Тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик ахборотни тақдим этиш усуллари



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Фармацевтик ахборотни тақдим этиш усуллари
– истеъмолчиларга 
ахборотни узатиш шаклларига асосан: оғзаки (саволларга жавоблар, 
маслаҳатлар, тавсиялар, маърузалар ва ҳ.), ѐзма ѐки босма, электрон
(электрон почта, босма ахборот маълумотларининг электрон версиялари, 
автоматлаштирилган маълумотлар базалари, Интернет ва бошқалар); 
фонетик, тасвирий (расмлар, фотографиялар, кино-, видео- ва аудио 
тасмалар ва бошқалар); ушбу шаклларни биргаликда ишлатилиши. 
 
Илмий ва амалий фармацевтик ахборот 
Дори воситалари ҳақидаги ахбороттиббийахборотнинг бир қисми 
бўлиб, икки қисмдан - илмий ва амалий фармацевтик ахборотдан таркиб 
топади, улар ўзаро боғлиқда бир-бирини тўлдириб туради.
Илмий фармацевтик ахборот – 
илмий мақсадларда нашр этилган, 
фармация соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг ўзига хос 
(оригинал) натижаларидан иборат бўлган маълумотлар, фактлар, улар 
асосан бошқа олимлар ва мутахассилар фойдаланиши учун, ҳамда соғлиқни 
сақлаш амалиѐтига жорий этишга мўлжаллангандир. Илмий фармацевтик 
ахборот асосан тиббиѐт ва фармацевтикага ихтисослаштирилган нашрларда 
чоп этилади. 
Илмий ахборотнинг ҳужжатли манбалари 
Илмий ахборотнинг бош манбаи илмий ҳужжатдир. Илмий ҳужжатда 
илмий маълумотлар акс эттирилган (қайд этилган) бўлади, ҳамда ушбу 
илмий маълумот ким томонидан ва қачон яратилганлигини (тузганлигини) 
маълум қилувчи кўрсатма бўлади. 
Илмий маълумотларнинг асосини 
фармацевтик ахборотнинг 
манбалари 
ташкил этади, улар – фармацевтика фаолиятини тегишлича 
амалга ошириш учун керакли маълумотлар, ҳолатларни ўз ичига олган 
хужжатлар бўлиб, улар бирламчи ва иккиламчи манбаларга бўлинади. 
Фармацевтик ахборотнинг бирламчи манбалари
– бу янги илмий 
маълумотлар ѐки маълум ғоялар ва маълумотларнинг янгича талқини баѐн 
этилган ҳужжатлардир.
Бирламчи ҳужжатлар 
дастлабки ахборотдан таркиб топади ва уларга 
қуйидагилар киради: 
• нашр этилган, кенг оммага тарқатишга мўлжалланган бирламчи 
маълумотлар;
 
• нашр этилмаган, оммавий тарқатишга мўлжалланмаган (илмий-тадқиқот 


100 
ишлари ҳақидаги ҳисоботлар, диссертациялар, қўлѐзмалар, ихтиро ва 
кашфиѐтларга буюртмалар ва бошқалар);
 
• нашр этилмайдиган дастлабки маълумотларни ўз ичига олган хужжатлар 
бўлиб, улар асосида янги ҳужжатлар тузилади (режа тузишда 
ишлатиладиган савдо хажми, товар айланмаси тўғрисидаги ҳисобот ва 
бошқалар), .
 
Нашр этилган ҳужжатларни тарқатиш каналларига турли матбуот 
нашрлари киради. 
Нашр 
— полиграфик жиҳатдан мустақил расмийлаштирилган, 
тахририй-нашрий ишлов берилган, белгиланган тартибда чоп этиладиган ва 
ундаги ахборотни узатиш учун мўлжалланган матбуот тури. Ҳозирги 
вақтда фармация соҳасидаги матбуот нашрларига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
• илмий-таҳлилий хусусиятдаги — «Ўзбекистон фармацевтика журнали», 
«Ўзбекистон 
фармацевтик 
ахборотномаси», 
«Ўзбекистон 
тиббиѐт 
журнали», каби нашрлар, Россиядаги «Фармация», «Ремедиум» 
журналлари;
 
• ахборот-таҳлилий хусусиятдаги — «Фармацевтический вестник» 
рўзномаси; 
• илмий-амалий хусусиятдаги —«Новая аптека», «Экономический вестник 
фармации», «Фарматека», «Российские аптеки», «Фармацевтическое 
обозрение» журналлари; 
• илмий-оммабоп, таълим хусусиятидаги — «Аптечное дело» журнали. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish