишига бу мураккаб функцияларнинг барчасини профессионал 
даражада бажариш қийинлик қилади. Шунинг учун хўжалик жараѐнларида
қабул қилинаетган қарорлар ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди, бу эса 
кичик корхоналарнинг банкрот бўлишига олиб келаѐтган асосий 
сабаблардан биридир. 


158 
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг биринчи йилларидан 
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор 
берилмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган 
фармонлар 
ва 
қарорлар 
тадбиркорларнинг 
ҳуқуқ 
ва 
қонуний 
манфаатларининг 
мустахкам 
ҳимоясини 
таъминлаш, 
уларнинг 
иқтисодиѐтдаги ўрни ва аҳамиятини тубдан оширишга қаратилган.
Мамлакатимизда нисбатан қисқа вақт ичида тадбиркорлик фаолиятини
ташкил этиш, уни юритиш учун зарур бўлган ҳудудий – меъѐрий асос 
яратилди. 
«Тадбиркорлик 
фаолияти 
эркинлигининг 
кафолатлари 
тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида»ги ва шу каби бошқа Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда бир 
қатор имтиез ва имкониятлар яратиб, уни қўллаб – қувватлаш ҳамда
ҳимоялашга кафолат беради. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
ҳузурида 
Иқтисодий 
ислоҳотлар, 
тадбиркорлик 
ва 
хорижий 
инвестициялар 
бўйича 
Маҳкамалараро кенгаш ташкил этилган. Ушбу кенгаш тадбиркорлик 
секторини 
ривожлантириш 
стратегиясини 
ишлаб 
чиқиш 
билан 
шуғулланади, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб – қувватлашнинг бозор 
иқтисодиѐти тамойилларидан келиб чиқадиган асосий йўналишлари, шакл
ва усулларини белгилайди, кичик бизнеснинг умумий мафкурасини 
шакллантиради. Вазирлар Маҳкамаси қошида кичик ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика
мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ташкил этиш, унинг амал 
қилиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида 
1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик 
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун тадбиркорларнинг 
иқтисодий ва ҳуқуқий мустақиллигини кафолатлайди, уларнинг ҳуқуқлари 
ва жавобгарлигини белгилаб беради, тадбиркорларнинг бир-бирлари билан 
ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар билан, барча бошқарув идоралари 
билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 
мустаҳкамлаб қўйилган мулкчилик шакллари асосида ва уларга мувофиқ 
тартибга солиб туради.

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish